Шарқу Ғарб олимлари баҳра топган денгиз



Download 68,92 Kb.
Pdf ko'rish
Sana21.02.2022
Hajmi68,92 Kb.
#30971
Bog'liq
Шарқу Ғарб олимлари баҳра топган денгиз



Шарқу Ғарб олимлари баҳра топган денгиз
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 1
Абул Муъин ан-Насафий нафақат калом илмининг алломаси, балки ўз даврининг
фақиҳи ва усулиётчи олими сифатида ҳам шуҳрат қозонган сиймо эди. Шу боисдан ҳам
“Ал-қанд фи зикри уламои Самарқанд” номли асарда бошқа бир насафлик олим
Нажмиддин Умар ан-Насафий у ҳақда: “Шарқу Ғарбнинг олиму уламолари Абул Муъин
ан-Насафий илмининг денгизидан баҳра топиб, ул таратғон зиё нурларини кўзларига
тўтиё қилиб суртғонлар”, дея юксак баҳо берганди. Ёзма манбаларда у имом фозил,
сайфу-л-ҳақ (ҳақиқат қиличи), жомиъ ал-усул, ал-имом аз-зоҳид, ал-фақиҳ ал-ҳанафий,
ал-олим ал-бориъ (билимдон олим) каби юксак номлар билан тилга олинади.
Абул Муъин ан-Насафий илму урфонда етук, зиёли бир оилада улғайган,
аждодларидан кўплари, айниқса, фиқҳ илми соҳасидаги улкан салоҳиятлари билан эл-
юрт орасида танилган эдилар. Катта бобоси, ўз даврининг таниқли олими Макҳул Абул
Фазл ан-Насафий Насафийлар сулоласининг сардори-бошловчиси ҳисобланиб, унинг
оиласидагилар фиқҳ илмининг ҳанафия мазҳаби асосчиси имом Абу Ҳанифа
таълимотларига таяниб амал қилганлар.
Баъзи манбаларда Абул Муъин ан-Насафий бир қанча муддат Самарқандда яшагани ва
сўнгра узоқ йиллар Бухорода муқим истиқомат қилгани ҳақида ҳам хабарлар
келтирилган.
Араб олими Хайриддин аз-Зириклий “Ал-Аълом” ва Умар Ризо Каҳҳола “Муъжам ал-
муаллифийн” номли асарларида Абул Муъин ан-Насафий ҳижрий 418 (милодий 1027)
йилда Насафда туғилганини зикр этишган. Унинг вафоти ҳақида эса аксар манбаларда
508/1114 сана берилади. Шунга кўра, Абул Муъин ан-Насафий узоқ умр кўриб, 87
ёшида вафот этган. Қабри Қарши туманидаги Қовчин қишлоғида жойлашган.
Унинг илмий-маънавий мероси ҳақида ёзган олимлар ан-Насафийнинг ўнга яқин асар
яратганини кўрсатганлар. Ушбу асарлар ҳақида қуйидаги маълумотларни келтириш
мумкин:


Шарқу Ғарб олимлари баҳра топган денгиз
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 2
Абул Муъин ан-Насафий ўзининг калом илмига бағишланган бош асари “Табсират
2.
ал-адилла”да зикр қилишича, унинг “Қасийд ал-қавоид фи илм ал-ақоид” номли
асари бўлган. Бу асарнинг бир қўлёзма нусхаси Истанбул университети
кутубхонасида сақланади.
“Табсират ал-адилла”да ёзилишича, яна бир асари “Ал-Ифсод ли ҳадъ ал-илҳод”да
4.
ботиний тоифага мансуб кишиларнинг хато қарашларига раддиялар келтирилган.
Муаллиф қаламига мансуб “Ийзоҳ ал-манҳажжати фи кавн ал-ақли ҳужжатан”
6.
номли асар ҳам бўлган. Бу ҳақда “Табсират ал-адилла” ва “Ат-Тамҳийд ли қавоид ат-
тавҳийд” асарларида айтилган. Шунингдек, мазкур асар ҳақида бошқа манбаларда,
хусусан, ал-Бағдодийнинг “Ийзоҳ ал-макнун” ва “Ҳадият ал-орифийн” каби
асарларида ҳам зикр этилган, лекин муаллифнинг ушбу асари бизгача етиб
келмаган.
“Маноҳиж ал-аиммати фи-л-фуруъ” номли асар эса ал-Кафавийнинг “Катоиб аълом
8.
ал-ахйор”, Абдулҳай ал-Лакнавийнинг “Ал-Фавоид ал-баҳиййа фи тарожум ал-
ҳанафиййа”, ал-Бағдодийнинг “Ийзоҳ ал-макнун”, “Ҳадият ал-орифийн”, Хайриддин
аз-Зириклийнинг “Ал-Аълом” ва Умар Ризо Каҳҳоланинг “Муъжам ал-муаллифийн”
номли асарларида зикр қилинган. Истанбулдаги “Лолалий” кутубхонасида мазкур
асарнинг бир қўлёзма нусхаси сақланади, бироқ у “Маноҳиж ал-иқтидо би-л-аиммат
ал-муҳтадийн” номи билан қайд этилган.
Юқорида зикр қилинган асарларда ва бошқа баъзи бир тадқиқотларда
10.
кўрсатилишича, Абул Муъин ан-Насафий “Шарҳ ал-Жомиъ ал-кабир ли-ш-Шайбоний
фи фуруъ ал-ҳанафиййа” номли шарҳ ҳам битган.
Яна шуни айтиш керакки, олим Хайриддин аз-Зириклий ва бошқа қатор муаллифлар
“Китоб ал-олим ва-л-мутааллим” (“Устоз ва шогирд китоби”) номли асарни хато
равишда Абул Муъин ан-Насафийга мансуб этиб кўрсатган, ваҳоланки бу асар IX асрда
яшаб ўтган олим Абу Муқотил ас-Самарқандий қаламига мансубдир.
Шунингдек, баъзи муаллифлар “Китоб ал-уъмда фи усул ад-дийн” номли асарни ҳам
Абул Муъин ан-Насафийники деб нотўғри кўрсатганлар. Аслида бу асар Абдуллоҳ ан-
Насафий исмли насафлик бошқа бир олим томонидан ёзилган. У Абул Муъин ан-
Насафийдан икки аср кейин яшаган бўлиб, 1320 йилда вафот этган.
Қайд этиш жоиз, “Табсират ал-адилла” асари алломанинг энг йирик китоби


Шарқу Ғарб олимлари баҳра топган денгиз
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 3
ҳисобланади. Шу боисдан ҳам, Абул Муъин ан-Насафий “Соҳиб ат-Табсира” номи билан
ҳам шуҳрат қозонган. Бу асарда калом илмининг турли масалалари атрофлича чуқур
шарҳланиб, улардаги муаммоли-мунозарали фикрлар ушбу илмнинг буюк алломаси Абу
Мансур ал-Мотуридий таълимотига асосланган ҳолда ислоҳ қилинади.
Ан-Насафий яшаган XI аср иккинчи ярми ва XII аср бошларида калом илми ўзининг
юксак чўққисига кўтарилган эди. Шу боисдан ҳам “Ат-Табсира”да калом илмида
мустақил мактаб яратган имом ал-Мотуридий ва имом ал-Ашъарийнинг бу илм
соҳасидаги назариялари билан бир қаторда бошқа кўплаб мутакаллимларнинг фикр-
мулоҳазалари, уларнинг хилма-хил қарашлари атрофлича таҳлил қилиниб, илмий
жиҳатдан тегишли баҳосини олган.
Айниқса, асарда ан-Насафий яшаган даврда ҳам қисман мавжуд бўлган муътазила
оқимининг вакиллари билан кескин баҳсу мунозаралар, уларнинг хато қарашларига
далиллар билан исботланган раддиялар келтирилади. Шунингдек, асарда ўша пайтда
ислом динида кенг тарқалган турли-туман фирқалар ва тоифалар ҳамда ғайриисломий
гуруҳларга ҳам кескин жавоблар берилади. Энг муҳими, муаллиф калом илми
соҳасидаги бу йирик асарида мотурудия, ашъария ва муътазилия оқимлари ўртасидаги
асосий фарқларни далилларга таянган ҳолда алоҳида ажратиб кўрсатади.
Ҳажм жиҳатидан ғоятда катта (икки жилддан ташкил топган, минг саҳифадан ортиқ)
бу манбанинг қимматли томонларидан яна бири шундаки, унда ўша даврда
Мовароуннаҳрда фаолият кўрсатган қатор олимлар ҳақида муҳим маълумотлар ўз
аксини топган. Жумладан, ан-Насафийнинг устози имом Абу Мансур ал-Мотуридий
ҳақидаги маълумотлардан шуни қайд қилиш керакки, аллома 944 йилда вафот этганда
унинг шогирдларидан бири, ўша пайтда Самарқандда бош қози лавозимини эгаллаб
турган Шайх Абу-л-Қосим ал-Ҳаким ас-Самарқандий имом ал-Мотуридий қабри устига
“Бу қабр ўз ақл-заковати ва тафаккури билан кўплаб илмларнинг юксак чўққисини забт
этган, уларнинг дунё бўйлаб тарқалишида бутун куч-қуввати ва салоҳиятини аямай
сарфлаган, дину диёнат соҳасидаги асарлари унга мислсиз шону шавкат келтирган,
умри бўйи инсонларга илмнинг лаззатли мевасини улашган алломанинг қабридир”
деган битикни ёзишларини амр қилган экан. Бундан ташқари, асарда ўша даврдаги
таниқли олимлардан Абу Наср ал-Ийодий, Абу-л-Ҳасан Али ибн Саад ар-Рустағфоний,
Абу Муҳаммад Абдулкарим ибн Мусо ал-Паздавий каби алломалар ҳақида ҳам


Шарқу Ғарб олимлари баҳра топган денгиз
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 4
қимматли маълумотлар келтирилган.
Шунингдек, алломанинг “Баҳр ал-калом” асари алоҳида аҳамиятлидир. “Баҳр ал-
калом”нинг олтинчи бобидаги биринчи фасл тўрт банддан иборат бўлиб, улардан
биринчиси “Ал-Имомат” (Имомликка оид) деб аталган. Мана шу бандда келтирилган
Пайғамбар (с. а. в.)нинг икки ҳадиси катта илмий аҳамиятга эга.
Биринчиси: “Иқтаду би-л-лазийна мин баъдий Абу Бакр ва Умар” (бу ҳадисларни Имом
ат-Термизий, ибн Можа, Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқа бир қанча муҳаддислар ўз
асарларида ривоят қилганлар), яъни “Мендан кейин Абу Бакр ва Умарга иқтидо
қилинглар”, деган бўлишига қарамай, халифалик устида икки кун баҳс бўлган.
Иккинчи ҳадис: Пайғамбаримизнинг “Мендан кейин халифалик ўттиз йил, ундан кейин
амирлик, подшоҳлик ва ҳоказолар бўлади”, деган фикрлари нақадар ростлиги,
далилланганини алоҳида қайд қилиш зарур. Чиндан ҳам бу муддат (яъни, ўттиз йил)
чорёрлар пайтида тугаган. Ҳозирги вақтда “халифалик”ни орзу қилиб юрган баъзи
кимсалар учун ҳам Пайғамбаримизнинг бу ҳадислари асосли жавобдир. Бу китоб шайх
Абу Мансур ал-Мотуридий асос солган исломий ақиданинг бош манбаларидан
саналади. Айниқса, ислом динида турли-туман оқимлар ва таълимотлар яратилаётган
ҳозирги пайтда мазкур асарнинг илмий ва амалий аҳамияти беқиёсдир.
Асарни илмий асосда ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва ўзбек тилига таржима қилиш
олимларимиз олдида турган вазифалардан бири. Унинг қимматли қўлёзмаларидан
бири Дубайдаги Жумъа ал-Можид номли маданият ва мерос марказида, иккинчиси
Дамашқдаги аз-Зоҳирия кутубхонасининг қўлёзмалар бўлимида, учинчиси Бағдоддаги
“Мактабат ал-авқофда”да, тўртинчиси Қоҳирадаги машҳур “Дорул-кутуб”нинг
қўлёзмалар бўлимида сақланади. Ушбу қўлёзманинг ҳижрий 950 йилда оддий хат
билан кўчирилган бошқа бир нусхаси Искандариянинг (Миср) “Мактабат ал-баладиййа”
номли кутубхонасида сақланмоқда.
“Китоб ат-тамҳийд ли қавоъид ат-тавҳийд” (“Тавҳид (яккахудолик) қоидалари шарҳи
бўйича қўлланма китоб”) номли асар ҳам эътиборга молик. 1986 йилда Қоҳирада араб
тадқиқотчиси Ҳабибуллоҳ Ҳасан ал-Аҳмад томонидан нашр этилган бу асар икки ката
қисмдан иборат бўлиб, ўз навбатида, бу қисмлар кўплаб боб ва фасл (бўлим)лардан


Шарқу Ғарб олимлари баҳра топган денгиз
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 5
ташкил топган.
Масалан, биринчи қисмнинг дастлабки бобларида имом Абул Муъин ан-Насафий
яшаган давр, унинг ҳаёти ва фаолиятига доир маълумотлар келтирилади. Буларда ўша
даврдаги сиёсий, ижтимоий, айниқса, илмий-маданий ҳаёт акс эттирилади. Сўнг
устозлари ва ўндан ортиқ шогирдлари ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган.
Муаллиф китоб муқаддимасида бу асарини ўша давр ҳокимларидан бирининг аҳл ас-
сунна ва-л-жамоанинг ақидаси ҳақида бир китоб битиш хусусидаги илтимосига кўра
ёзганини баён қилади. Шундан кейин, асарнинг мазмуни ва маъноси таҳлил этилиб,
жумладан, муаллиф билиш (маърифа) назариясининг йўл-йўриқларини баён қилиб,
уларни уч хил тоифага ажратади:
– сезги аъзолари (бешта);
– ҳақиқий, ишончли ахборотлар;
– ақл-идрок.
Асарда ҳидоят йўлидан адашган баъзи исломий фирқа ва гуруҳлар (масалан, жабария,
хаворижлар, муътазилия)га берилган асосли раддиялар ҳам ўз ифодасини топган.
Чунончи, бу бебаҳо асарларда ҳар қандай давр ва жамиятда учрайдиган ҳидоят
йўлидан адашган турли фирқа ва гуруҳларга қарши, шунингдек, динда муҳим ўрин
эгаллайдиган ақидавий масалаларни талқин қилишда муқаддас манбалар – Қуръони
карим ва пайғамбаримиз Муҳаммад (с. а. в.)нинг муборак ҳадисларига таянган ҳолда
иш тутиш лозимлиги сингари илғор ғоялар илгари сурилган.
Бинобарин, бундан қарийб ўн аср муқаддам яшаган буюк ватандошимиз Абул Муъин
ан-Насафий қолдирган бой илмий-маънавий мерос нафақат ўз замони учун, балки
ҳозирги даврда ҳам амалий аҳамиятга эга таълимот сифатида ҳар томонлама чуқур
ўрганишга лойиқ.
Шу йўлда мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 24-25 февраль
кунлари Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи давомида айтган фикрлари, хусусан,


Шарқу Ғарб олимлари баҳра топган денгиз
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 6
Абул Муъин ан-Насафий абадий қўним топган манзилни ободонлаштириб, бу ерни
катта зиёратгоҳга айлантириш ҳамда бу даргоҳда катта кутубхона ташкил қилиш
ҳақидаги кўрсатма воҳа аҳлини, барча юртдошларимизни ниҳоятда қувонтирди.
Ўйлаймизки, бир вақтлар алломанинг Шарқу Ғарб баҳра топган денгиз сифатида
эътироф этилган илми яна қайта ўз ҳикматини, фойдасини намоён қилажак.
 
Убайдулла УВАТОВ,
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори,
тарих фанлари доктори, профессор
“Қашқадарё” газетаси сайтидан 
олинди.

Download 68,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish