Шамуротов Сабиржон Базарбаевич, ўқитувчи Урганч давлат университети



Download 41,39 Kb.
bet1/2
Sana30.03.2022
Hajmi41,39 Kb.
#518814
  1   2
Bog'liq
Ўзбекистонда MICE туризми бозори таҳлили ва ушбу саноатни ривожлантириш истиқболлари


Шамуротов Сабиржон Базарбаевич, ўқитувчи
Урганч давлат университети
+998937449777, sabirjonshamurotov@gmail.com
Қурбанбаев Ш.Б.- ўқитувчи стажёр
Урганч давлат университети
+998997088963
Ўзбекистонда MICE туризми бозори таҳлили ва ушбу саноатни ривожлантириш истиқболлари
Аннотация. Ушбу мақолада дунёдаги MICE туризми бозори таҳлили, Ўзбекистонда МICE туризмни ривожлантириш бўйича мавжуд шарт-шароитлар, МICE туризмни ривожлантиришнинг истиқболлари ва туристик ҳудудларда бизнес туризмни ривожлантириш бўйича таклифлар берилган.
Калит сўзлар: МICE саноати, ишбилармонлик туризми, туристик турлар, МICE тадбирлари, ICCA ташкилоти
Аннотация. В данной статье представлен анализ мирового рынка МICE-туризма, современные условия развития МICE-туризма в Узбекистане, перспективы развития МICE-туризма и предложения по развитию делового туризма в туристических направлениях.
Ключевые слова: МICE-индустрия, деловой туризм, туры, МICE- мероприятия, организация ICCA
Abstract. This article provides an analysis of the global MICE tourism market, the current conditions for the development of MICE tourism in Uzbekistan, the prospects for the development of MICE tourism and proposals for the development of business tourism in tourist areas.
Key words. MICE-industry, business tourism, tours, MICE-events. ICCA organization.
Ҳозирги даврда туризм индустрияси кенг кўламли бўлиб, кўплаб шакл ва турларни ўз ичига олганлиги сабабли, уларнинг ташкилий хусусиятларини яхшироқ аниқлаш учун унинг сегментациялаш зарурати туғилади. Ушбу сегментлардан бири сўнгги йигирма йил ичида жадал ривожланаётган ишбилармонлик туризмидир. Ишбилармонлик туризми ўзининг муҳимлиги жиҳатидан даромадлилик жиҳатдан бўйича бошқа туризм турлари билан рақобатлаша олади. Шу сабабли кўплаб туристик агентликлари томонидан ташкил этилган.
Хорижий адабиётларда ишбилармонлик туризмига кўплаб таърифлар берилган. Р.Девидсон томонидан берилган ишбилармонлик туризмининг биринчи таърифларидан бири унинг мақсадли йўналишининг меҳнат билан боғлиқлигини таъкидлаган. Унинг фикрича “Ишбилармонлик туризми меҳнат билан боғлиқ мақсадларда амалга ошириладиган саёҳатни билдиради”. [1] А. Агуилера бизнес туризми деганда "одатдаги иш жойидан ташқари жойларда ишлаш билан боғлиқ саёҳат" деб таьрифлайди. [2] Россия ишбилармонлик туризми ассоциацияси бизнес туризмини "расмий мақсадларда, қоида тариқасида, хизмат сафари жойида даромад олмасдан саёҳат қилиш" деб талқин қилади. [3]
Москва давлат университетида чиқарилган дарслигида ишбилармонлик туризмига янада кенгроқ таьрифни беради. Ишбилармонлик туризми иккита сегментга классик иш сафарлари ва МICE туризмига ажратиб кўрсатадилар.
МICE туризмиининг асосий мақсади бизнес (тижорат)дир. Ҳамкорлар билан учрашувлардан ташқари, саёҳатлар конгресслар, конференциялар, саммитлар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар, тақдимотларни ўз ичига олади.
МICE туризмининг ривожланиши туристик минтақа учун кўп жиҳатдан фойда келтиради. Масалан:

  • туризм иқтисодиётини айниқса “ўлик” мавсумда рағбатлантириш,

  • туризм инфратузилмасини такомиллаштириш,

  • туристлар сарф-харажатларининг ошиши, (МICE туристлари қисқа вақт ичида оддий саёҳатчиларга қараганда кўпроқ пул сарфлашади)

- МICE туристларини сайёҳларга айлантириш. (МICE туристлари туристик минтақадаги диққатга сазовор жойларга, туристик-рекреатсион ҳудудларга саёҳат қилиш учун саёҳат муддатини узайтиришлари) [5]
2019 йилда дунё бўйича МICE саноатидан олинган даромад 752 миллиард АҚШ долларини ташкил етди ва 2025 йилга келиб ўртача йиллик ўсиш сурьати 7,5 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. 1,245 миллиард АҚШ долларига етади. [4]
Глобал миқёсда ташкил этиладиган турли тадбирлар ва учрашувлар сонининг ортиши, иш сафарларининг кўпайиши, даромадларнинг ўсиши, туризм соҳасининг тез ўсиши туфайли МICE туризм саноати бутун дунёда машҳур бўлиб бормоқда. МICE туризми ўтказиладиган минтақага қараб сегментларга бўлинади.
Масалан, Шимолий Америка (АҚШ), Европа (Англия, Франция, Германия, Буюк Британия, Испания) ва Осиё (Япония, Хитой, Сингапур, Индонезия, Малайзия) асосий минтақалар бўлиб қолмоқда. Океания минтақасида эса Австралия энг юқори ўринларни эгаллайди. Қуйидаги жадвалда Халқаро Конгресслар ва Конферентсиялар Ассоциацияси (ICCA) 2019-йилда ўтказилган МICE тадбирлари сони бўйича 10 та энг юқори ўриндаги давлатларнинг рейтинги кўрсатилган.
1-жадвал 2019-йилда МICE туризми бўйича энг юқори
ўринда турувчи давлатлар. [6]

Рейтинг

Давлатлар номи

Тадбирлар сони

Қатнашувчилар сони

1

АҚШ

934

357000

2

Германия

714

253000

3

Франция

595

251000

4

Испания

578

349000

5

Буюк Британия

567

216000

6

Италия

550

218000

7

Хитой

539

170000

8

Япония

527

176000

9

Голландия

356

152000

10

Португалия

342

168000

Бугунги кунда МICE туризмининг мақсадлари бўйича қуйидагича сегментланади:
- саёҳатларнинг 70% ҳамкорлар билан учрашиш мақсадида амалга оширилади;
- 15% конгресс ва конферентсияларга саёҳат қилувчи бизнес саёҳатчилар;
- 11-12% ихтисослаштирилган, тор кўргазма ва ярмаркаларга ташриф буюрувчи туристлар;
- 3-4% кичик фоиз рағбатлантирувчи саёҳатлар (рағбатлантирувчи турлар)
2021- йилнинг январ–декабр ойларида Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари сони 1 881,35 минг кишини1) ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 1 504,13 минг кишини ташкил этган. Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 377,22 минг кишига кўпайган.
2021- йил январ–декабр ойларида Ўзбекистон Республикасига МДҲ давлатларидан ташриф буюрган чет эл фуқаролари 1 713,96 минг кишини ташкил этди, бу жами ташриф буюрганларнинг 91,1 % ини ташкил этди, бошқа давлатлардан 167,39 минг киши (ёки 8,9 %) ташриф буюрган. [7]
Қуйидаги 1- расмда 2021-йилда келган туристларнинг мақсадлари акс этган бўлиб, Ўзбекистонда бизнес мақсадида ташриф буюрувчилар кўрсаткичи жуда ҳам паст ва бошқа туризм мақсадлари билан биргаликда ҳали энди 2,7 фоизни ташкил этмоқда.

1-расм. Ўзбекистонга 2021 йилда туристлар келиш мақсадлари

Ўзбекистонда МICE туризми ривожланган давлатлар келиб чиққан ҳолда қуйидаги чора- тадбирлар ушбу саноат ривожланишига замин яратади:



  • мамлакатнинг ҳудудларидаги мавжуд имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, МICE туризми тадбирларининг йўналишларини аниқлаш;

  • МICE туризми учун мамлакатнинг миллий брендини ишлаб чиқиш;

  • МICE туризмини ривожлантириш учун Ўзбекистон ва хорижий давлатлар ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш. 

  • Халқаро конгресс ва конференция ассоциацияси ICCA билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мамлакатдаги МICE туризмида иштирок этувчи ташкилотларни ICCA веб-сайтида рўйхатдан ўтказиш;

  • мамлакатнинг МICE туризми бўйича салоҳиятини ички ва ташқи бозорларда тарғиб қилиш ҳамда доимий равишда маркетинг тадқиқотларини олиб бориш;


Download 41,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish