Режа: Бино асоси ҳақида тушунча Пойдеворлар ҳақида умумий маълумотлар Тасмасимон пойдеворлар



Download 499,14 Kb.
bet1/3
Sana11.03.2022
Hajmi499,14 Kb.
#489979
  1   2   3
Bog'liq
АРХ 5-мавзу.


5-мавзу. Zamin va poydevorlar. Poydevorlar va ularning konsturktiv yechimlari.
РЕЖА:

1.Бино асоси ҳақида тушунча
Асос деб, пойдеворлар остида жойлашган ва улар орқали бино ёки иншоотдан тушадиган юкни кўтариб турувчи грунт массивига айтилади.
Юклар асосда кучланиш ҳолатини келтириб чиқаради ва бу кучланиш маълум даражага етганда ҳам асосни ўзида, ҳам пойдеворларда деформацияни юзага келтиради
8.1-расм. Биноларнинг асослари.
а - пойдеворларни ҳисоблашда таъсир этувчи кучлар схемаси:
1-пойдевор ости; 2-ташқи босимдан грунтда ҳосил бўладиган вертикал кучланишларнинг тарқатиш эпюраси; 3-энг кўп кучланишлар зонаси;
4-кучланишлар ҳудудининг чегараси; 5-ер ости сувларининг горизонти; б-деформациялар:
б-пойдеворнинг чўкиши; в-пойдеворнинг ўта чўкиши
Унча кўп бўлмаган ва бир хилдаги деформация (чўкиш) бино учун унчалик хавфли эмас. Кўп (ўта чўкиш) ва асосан бир хил бўлмаган деформация хавфли ва чокларни юзага келтириши, конструкцияларни бузилишига, бино ва иншоотларда авария ҳолатларини келтириб чиқаришга сабаб бўлиши мумкин.
Асосларнинг ҳолатидан бино ва иншоотларнинг абадийлиги ва фойдаланиш хоссалари тобе экан, уларга лойиҳалашда ва қурилишда қаттиқ талаблар қўйилади. Асослар етарли даражада юк кўтариш қобилиятига эга бўлиши керак; унча катта бўлмаган ва бир хилдаги сиқилишга эга бўлмоғи ва ҳаракатсиз ҳолатда туриши лозим.
Асослар материали бир жинсли, кўпчимайдиган, оқадиган ва агрессив сувлар, хавфли биологик факторлар таъсирига чидамли бўлиши керак.
Грунтнинг юза қатлами асос бўла олмайди, чунки органик чиқиндилар ва бошқа факторлар таъсирида кучсизланган. Асоснинг музлаган грунт қатламига пойдеворларни ўрнатиш мумкин эмас.
Грунтлар асос сифатида табиий ва сунъий ҳолатларда ишлатилиши мумкин.
Табиий асослар. Асослар грунтлари тош ва тош бўлмаган турларга бўлинади.
Тош грунтлар ўз навбатида қайнаб чиққан, метаморфик ва чўкинди жинслар турларига бўлинади. Вақтинча сиқилишга қаршилигига қараб тош грунтлар жуда мустаҳкам (Rс >120 Мпа), мустаҳкам (120>Rc>50 Мпа), ўртача мустаҳкам (50>Rc>15 Мпа), кам мустаҳкам (15>Rc>5Мпа) ва ярим тош (Rc<5Мпа) турларига бўлинади.
Юмшалиш коэффициентига қараб грунтлар ивимайдиган (Ки>0,75) ва ивийдиган (Ки<0,75) турларга бўлинади.
Тош бўлмаган грунтлар катта бўлакли, қумли ва лойли бўлиши мумкин. Катта бўлакли грунтларда ўлчамли 2 мм дан, оғирлиги бўйича 50% дан кўп бўлган кристалик ва чўкинди жинслари мавжуд.
Лойли грунтлар юмшоқлик сони кўрсатгичига қараб қумлоқларга (супесь 0,01< iю<0,07), қумоқларга (суглинок 0,07< iю <0,17) ва лойларга (iю >0,17) бўлинади.
Табиий асосларни танлашда ер ости сувлари ва грунтларнинг музлаши албатта ҳисобга олиниши керак.
Сунъий асослар. Агар грунтлар табиий ҳолатда етарли юк кўтариш қобилиятига эга бўлмаса уларни сунъий йўллар билан мустаҳкамлаш лозимдир. Сунъий асослар бу грунтларни зичлаш, қотириш ёки алмаштириш усулларини қўллаш билан мустаҳкамлаш натижасидир.
Грунтларни зичлаш чуқур ва юзаки бўлиши мумкин.
Грунтларни қотириш, унинг мақсади ва кўринишига қараб, қуйидаги усулларда олиб борилиши мумкин: цементлаштириш, силикатлаштириш, смолалаштириш, битумлаштириш, лойлаштириш ва бошқалар. Бундан ташқари грунтларни қотиришда термик усуллар ҳам қўлланилиши мумкин.
Қачонки юқорида кўрсатилган усулларни қўллаш мумкин бўлмаса ёки самараси паст бўлса, грунтларни алмаштириш усули қўлланилиши мумкин.

Download 499,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish