ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ВАЗИРЛИГИ
АНДИЖОН МАШИНАСОЗЛИК ИНСТИТУТИ
РЕСПУБЛИКА МИҚИЁСДАГИ ИЛМИЙ ВА ИЛМИЙ-ТЕХНИК АНЖУМАН
АХБОРОТ ХАТИ
Андижон машинасозлик институти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги №101–F сонли Фармойишига асосан “Янги турдаги муқобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг инновацион ечимлари ва улардан фойдаланишда энерготежамкор қурилмаларни қўллаш” мавзусидаги республика илмий-техник анжуман ташкил этилади. Анжуман 2022 йилнинг 29-30 апрель кунлари Андижон машинасозлик институтида ўтказилади.
Илмий ва илмий – техник анжуман қуйидаги шўъбаларда ўтказилади:
Янги турдаги муқобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг инновацион ечимлари;
Энергия тежамкорлик ва энергетик менежмент;
Муқобил энергетиканинг ривожланиш истиқболлари ва бугунги кун энергия таъминотидаги ўрни.
Яримўтказгичлар ва наноматериалларнинг ривожланиш истиқболлари.
Электротехник ва энергия тежамкор қурилмалар.
Анжуман шўъбаларида маъруза билан қатнашган иштирокчиларнинг мақола ва тезислар анжуман илмий тўпламига киритилади.
Анжуманнинг ишчи тиллари: ўзбек, рус, инглиз.
Мақола ва тезислар матни тўлиқ 2 варақда бўлади, электрон шакли (MS Word, Times New Roman, *.rtf), варақ ўлчами: 210 х297 мм (А4 - формат), расм (схема, график)ларнинг ўлчамлари 6х9 см дан ошмаслиги керак. Матн чегараси ўлчами: юқоридан – 2,0 см, пастдан – 2,0 см, чапдан – 2,0 см, ўнгдан
– 2,0 см қилиб расмийлаштирилиши лозим. Матн 14 ўлчамдаги шрифтда ёзилади, интервал 1 бўлади.
Мақола ва тезислар бошида муаллифларнинг фамилияси, исми, шарифи,илмий даражаси ва илмий унвони кейинги қаторда иш жойи, варақ ўртасида кичик қалин босма ҳарфда терилади. Кейинги қатордан мақола номи ёзилади. Бир интервалдан сўнг тезис матни терилади. Тўпламга киритиладиган материаллар мазмуни ва уларнинг тўғрилигига муаллифлар жавобгар.
Талабларга жавоб бермайдиган материаллар қабул қилинмайди ва муаллифларга қайтарилмайди. Мақолалар тақризга берилади, тақриздан ўтмаган мақола анжуман дастурига киритилмайди ва муаллифларга қайтариб берилмайди.
Анжуманнинг бадал пули 50 000 сўм (Агар Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган талабалар якка муаллифликда мақола ва тезислар берса бадалсиз). Тўловни Click ёки бошқа тизимлар орқали ҳам амалга ошириш мумкин (8600 1204 1785 7995 – Axmadaliyev Odiljon).
Тўловни амалга оширмаган мақолалар тўпламга киритилмайди.
Материалларни қабул қилишнинг охирги муддати 2022 йил 25 апрель (кўрсатилган санадан сўнг материаллар қабул қилинмайди).
Анжуман материаллари илмий тўплам шаклида чоп этилади ва муаллифларга электрон шаклда юборилади.
Мақолаларни шўъбалар бўйича қабул қилишга масъул:
Ахмадалиев Одилжон Мухаммадзокир ўғли
Телеграм;+998944308767 Тел;+998945636677
Е-mail: muqobilenergiyamanbalari@gmail.com
Манзил: 170100, Андижон шахар, Бобуршох кўчаси 56, Андижон машинасозлик институти, Электротехника факультетининг 101 ва 102 - хоналари.
Анжуманда иштирок этиш учун талабнома
Ф.И.Ш. (тўлиқ) _____________________________________________________
Лавозими, илмий даражаси, илмий унвони, ташкилот номи ________________
Маъруза номи ______________________________________________________
Телефон ___________________________________________________________
E-mail _____________________________________________________________
Анжуманда иштирок этиш шўъбаси ___________________________________
****************************************************************** НАМУНА
ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТАҲЛИЛИ
проф. Олимов Л.О., доц. Алижанов Д.Д., магистр Насриддинов М., талаба Хайруллаев Я.Б.
Андижон машинасозлик институти,
Тел.: +99899 000 00 00
(ташкилот номи, ассосий муаллифнинг телеграмм телефон рақами) Текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст
текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст текст [1-2].
Адабиётлар
1.
2.
Do'stlaringiz bilan baham: |