Хусусан, жорий йилда мамлакатимизда бу борада муҳим қадамлар қўйилди



Download 18,23 Kb.
Sana14.07.2022
Hajmi18,23 Kb.
#795693
Bog'liq
Документ Microsoft Word


Таъкидланганидек, Комиссия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан тузилган эди. Гендер тенглик – самарали иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг омили. Шу боис мамлакатимизда хотин-қизларнинг ўз имкониятларини тўлақонли рўёбга чиқаришлари учун барча шарт- шароитларни таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Ўтган қисқа вақт мобайнида Комиссия томонидан ҳамкор тузилмалар билан биргаликда мамлакатда гендер тенгликни таъминлаш ва аёлларнинг ижтимоий турмуш шароитларини яхшилаш, оила институтини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, аёллар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш бўйича умумэътироф этилган халқаро нормаларни миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилиш, шунингдек аёллар ҳуқуқий маданиятини ошириш каби йўналишларда қатор амалий ишлар олиб борилди.
Хусусан, жорий йилда мамлакатимизда бу борада муҳим қадамлар қўйилди. Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди, Сенатда Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси тузилди.
Қонунларнинг ижросини таъминлаш ва аҳоли орасида уларни кенг тарғиб қилиш – Комиссия фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлди. Жумладан, соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқлаштирилди. Комиссия томонидан қатор нуфузли ҳалқаро ташкилотлар билан биргаликда халқаро форум, турли анжуманлар, шунингдек “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида акциялар ташкил этилди.
Шунингдек, ҳимоя ордерини бериш тартибини жорий қилиш ва амалиётга татбиқ қилиш мақсадида хорижий тажриба ўрганилиб, унинг лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди.
Шу билан бир қаторда, аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам беришда идоралараро ҳамкорлик стандартларини маҳаллий шароитга мослаштириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди. Унинг аъзолари томонидан соғлиқни сақлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, психологик-ижтимоий кўмак кўрсатишнинг минимал стандартларини жорий этилиши юзасидан халқаро тажриба ўрганилмоқда. Бундан ташқари, “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан “Ўзбекистонда гендер тенглик соҳасидаги муаммолар” мавзусида ижтимоий сўров ўтказилди.
Ўтган қисқа даврда Комиссия томонидан жойларда 197 та Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ташкил этилди. Оғир турмуш шароитида яшаётган 1454 нафар хотин-қизнинг уй-жой учун бошланғич бадали Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан тўлаб берилди ҳамда ушбу мақсадларга 25 млрд. 194 млн. сўм маблағ йўналтирилди. Шунингдек, бундай тоифадаги 13 мингдан зиёд аёлларнинг ишга жойлаштирилиши таъминланди. Бандлик дастурига мувофиқ 250 мингдан ортиқ хотин-қизлар иш билан таъминланди.
Сиёсий ва ҳуқуқий билимли, инновацион ғояларга ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган хотин-қизлардан иборат 6 минг нафардан ортиқ кадрлар захираси шакллантирилиб, хотин-қизларнинг жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда депутатликка номзод сифатидаги фаол иштироки таъминланди.
Мажлисда таъкидланганидек, хотин-қизларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш – уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг энг муҳим омилидир. Шу жиҳатдан аёллар бандлигини таъминлашга янги ёндашув доирасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда мамлакатимизнинг 14 та ҳудудида Хотин-қизлар қўмиталари қошида “Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари” ташкил этилди. Ушбу марказларда 27 мингдан зиёд аёлларга кўмак кўрсатилди. 10500 нафар аёл қисқа ўқув курсларида ўқитилди. Ушбу тадбирлар натижасида 2,1 минг хотинВазирлик ва идораларнинг жамият ҳаётида аёллар ўрнини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатларида фаоллигини ошириш юзасидан комплекс дастурлар ижросини таъминлаш бўйича фаолиятини таҳлил қилиш – Комиссия томонидан алоҳида эътибор қаратилган яна бир йўналиш бўлди. Хусусан, ўтган даврда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси раҳбариятининг ахбороти эшитилди.-қизларнинг ишга жойлашишига эришилди.
Download 18,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish