Уч фазали синхрон генераторни тармоққа улаш ва унинг қисмаларидаги кучланишни ростлаш
Ишнинг мақсади — электр машинали уйғотгичли синхрон генераторнинг тузилиши ва унинг асосий характеристикалари билан танишиш, салт юриш ва ташқи характеристикаларини олиш; генераторни тармоққа параллел ишлашга улаш.
Назарий қисм. Уч фазали ток синхрон генератор чулғамларида ЭЮК индукцияланадиган, якор ролини бажарадиган статор ҳамда чулғамида асосий уйготувчи магнит оқими ҳосил қиладиган индикатор деб аталадиган ротор бор, Статорнинг уч фазали чулғамига узатиладиган синусоидал ЭЮК бир-бирига нисбатан фаза бўйича 2π/3 радиан бурчакка силжиган ва юклама уланганда тегишли иш токлари ҳосил бўлади. Ротор ғалтакларидан ўзгармас ток ўтадиган электромагнитдан иборатдир. Синхрон генераторларга ўзгармас ток кичикроқ ўзгармас ток генераторидан — синхрон генератор билан бир валга ўрнатилган уйғотгичдан ёки тўғрилагичдан келади. Статориинг ҳар бир фазаси чулғамларида ҳосил бўладиган ЭЮК электромагнит индукцияси қонунига асосан қуйидаги формуладан аниқланади:
Е = 4,44 ωkайл. /Ф.
бунда ω — статор бир фазасининг чулғамидаги ўрамлар сони; kайл — чулғам коэффициенти; f — ўзгарувчан ток частотаси, Гц; Ф — уйғотиш чулғамида ҳосил бўладиган магнит оқим, Вб.
Ўзгарувчан ток синхрон двигателининг частотаси роторнинг айланиш тезлиги (частотаси) га борлик. Генераторнинг ЭЮКни ўзгартириш учун келтирилган формулага мувофиқ ротор чулғамидаги уйғотиш токига боғлиқ бўлган магнит оқими Ф ни ўзгартириш лозим.
Синхрон генераторнинг салт ишлаш характеристикаси деб, юклама бўлмаганда ҳамда айланиш тезлиги (частотаси) номинал бўлганда генератор ЭЮК нинг уйғотиш токи Iу га боғликлигига айтилади. Синхрон генераторнинг cалт ишлаш характеристикасини олиш учун асбобларни улаш схемаси 1- расм, а да кўрсатилган.
Параллел уйғотишли ўзгармас ток двигатели салт ишлайдигаи синхрон генераторни айлантиради. Айланиш частотаси ҳамма вақт номинал катталикда сақланади. Биринчи ҳисоб уйғотиш чулғамида ток бўлмаганида—улагич Ру узиб қўйилганда бажарилади. Шундан кейин улагич Ру туташтирилади ва уйғотиш токи аста-секин орттирилади (уйғотиш занжиридаги ростлаш реостатининг қаршилиги ростлаб максимал, кейин аста-секин камайтирила боради). Токнинг ортиши генератор қисмаларидаги кучланиш номинал кучланишдан 20% ортгунча давом этади. Шундан кейин ростлаш реостатининг қаршилиги аста-секин оширилади (уйғотиш токи Iу камайтирилади) ва уни максимумгача етказиб, улагич Ру узилади.
Салт юриш характеристикасини олишда уйғотиш токини ростлашга мўлжалланган уйғотиш занжиридаги реостатни, кучланишни оширишда фақат бир томонга, кучланишни камайтиришда қарама-қарши томонга суриш мумкин. Ўлчаш натижалари 1 - жадвалга ёзилади ва улар асосида салт юриш характеристикаси тузилади (1- расм, б).
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |