Товар (хом-ашё) махсулотларини етказиб бериш бўйича
ШАРТНОМА № 23
Чуст шахри «07» ИЮНЬ 2021 йил
“Nepstar X” МЧЖ бундан буён “Сотувчи”деб аталувчи номидан Д.Халилов бир томондан, Чуст “ХАМКОРБАНК” АТБ бундан буён “Харидор”деб аталувчи “ХАМКОРБАНК” АТБ номидан иккинчи томондан хамда қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар:
I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1“Сотувчи” ушбу шартномага асосан “Харидор”га ўзаро келишилган миқдорда ва муддатларда шартноманинг умумий қийматидан ошмаган суммадаги товар (хом-ашё) махсулотларини етказиб беради. “Харидор” етказиб берилган товар (хом-ашё) махсулотларни қабул қилиб олиб, тўлов хужжатларини амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ расмийлаштирилади. “Сотувчи” тақдим этган тўлов хужжатларига асосан “Харидор”нинг белгиланган тартибда хисоб рақамидан тўловларни амалга оширади.
II. ШАРТНОМАНИНГ БАХОСИ, МАХСУЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА ХИСОБ КИТОБ ТАРТИБИ
2.1 Мазкур шартноманинг умумий қиймати 20 000 000 (Йигирма миллион сўм) сўмни ташкил этади.
№
|
Товар номи
|
Ўлчов бирлиги
|
Сони
|
Нархи
|
Суммаси
|
ҚҚС даражаси
|
ҚҚС суммаси
|
ҚҚС сиз сумма
|
1
|
Компютер (домашний)
|
Комплект
|
1
|
6550000
|
6550000
|
0
|
0
|
6550000
|
2
|
Ноутбоок
|
Дона
|
1
|
6300000
|
6300000
|
0
|
0
|
6300000
|
3
|
Принтер (3в1)
|
Дона
|
1
|
3650000
|
3650000
|
0
|
0
|
3650000
|
4
|
Принтер (рангли)
|
Дона
|
1
|
3500000
|
3500000
|
0
|
0
|
3500000
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
ЖАМИ:
|
|
|
|
20 000 000
|
|
|
20 000 000
|
2.2.“Харидор”га товар (хом-ашё) махсулотлари “Сотувчи”нинг транспортида етказиб берилади.
2.3.“Харидор”оладиган товар (хом-ашё) махсулотлари учун амалдаги қонунчиликда кўрсатилган миқдордан кам бўлмаган миқдорда 30 (%) фоиз аванс тўловини олдиндан “Сотувчи” хисоб рақамига ўтказиб беради.
2.4. “Сотувчи” хисоб рақамига аванс тўлови келиб тушгандан кейин 3 кун муддатда товар (хом-ашё) махсулотларини етказиб беради..
2.5.Етказиб берилган товар (хом-ашё) махсулотлар учун “Харидор” тақдим этилган хужжатларга асосан 70% фоиз хисоб китобни махсулотлар тўлиқ етказиб берилгандан кейин 3 кун мобайнида “Сотувчи” хисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан амалга ошрилади.
III. ШАРТНОМАНИНГ БАЖАРИЛИШИ
3.1.Шартнома мазкур шартнома ва қонун хужжатлари шартлари ва талабларига мувофиқ зарур тарзда бажарилиши керак .
Агар томонлар ўз зиммаларига қабул қилинган барча мажбуриятлар бажарилишини таьминласа шартнома бажарилган деб хисобланади.
3.2. “Харидор” томонидан талабномани товар (хом-ашё) махсулотларининг тегишли туркумларини етказиб беришнинг мўлжаллаётган санасигача камида 3 кун олдин чопар орқали,почта орқали ёки бошқача тарзда берилади, Талабноманинг чопар орқали қабул қилишда “Сотувчи” нинг ходими “Харидор”да қоладиган нусхага санани кўрсатган холда қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўяди.
3.3. “Харидор” илгари берилган талабноманинг бекор қилишда ёхуд товар (хом-ашё) махсулотларининг тегишли туркумларини етказиб бериш санасини ўзгартиришга хақлидир, бу хақда “Сотувчи”нинг талабномада кўрсатилган сана бошланишидан камида 1 кун олдин хабардор қилади.
3.4. “Харидор” муддатлар бузилган холда етказиб берилган товар (хом-ашё) булган махсулотларини қабул қилишни рад этишга хақлидир.
3.5. Сифатсиз махсулотлар етказиб берилган холатларда шартномани “Сотувчи” ёзма хабардор қилган холда бир томонлама бекор қилиши мумкин.Қолган холатларда шартнома шартларига тегишли ўзгартиришлар томонларнинг ўзаро қўшимча келишувларига мувофиқ киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |