УМУМИЙ ВА ИММУНОЛОГИК РЕАКТИВЛИКНИ
ПАТОФИЗИОЛОГИК АСОСЛАРИ
РЕЖА:
1. Реактивлик тўғрисида тушунча
2. Реактивликни синфланиши
3. Конституция тўғрисида тушунча
4. Реактивликни шаклланишида барьер тизимни роли
5. Реактивликни кўрсаткичлари
6. Реактивликни ҳосил бўлиш механизми
7. Иммунологик реактивлик
8. Реактивликни шифокорлар амалиётидаги роли.
Реактивлик организмнинг энг муҳим хусусиятларидан бири бўлиб, ташқи
муҳит омилларига, ўзини ҳаёт фаолиятини ўзгартириш билан жавоб бериши
тушинилади. Реактивлик эволюция жараёнининг фило ва онтогенезида
шаклланади. Реактивлик олрганизмнинг ташқи муҳит билан ўзаро
муносабатини асосий формаси бўлиб ҳисобланади.
Организм реактивлигини ўзгариши ҳимоя мослашув ҳарактерига эга.
Реактивлик тўғрисидаги фикрларни пайдо бўлиши қадимларга бориб
тақалади, яъни турли одамлар турлича оғрийди. Лекин, реактивлик деган
термин фанга XX-асрда киритилди, яъни анафилаксия, зардоб касаллиги,
аллергия каби патологик ҳолатлар унга туртки бўлди.
2
Мечниковнинг яллиғланиш ва иммунитетга доир изланишлари
реактивликни ҳимоявий ҳарактерга эга эканлигини илмий жиҳатдан тасдиқлаб
берди. Мечников – иммунологик реактивликни асосчиси сифатида эътироф
этилади.
Богомолец – реактивликни инсон конституцияси билан чамбарчас боғлиқ
эканлигини таъкидлади.
Конституция – бу организмни морфологик, функционал, психик
жиҳатдан етарлича мустаҳкам, умумий комплекси бўлиб, реактивликни
белгиловчи ирсий қонуниятларга асосланади, ташқи муҳит омилларига қараб
ўзгариб турувчи ҳусусиятни намоён қилади.
Инсон конституциясини синфлашда турли белгиларни, яъни морфологик,
биохимик, вегетатив нерв тизимини айрим қисмларини қўзғалиши ва ОНФ
типларини инобатга олишган.
Биринчи синфланишни Гиппократ таклиф қилган, яъни организмдаги
асосий суюқликларни силжишини инобатга олиб, холерик, сангвиник,
легматик, меланхолик. Қадимги шифокорлар мижозни аниқлаб, олдиндан
айрим касалликларга чалинмаслик чора-тадбирларини кўрсатганлар, м:
сангвиниклар бош оғриғи ва қандли диабетга чалиниши мумкинлигини
айтганлар. Кейинчалик организм конституциясини синфлашда морфологик
принцип, яъни скелетлар пропорцияси, тананинг горизонтал ва вертикал
ўлчамларининг муносабати, ҳамда у ёки бу физиологик тизимни ривожланиши
муҳим аҳамиятни касб этди.
Сиго бўйича 4та
1. нафас ёки респиратор
2. ҳазм ёки дигестив
3. мускул
4. мия ёки церебрал типлар тафовутланади.
Кречмер бўйича 3та
1. атлетик
2. пикник
3. астеник типлар тафовутланади.
Кречмер психиатор бўлганлиги учун, айрим типлар, айрим руҳий
касалликлар билан кўпроқ оғришини кузатган.
М: астеник тип кўпроқ шизофрения билан оғрир экан.
Клиникада
конституцияни
Черноруцский
бўйича
синфланиш
кенг
қўлланилади, яъни 3та
1. гипостеник
2. гиперстеник
3. нормостеник типлар тафовутланади.
Организм конституциясини ўрганиш учун И.П.Павлов яна бир
синфланишни таклиф қилди, ушбу синфланишда I ва II сигнал тизимлар
фаолияти ётади, бунда фикрловчи ва бадиий типлар тафовутланади.
Инсон конституцияни ўрганишда олимлар диатез деб номланувчи ҳолат
билан дуч келдилар.
Диатез бу организмни конституциал белгиларини аномалияси бўлиб,
физиологик ва патологик таъсирловчиларга патологик реакциялар билан жавоб
бериши билан намоён бўлади.
Унинг турлари:
1. экссудатив катарал
3
2. лимфат гипопластик
3. нерв артрит
4. астеник
5. аралаш диатезлар мавжуд.
Сиротинин – иммунологик ва аллергик реактивлик физиологик
реактивлик асосида шаклланиб, бу ҳолат эса организмни фило ва онтогенетик
ривожланишига чамбарчас боғлиқ эканлигини таъкидлади.
Ҳозирги кунда реактивлик медицина практикасига шундай кириб
келдики, бу термин ёрдамида шифокор касал инсон ҳолатига баҳо беради.
Ҳар қандай патологик жараён организм реактивлигини ўзгартиради.
Организмнинг реактивлигини ўзгариши, унинг физиологик имкониятларидан
устун бўлиши, касалликнинг ривожланишига асосий сабаб бўлади. Демак,
реактивликни ўрганиш касалликнинг патогенезини тушунишимизга ёрдам
беради.
Ички ва инфекцион касалликларда гиперергик, гипоерик ва дизергик
тарзда кечувчи пневмония, туберкулез, дизентерия ва бошқа касалликлар
тафовутланади.
Гиперергик тарзда кечувчи касалликлар тез ва интенсив кечади, бунда
барча орган ва тизимлар тез бузилишларга дучор бўлади.
Гипоергик тарзда кечувчи касалликларда эса буни акси бўлади,
организмда антитела ҳосил бўлиши ва фагоцитоз жараёнлари жуда ёмон тарзда
кечади.
Do'stlaringiz bilan baham: |