1-мавзу: Баскетбол ўйинининг келиб чиқиши ва ривожланиши тарихи.
Баскетбол ўйин қоидалари.
Режа:
1.ТАРИХИЙ РИВОЖЛАНИШИ
2.
МАЙДОН ЖИҲОЗ ВА АНЖОМЛАРИ
3.
ЎЙИН ҚОИДАСИ
Баскетбол сўзи инглизча "
basket
" сават, "
ball
"
тўп, деган маънони англатади. Ўйинда 2 та
жамоа
қатнашади.
Ўйин кескин тўп узатишлар, тўпни майдонда олиб
юриш усуллари ва алдамчи ҳаракатлар билан рақиб
саватига
ташланади, рақиб жамоа эса ўзининг саватига тўп
туширмаслик учун ҳаракат қилади. Ҳар бир саватга тушган тўпга
очко берилади. Қайси жамоа кўпроқ очко олса, ғолиб ҳисобланади.
Агар дуранг ҳисоби билан ўйин якунланса, қўшимча вақт берилади
ва ғолиб жамоа аниқланади.
Баскетбол ўйини болаларда кучлилик, чаққонлик, мўлжалга ола
билишлик каби жисмоний сифатларнинг ривожлантирганлиги
сабабли бутун жаҳонда оммавий спорт тури ҳисобланади.
Баскетбол ўйини тезкорликни талаб
этганлиги сабабли унча
катта бўлмаган майдонча керак бўлади. Ҳар бир баскетболчи ўзида
юқорига сакровчанлик, чаққонлик, эпчиллик, майдонда ўйин
вақтида мўлжалга тўғри ола билишлик каби хусусиятларни пухта
эгаллаган бўлиши лозим. Кўп спорт тўрлари сингари баскетбол ҳам
енгил атлетика билан узвий боғлиқдир.
Саватга тўпни ташлаш фикри ўтган замонларда туғилган. Бундан
1000 йил олдин Норман халқларига бу ўйин таниш бўлган. Бундан
ташқари марказий ва жанубий Америкада (Майя, Атцек, Инк,
Флорида аҳолиси) ҳам ўйнаб келган.
1891 йил АҚШ да Д.Ж.Нейсмит томонидан баскетбол ўйини
қоидалари биринчи бўлиб ишлаб чиқилган. 1894 йил бу қоидалар
тасдиқланиб, расман тан олинди ва баскетбол туғилган
йили деб
ҳисобланиб келинмоқда.
1920 йилдан бошлаб баскетбол ўйини бутун Европада
оммавийлашиб кетди.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг баскетбол собиқ Иттифоқ ва
социалистик
давлатларда ривожланиб, бу спорт тўри бўйича
жаҳонда юқори натижаларга эришдилар.
1932 йили Халқаро хаваскорлар Баскетбол Федерацияси (ХБФ)
ташкил топди. Ҳозирги кунда ХБФ га 150 дан ортиқ миллий
баскетбол федерациялари киради, 113 млн кишини бирлаштиради.
1950 йилдан бошлаб, ҳар 4 йилда эркаклар ўртасида, 1953 йилдан
бошлаб эса аёллар ўртасида жаҳон биринчилиги ўтказилмоқда. Ҳар
2 йилда эса 1935 йилдан бошлаб эркаклар ўртасида, 1938 йилдан
бошлаб аёллар ўртасида Европа биринчилиги ўтказилмоқда. 1936
йилдан буён баскетбол Олимпиа ўйинлари тўрига киритилди.
Европада 1958 йилдан бошлаб эркаклар ўртасида, 1959 йилдан бери
эса аёллар ўртасида ҳар йили Европа кубогига мусобақалар
ўтказилиб келинмоқда.