AIM.UZ
Буюк Британия туристик маркази
Буюк Британия туризм саноатининг ўсиши ривожланиш даврида аҳоли структураси ўзгаришига ва унинг дам олиш даражасига боғлиқ эди. Аммо аҳоли сонига бунинг таъсири сезилмаган. Британияликлар Иккинчи Жаҳон урушидан кейин фаол саёҳат қила бошладилар. 70-йиллар ўртасидаги нефт инқирози, шунингдек, 80-йиллардаги иқтисод пасайиши туризм ривожини сусайтирди. 80-йиллар ўрталарига келибгина саёҳатларнинг умумий миқдорида бироз ўзгаришлар юз бера бошлади. Бу давр ичида ички туризм ва чет давлатларга саёҳат қилишдаги ўзаро тафовут жадал ўзгарди. Ички туризм инқирозга учради. Лекин шу давр ичида туристларнинг Британия денгиз курортларига саёҳатлари 14%га қисқарди. Шунингдек, ўз-ўзига хизмат юзасидан ташкил қилинадиган туризмда ҳам ўсиш сезилди. Туристлар сони 1978 йил 17 млн кишидан иборат бўлган бўлса, 1980 йилда 20 млн. гача етди. Бу даврда эса ички туризм қийин аҳволда эди. Бозор структурасидаги бу каби ўзгаришлар туризм саноатига оид маблақларни тақсимлашга таъсир қилди.
Масалан: курорт зоналарида отелларга талаб камаяётганлиги сабабли отел эгаларини меҳмонхоналарни туризм учун ёки қариялар уйи сифатида фойдаланишга мажбур қилди. 70-йиллардан бошлаб то ҳозиргача чет давлатга чиқувчи Британияликлар сони Буюк Британияга келувчи меҳмонларга нисбатан жуда кўп. Чунки британияликлар ўз таътилларини Испания, Франция, Греция, Кипр, Португалия ва Туркиянинг энг яхши курортларида ўтказишни хуш кўрадилар. Иккинчи асосий омиллардан бири — бу миллий валютанинг кучлилиги. Шу сабабли бу мамлакатга келиш чет элликлар учун қимматга тушади. 80-йилларнинг охирларида "Чўлдаги бўрон уруши" ва миллий валюта мувозанатининг бузилиши Буюк Британиянинг четга чиқиш туризмининг қисқаришига (1989 йилда 31,03 млн. нидан, 1990 йилда 30,5 млн кишига тушди) сабаб бўлди. Аммо 90-йилларда чет элга чиқиш туризмида яна ижобий ўзгариш сезилди.
Буюк Британиянинг чет элга чиқиш туризмида асосий ўринни Шимолий Америка саёҳатлари эгаллаб турибди. Бу саёҳатлар доллар ва фунт стерлинг курслари номутаносиблигига боғлиқ. Британияликлар учун ёзги даврда Американинг Майами курорти катта мавқега эга. Бошқа вақтда эса бу ерга фақат қариндошлар, дўстлар билан учрашиш учун саёҳат қиладилар. 70-йилларда Буюк Британияга келувчи чет эл туристларининг сони ўсиб борди ва 1977-79 йилларда уларнинг сони 12,5 млн. кишини ташкил қилди. Аммо 80-йилларнинг бошларида чет эл меҳмонларининг сони бироз камайди ва 1981-йилда 11,4 млн кишини ташкил қилди. Шундан кейин бу кўрсаткич яна ўзгарди ва 1992 йилда 18,1 млн. кишини ташкил қилди. 1979-йилда туризмдан келган маблақ 2797 минг фунт стерлингни ташкил қилган бўлса, 1992 йилда 7630 минг фунт стерлингни ташкил қилди. Буюк Британияга туристлар турли мақсадларда келишади. Таътилни ўтказиш учун келувчилар 43%ни, иш юзаси билан келувчилар эса 21%ни ташкил қилади. Келаётган чет эллик меҳмонларнинг 50%га яқини Европа иттифоқи мамлакатлари фуқароларидир. Улардан 40% и таътил ўтказувчилар ва 26%и бизнес туристларидир. Буюк Британияга ташриф буюрувчи чет эл меҳмонларининг асосий қисмини бизнес саёҳатчилар ташкил қилади. Улар маданий туризм мавжуд бўлган катта шаҳарларга, масалан, Лондонга саёҳат қилишни хуш кўрадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |