Қувасой шаҳар хтб тасарруфидаги 22-умумий ўрта таълим мактаби педагог ходимлари ўртасида ўтказилган йиғилиш



Download 10,12 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi10,12 Kb.
#25080
Bog'liq
22-макПед кенгаш


Қувасой шаҳар ХТБ тасарруфидаги 22-умумий ўрта таълим мактаби педагог ходимлари ўртасида ўтказилган йиғилиш


БАЁНИ.
28.10.2019 йил Бустон МФЙ
Қатнашди:
Йиғилиш раиси: С.Шаханова
Котиба: М. Шамсиева
31 нафар педагог жамоа

Кун тартибидаги масала:


  1. 2019-2020 олий таълимга қамраб олинган 11-синф битирувчилари таҳлили. Бу йил 11-синф битирувчиларини олий таълим муассасаларига қамраб олиш бўйича режадаги ишлар

ЭШИТИЛДИ:
Йиғилишни мактаб директори С.Шаханова очиб берди. Кун тартибидаги масала билан таништириб ўтди. Мактаб раҳбари сўзида Қувасой шаҳридаги 1- ИДУМда 24-октябр кни ташкил этилган шаҳар педагог ходимларининг кенгайтирилган кенгашида 11-синф ўқувчиларини олий таълимга қамраб олиш тўғрисидаги маълумотлар берилганини, шаҳар кўрсаткичи, вилоятдаги ўрни, мактабимизнинг шаҳардаги ўрни таҳлил қилинди. Ўтган ўқув йилини битирган 11-синф ўқувчилари тўғрисида маълумот бериши учун сўз навбатини мактаб психологи А.Шахановга берди.С. Шаханова сўзга чиқар экан ўтган ўқув йилида 11-синфни 27 нафар ўқувчи битирди. Уқув йилини бошида ўқувчилар билан якка тартибда суҳбатлар, сўровномалар олинди. Уларни қизиқишларига қараб касб танлашлари тавсия этилди. Шунингдек ўқувчиларги вилоятимиздаги ва республикамиздаги бошқа олий юртлари тўғрисида мунтазам маълумотлар бериб борилди. Панолар илиниб қўйилди. Бу ўқув йилини тамомлаётган 23 нафар 11-синф битирувчиларини катта кўрсаткич билан олий билим юртларида ўқишларини давом эттириш масаласини тушуниб етишимиз, имкониятлардан тўғри фойдаланиш зарурлиги, имкони борлиги тушунтирилди. Кўрсаткичларни паст бўлишидаги омилларни ўз қарашлари билан тушунтирилди ва чора тадбирлар тузилиши айтилди.
Навбатдаги сўзни мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари З.Абдукаликова сузлади.
У ўз сўзида бу йилги 11 синф 23 нафар ўқувчилар битиради. Ўқувчиларга сифатли таълим бериш учун педагог ходимларни мунтазам назорат қилиб борилмоқда. Шунингдек қўшимча фан тўгараклари ташкил этилган. Вазирлар Маҳкамасининг 22.04 2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги №343 сонли қарори ходимларга етказилди. Бу бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўқув йили бошида 8-9-10-11 синф ўқувчилари ва уларнинг ота оналари билан қизиқишлари хисоб олиниб касбларга йўналтириш бўйича суҳбатлар бўлиб ўтган. Психолог томонидан сўровнома олинган. Пуллик таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш бўйича йиллик режа ишлаб чиқилди ва келишиш учун мактабнинг Кузатув кенгашига тақдим этилди. Пуллик таълим хизмати нархлари кўриб чиқилди. 23 нафар битирувчилар фан ўқитувчиларга қизиқишларига қараб бўлиб берилди. Хусусан
Она тили ва адабиёти фани ўқитувчисикД.Шахановага 5 нафар
Тарих фани ўқитувчиси Ж.Жабборовага 4нафар
Инглиз тили фани ўқитувчиси У.Ибрагимовага 4нафар
Биология фани ўқитувчиси К.Аликуловга 4 нафар
Математика фани ўқитувчиси Н.Маматхалиловага 3 нафар
География фани ўқитувчиси Ш.Абдурахмоновага 3 нафар ўқувчилар
тақсимлаб берилди. Фан ўқитувчилари нафақат ўз мутахассислиги бўйича балки бошқа фанларга қўшимча машғулотларга қатнашишини назорат қилиб боради. Юқоридаги кўрилаётган чора тадбирлар заминида битирувчиларимизни билим салоҳияти кўтарилишига муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Шунингдек ўқувчиларга 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб 5 та фан бўйча олий таълимга қамраб олиниши ўқувчилар ва уларнинг ота оналарига етказилган.

ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ:


  1. Мактаб психологи А.Шаханов ўқув ишлари бўйича диретор ўринбосари З.Абдукаликова маърузалари маълумот учун қабул қилинсин.

  2. Олий таълимга бу йилги битирувчиларни қамраб олиш учун юртимиз ва чет эл нуфузли олий ўқув юртлари хусусида маълумотлар бериб борилсин.

  3. Битирувчи ўқувчиларни қўшимча дарсларга жалб қилиш бўйича ота оналари билан суҳбатлар ташкил этилсин.

  4. Ўқувчиларга маъсул этиб белгиланган ўқитувчилар фаолиятига доир шароитлар яратиб берилсин.

  5. Натижаларга қараю йил якунида ўқитувчиларнинг кейинги фаолиятлари таҳлил қилинсин.

  6. Ушбу қарорни назоратини ўз зиммамда қолдираман.



Мактаб директори : С.Шаханова
Котиба: М.Шамсиева
Download 10,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish