Ушбу сўровномада «тўғри» ёки «нотўғри» жавоблар бўлмайди. Сизнинг жавобларингиз бирор масалага муносабатингизни ва у юзасидан қарор қабул қилишингиз лозим бўлганда нима иш қилишингизни билишга ёрдам беради



Download 68 Kb.
Sana03.07.2022
Hajmi68 Kb.
#737769
Bog'liq
2 5226518124517398968


Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети

Майерс-Бриггснинг типологик сўровномаси

Тошкент-2016
Йўриқнома. Ушбу сўровномада «тўғри» ёки «нотўғри» жавоблар бўлмайди. Сизнинг жавобларингиз бирор масалага муносабатингизни ва у юзасидан қарор қабул қилишингиз лозим бўлганда нима иш қилишингизни билишга ёрдам беради. Сиз ўзингизнинг нимага мойил эканлигингизни (ёки нималарни афзал кўришингизни), бошқаларнинг ҳам нималарни афзал кўришини билиб, ўз имкониятларингизни, қандай ишлар сизга ҳузур-ҳаловат бағишлашини ва турли характерли кишиларнинг бир-бирлари билан ўзаро қандай мулоқот ўрнатишларини аниқлайсиз.
Сўровномадаги ҳар бир савол(тасдиқ)ни диққат билан ўқинг ва ўзингизга маъқул бўлган жавобни берилган махсус бланкада белгиланг(ҳарф­ни доирача ичига олинг).
Сўровнома матнига ҳеч қандай белги қўйманг.
Саволларга узоқ ўйланмасдан хаёлингизга келган биринчи жавобни беринг. Сўровнома икки турдаги саволлардан иборат. Биринчи турдаги саволлар жавобининг шундай вариантини танлашингиз керакки, у одатда сиз нимани ҳис қилсангиз ёки нима ишни бажарсангиз унга мос бўлиши зарур. Иккинчи турдаги саволларда жуфт сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул бўлса, ўшани белгилашингиз керак. Савол-жавобларнинг шаклига эмас, балки мазмунига эътибор беринг.


Сўровноманинг матни
1. Одатда, сиз:
а) мулоқотга киришувчан;
б) анча босиқ ва хотиржам.
2. Агар сиз ўқитувчи бўлганингизда эди, қандай курсдан сабоқ беришни афзал ҳисоблардингиз:
а) далилларни баён этишга асосланилган;
б) назарий материалларни баён этишга асосланилган.
3. Сиз кўпинча:
а) юрак ақлни бошқаришига;
б) ақл юракни бошқаришига имкон берасиз.
4. Агар сиз бирор ёққа кун давомида кетадиган бўлсангиз:
а) нима иш қилишни ва уни қачон бажаришни олдиндан режалаштирасиз;
б) аниқ режа тузмайсиз.
5. Сиз кишилар даврасида бўлсангизда, одатда:
а) умумий суҳбатга қўшилишасиз;
б) ким биландир ёлғиз суҳбатлашасиз.
6. Сиз учун қандай одамлар билан тил топишиш осон кечади:
а) тасаввури кенг;
б) реалист.
7. Сиз учун энг юксак мақтов ҳисобланган сўзларни танланг:
а) жуда дилкаш одам;
б) изчил мулоҳаза юритувчи инсон.
8. Сиз қуйидаги ҳоллардан қайси бирини афзал ҳисоблайсиз:
а) кечки базмлар ва учрашувлар ҳақида олдиндан келишиб олишни;
б) кечки базмларнинг охирги дамларида ўйин-кулги қилишни.
9. Сиз катта давраларда кўпинча:
а) одамларни бир-бирига таништирасиз;
б) сизни бошқалар билан таништирадилар.
10. Сизни ким деб ҳисоблаш мумкин:
а) амалиётчи;
б) хаёлпараст.
11. Одатда, сиз:
а) мантиқдан кўра ҳиссиётни кўпроқ қадрлайсиз;
б) ҳиссиётдан кўра мантиқни кўпроқ қадрлайсиз.
12. Сиз кўпинча қайси ҳолларда муваффақиятга эришасиз:
а) тез қарор қабул қилиш тақозо этилган вазиятларда;
б) атрофлича ўйланган режа асосида.
13. Сиз афзал ҳисоблайсиз:
а) бир неча энг яқин, садоқатли дўстларга эга бўлишни;
б) ҳар хил тоифадаги одамлар билан дўстона муносабат ўрнатишни.
14.Сизга қандай тоифадаги одамлар кўпроқ ёқади:
а) умумий қабул қилинган меъёрларга амал қиладиган ва ўзига эътиборни жалб этмайдиган;
б) бошқаларнинг эътибор бериши ёки бермаслигидан қатъий назар жуда ўзига хос бўлган(оргинал).
15. Сизнингча, энг катта камчилик:
а) ҳиссизлик; б) ақлсизлик.
16. Бирор жадвал-график асосида ишлаш:
а) сиз учун маъқул;
б) сизнинг имкониятингизни чеклаб қўяди.
17. Сиз дўстларингиз:
а) ҳаётида содир бўлган воқеаларни бошқа ­дўстларингиздан кейинроқ биласиз;
б) ҳаётини жуда яхши биласиз.
18. Сиз дўстларингиз орасида қандай кишилар бўлишини маъқул ҳисоблайсиз:
а) ҳамиша янги ғояларни илгари сурадиган;
б) дунёга ҳушёр ва реал қарайдиган.
19. Сиз қандай киши раҳбарлигида ишлашни афзал ҳисоблайсиз:
а) доимо меҳрибон;
б) ҳамиша адолатли.
20. Дам олиш кунлари бажариладиган ишлар рўйхатини тузиш фикри сизни:
а) сира тинч қўймайди;
б) қизиқтирмайди;
в) қийнайди.
21. Сиз, одатда:
а) ҳар қандай одам билан исталган вақтгача эркин суҳбатлаша оласиз;
б) фақат айрим кишилар билан ва маълум вазиятлардагина суҳбатлашиш учун мавзу топа оласиз.
22. Сиз қандай китобларни катта қизиқиш билан ўқийсиз:
а) ўзига хос, оригинал усулда ёзилган;
б) ёзувчининг фикри аниқ ифодаланган.
23.Сиз учун энг катта камчилик:
а) ҳаддан ортиқ самимий бўлиш;
б) самимий бўла олмаслик.
24.Ўзингизнинг кундалик ишларингизда сиз:
а) қийин вазиятларда ишлаш, масалан, вақт етишмаган шароитларда ишни бажаришни ёқтирасиз;
б) қатъий белгиланган вақт бўйича ишлашни ёқтирмайсиз;
в) одатда, ишни шундай режалаштирасизки, уни бажаришингиз учун вақт бемалол етади.
25. Сиз билан одамлар қизиқишларингиз соҳасини:
а) биринчи учрашувдаёқ билиб оладилар;
б) яқинроқ танишганларидан кейин биладилар.
26. Айни бир ишни бажаришда сиз:
а) бошқалар сингари анъанавий усулни қўллайсиз;
б) ўзингизни яратган усулдан фойдаланасиз.
27. Сизни одамларнинг:
а) ҳис-туйғулари кўпроқ қизиқтиради;
б) ҳақ-ҳуқуқлари ташвишга солади.
28. Маълум бир ишни бажаришингизга тўғри келса, одатда, сиз:
а) ишни бажаришдан олдин ҳамма керакли нарсаларни тайёрлаб қўясиз;
б) иш жараёнида зарур бўладиган нарсаларни аниқлаштириб оласиз, холос.
29. Одатда, сиз:
а) ўз ҳис-туйғуларингизни эркин ифода этасиз;
б) ҳис-туйғуларингизни ичда сақлайсиз.
30. Сиз учун қуйидагилардан қайси бири афзалроқ:
а) ўзига хослик;
б) умум қабул қилинган меъёрларга амал қилиш.
31. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) ювош; б)қатъиятли.
32. Бирор ишни маълум вақт оралиғида бажаришингиз зарур бўлса, сиз:
а) ҳаммасини олдиндан режалаштирасиз;
б) режалаштиришни номақбул ҳисоблайсиз.
33. Айтиш мумкинки, сиз:
а) бошқаларга қараганда анча қувноқсиз;
б) бошқалар билан қиёслаганда сиз унчалик қувноқ эмассиз.
34. Инсон учун энг юқори мақтов унинг қайси сифатини эътироф этиш ҳисобланади:
а) олдиндан кўра билиш қобилиятини;
б) соғлом фикр юритишини.
35. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) фикр; б) ҳис.
36. Одатда, сиз:
а) барча ишни охирги дақиқаларда бажарасиз;
б) ҳамма ишни охирги дақиқаларда бажариш кўп асабийлашишга сабаб бўлади деб ҳисоблайсиз.
37. Кечки базм сизга:
а) гоҳо зерикарли бўлади;
б) доимо хурсандчилик бағишлайди.
38. Сиз қуйидагилардан қайси бирини энг муҳим ҳисоблайсиз:
а) бирор вазиятда ҳар хил имкониятларга эга бўлишни;
б) далиллар қандай бўлса, уларни шундайлигича қабул қилишни.
39. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) ишончли; б) таъсирли.
40. Барқарор кундалик иш тартибининг мавжудлиги:
а) сизнинг кўп ишларни бажаришингиз учун жуда қулай;
б) зарурат бўлса-да, лекин унга амал қилиш қийин.
41. Бирор нарса модага айланса, одатда, сиз:
а) уни биринчилардан бўлиб синаб кўрасиз;
б) модаларга кам қизиқасиз.
42. Одатда, сиз иш жараёнида:
а) умумий қабул қилинган усулларга таянасиз;
б) йўл қўйилган хатоликларни излайсиз, ечилмаган муаммоларни ечишга уринасиз.
43. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) таҳлил этмоқ; б) қайғурмоқ.
44. Қандайдир унчалик муҳим бўлмаган ишни қилиш ёки бирор кичик нарсани сотиб олиш ҳақида ўйлайсиз-да, сиз:
а) кўпинча бу ҳақда унутиб қўясиз ёки жуда кеч эслайсиз;
б) унутмаслик учун қоғозга ёзиб қўясиз;
в) ўйлаган ишингизни ўз вақтида бажарасиз.
45. Сизнинг қандай инсон эканлигингизни билиш:
а) жуда осон; б) анча қийин.
46. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) далиллар; б) ғоялар.
47. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) адолатлилик; б) ачиниш.
48. Сизнинг кўникишингиз қийин:
а) бир хилликка; б) доимий ўзгаришларга.
49. Мураккаб вазиятга тушиб қолсангиз:
а) суҳбатни бошқа мавзуга ўзгартирасиз;
б) ҳаммасини ҳазилга йўясиз;
в) бир неча кун ўтгандан кейин, нима дейишингиз керак эканлиги ҳақида ўйлайсиз.
50. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) тасдиқ; б) ғоя.
51. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) раҳм-шафқат; б) ўйлаб иш қилиш.
52. Ҳафта давомида бажариладиган катта ишни бошласангиз сиз:
а) дастлаб қилинадиган ишларни ва қандай тартибда бажаришни режалаштириб оласиз;
б) бирдан ишга киришиб кетасиз.
53. Сизнингча, яқин кишиларингиз фикрларингиздан:
а) яхши хабардор; б) хабардор эмас.
54. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) назария; б) далил.
55. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) фойда; б) мурувват.
56. Одатда, сиз:
а) ишни шундай тарзда режалаштирасизки, уни бажариш учун вақт етарли бўлади;
б) ишнинг охирги дақиқаларида юқори самарадорликка эришасиз.
57. Кечки базмларда сиз:
а) фаол иштирок этасиз;
б) фаол иштирок этмайсиз.
58. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) айнан; б)мажозий.
59. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул :
а) дадил; б) содиқ.
60. Агар сиздан дам олиш куни нима билан машғул бўлишингиз ҳақида сўрасалар, сиз:
а) аниқ жавоб бера оласиз;
б) бажариладиган ишларингиздан икки баравар кўпроқ ишларни санаб берасиз;
в) олдиндан тахмин қилмасликни афзал ҳисоблайсиз.
61. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) шижоатли; б) вазмин.
62. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) образли; б) бадиий.
63. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) қайсар; б) раҳмдил.
64. Кундалик ишларнинг бир хиллиги сизга:
а) хотиржамлик бағишлайди; б) зерикарли туюлади.
65. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) босиқ; б) эзма.
66. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) ишлаб чиқиш; б) яратиш.
67. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) тинчликпарвар; б)ҳакам.
68. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) режалаштирилган; б) режадан ташқари.
69. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) вазмин; б) жўшқин.
70. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) мулоҳозали; б) мафтункор.
71. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) юмшоқ; б) қаттиқ.
72. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) методик; б) тўсатдан.
73. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) сўзламоқ; б) ёзмоқ.
74. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) ишлаб чиқариш; б)режалаштириш.
75. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а)афв этмоқ; б) рухсат бермоқ.
76. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) мунтазам; б) тасодифий.
77. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) мулоқотга киришувчан; б) тунд.
78. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) аниқ; б) мавҳум.
79. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) ким; б) нима.
80. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) импульс; б) ечиш.
81. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) базм; б) театр.
82. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) барпо этиш; б) ихтиро қилиш.
83. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) нотанқидий; б) танқидий.
84. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) аниқ; б) эркин.
85. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) асос; б) чўққи.
86. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) эҳтиёткор; б) ишонувчан.
87. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) ўзгарувчан; б) ўзгармас.
88. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) назария; б)амалиёт.
89. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) келишиш; б) баҳслашиш.
90. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) тартиб-интизомли; б) бепарво.
91. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) белги; б)тимсол.
92. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) интилувчан; б) синчков.
93. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) қабул қилмоқ; б) ўзгартирмоқ.
94. Қуйидаги сўзлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул:
а) машҳур; б) таниқли эмас.



Download 68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish