O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI ADLIYA VAZIRLIGI NAMANGAN VILOYATI ADLIYA BOSHQARMASI
NAMANGAN SHAHAR ADLIYA BO’LIMI
TAQDIMONOMA
Qonun hujjatlarining buzilishi, ularning sabablari va bunga olib keluvchi shart sharoitlarni bartaraf etish to’g’risida
2022 yil 8 fevral 01-3/20-son Namangan shahar hokimligiga
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомилаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4904-сон фармонинг 6-бандида, давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг рахбарлари ва мансабдор шаҳслари мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари ва нормаларини бузгаликлари учун жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган жавобгарлик ҳусусида қаътий огохлантирилган.
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунинг “Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби” деб номланган 24-моддасига кўра, мурожаатни тўлиқ, ҳолисона ва ўз вақтида қўриб чиқиш учун қошимча маълумотлар, маълумотномалар ва материалларга зарурат пайдо бўлган тақдирда, мазкур мурожаатни кўриб чиқаётган давлат органи, ташкилот йоки уларнинг мансабдор шахслари мурожаат этувчидан, шунингдек ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат органларидан, бошқа ташкилотлардан ва мансаабдор шахслардан қўшимча ахботни сўраб олиши мумкин. Агар ахборот давлат сирини йоки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олга бўлмаса, жисмоний ва юридик шахсларнинг хуқуқлари, эркинликлари хамда қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказмаса, давлат органлари, ташкилотлар ва мансабдор шахслар ўзларидан сўралаётган ахборотни ўн кун ичида тақдим этиши шарт.
Наманган шахар, “Қадамжо” МФЙ, И.Термизий кўчаси, 42-уйда яшовчи фуқаро Убайдуллаева Мохира Алимхановнанинг 2013 йилда унга тегишли бўлган, бузилган бино ва иншоотлари бўйича етказилган зарарни қоплаб берилишида амалий йордам сўраб қилган мурожаати юзасидан, 2022 йил 21 январ куни Наманган шахар адлия бўлими томонидан 01-3/20-сонли сўровнома орқали Наманган шахар хокимлигидан аризага оид бўлган ҳужжатларни илова қилган холда жорий йилнинг 26 январ кунига қадар маълумот берилишлик сўралган (мазкур хат Наманган шахар хокимлигининг Умумий бўлими ходимига шахсан имзо остида топширилган).
Бироқ, ушбу сўровнома бўйича Наманган шахар адлия бўлими томонидан Наманган шахар хокимлигининг Умумий бўлими бошлиғи Б.Нуриддиновга телефон орқали бир неча бор мурожаат қилинганига қарамасдан, шу кунга қадар, яъни орадан 18 кун вахт ўтган бўлсада Наманган шахар хокимлиги томонидан тегишли маълумот тақдим этилмай келинмоқда.
Бу, ўз навбатида мурожаат муалифи – фуқаро Убайдуллаева Мохира Алимхановнанинг хақли этироз билдиришига сабаб бўлмоқда.
Юқоридагиларга кўра хамда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги тўғрисдаги низомга асосан
СЎРАЙМАН:
1.Ушбу тақдимномада кўрсатилган қонун бузилиши холатларини Наманган шахар хокимлиги маъсул ходимлари иштирокида мухокама қилиб, келгусида ушбу қонун буўзилиши холатларига йўл қоймасилик юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилашингизни;
2. Кўрсатиб ўтилган қонунчилик хужжатлари талаблари бузилишида айбдор бўлган барча мансабдор шахсларга нисбатан ўз ваколатингиз доирасида қонунда белгиланган чораларни кўришингизни;
3. Фуқаро Убайдуллаева Мохира Алимхановнанинг мурожаати юзасидан муқаддам 2022 йил 21 январ куни Наманган шахар адлия бўлими томонидан киритилга 01-3/20-сонли сўровнома бўйича имкони қадар қисқа мудат ичида Наманган шахар адлия бўлимига ахборот берилишини таминлаб беришингизни;
4. Келгусида Наманган шахар хокимлигида мурожаатлар билан ишлашда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига қаътий роя қилишини таминлашингизни;
Бунда, мурожаатлар юзасидан бўлган сўровномалар бўйича Наманган шахар хокимлиги томонидан ўн кунлик муддат ичида белгиланган тартибда ахборот тақдим этилиши чораларини кўришингизни;
5. Мазкур тақдимнома мухокамасида адлия ходими иштирокини таъминлаш мақсадида мухокама бўладиган кун хақида Наманган шахар адлия бўлимига йозма ахборот тақдим қилишингизни.
Бўлим бошлиғи,
2-даражали адлия маслахатчиси М.Рахманов
Do'stlaringiz bilan baham: |