Бекобод туман хтб га қарашли



Download 26,49 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi26,49 Kb.
#35822
Bog'liq
ММИБДЎ йиллик хисобот-1


Бекобод туман ХТБ га қарашли
44 – умумий ўрта таълим мактабининг маънавий маърифий ишлар йўналишида
2019-2020 –ўқув йилининг биринчиярим йиллик


Ҳ И С О Б О Т И .
Ёш авлодни ҳар томонлама камол топтириш, халкимизнинг таълим-тарбияга бой меросидан бахраманд этиш, миллий кадриятларимизни ўкувчилар онгига сингдирган ҳолда ёш авлодни тарбиялашда 2019-2020 ўкув йилида қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Мактаб педагогика кенгаши йигилишларида таълим мазмунига тегишли Президент фармони, фармойишлари ва Вазирлар Махкамасининг Қарорлари, Халк таълими вазирлиги буйрук ва Қарорларида белгиланган вазифалар ижроси ўрганиб тахлил этилди ва хар бир норматив хужжатларнинг йигма жилди ташкил этилиб, масъул ходимлар бириктирилди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28-июльдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва сохани ривожлантириш янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва бу сохадаги ишларни мунтазам назорат қилиб бориш юзасидан аниқ тадбирлар ишлаб чиқилди. ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2017-йил 14-мартдаги 2833-сонли ҚАРОРИ бўйича ишлар олиб борилмокда .
Ўқувчи ва ёшларда юксак маънавиятни шакллантириш, улар ўртасида диний экстремизм, хуқуқбузарлик, жиноятчилик ва гиёхвандликни олдини олиш бўйича ишларни тубдан яхшилаш ва бу мақсадда мактаб қошида “Вояга етмаганлар билан ишлаш” маркази ташкил этилди ва мактабдаги бошка хуқуқий билимлар тўгараклари тармоғини кенгайтириш ва улардаги машғулотлар самарадорлигини оширишга алохида эътибор берилди.
Мактабдаги ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасида хуқуқий тарбияни амалга ошириш, Конституцияни ўқувчилар онгига сингдириш, миллий истиклол ғоясини тарғиб қилиш, диний ақидапарастлик ва миллий тараққиётимизга зарарли ғояларни кириб келишига қарши курашиш ишларини такомиллаштириш максадида “Ёшлар иттифоқи” шахар бўлими, шахар ИИБ билан хамкорликда учрашувлар, турли мавзуларда давра сухбатлари ташкил этилди.
Мактаб ўкувчилари ўртасидаги “Умид нихоллари” спорт мусобакаларини Низом асосида ташкил этиш ва мусобакаларни юқори савияда ўтишини таъминлаш мақсадида ишчи гурухи тузилди жорий ўқув йилининг декабрь ойида ушбу йуналишда олиб борилаётган ишлар мактаб педагогика кенгашида мухокама этилиб, спортнинг шахмот, футбол, волебол ва стол теннис турлари бўйича ўқувчилар ўртасида танлов ташкил этиш ва кучли жамоани шакллантириш мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига юклатилди. “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва сохани ривожлантириш янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги 3160-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Ўкув йили давомида “Мустакиллигимизни 28- йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида тадбирлар ўтказилиб маҳаллаларда тарғибот-ташқиқот ишлари олиб борилди. Бундан ташкари янги ўкув йили давомида мактабда жами 286 нафар ўкувчи бўлиб булардан 286 нафар ижара дарсликлари билан таъминланди бундан 23 нафари кам таъминланган оила фарзандларидир. Ўзбекистон Республикаси 1-Президенти И.А.Каримов хотирасига бағишлаб 1-10-синфларда “Сиз доим қалбимиздасиз” мавзуларида хотира дарслари ўтилди.
1. 2 – сентябрь “Билимлар куни” муносабати билан мактабда ўқувчиларни кутиб олиш тадбири ўтказилди. Тадбирни мактаб директори Ў. Ирманов очиб берди. Ўз сўзида барча ўқувчиларни бугунги кун билан мактаб маъмурияти номидан табриклади. 1-синф ўқувчиларига президент совгалари таркатилди. Шундан сўнг барча ўқувчилар мактаб ичкарисига таклиф этилди ва ўз хоналарида мустақиллик дарсларини ўтдилар.
2. 22-сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2012-йил 21-майдаги 139-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш” тўғрисида ўтказилган йиғилиш ўтказилди.
3. 1 – октябрь “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан 30 – сентябрь куни ўқувчилар ўзлари мустақил равишда тайёрлаган тадбирларини ўқитувчилар эътиборига намойиш этиб бердилар. Бу барча ўқитувчиларга кутилмаган совға бўлди ва ўқитувчилардан ўз шогирдларидан мамнун бўлдилар. Ёшлар иттифоқи БТ етакчиси 10-синф ўқувчилари томонидан «Мехнати элда азиз устозим» деб номланган тадбир тайёрлаб, намоиш этдилар, «Устозим – сизга таъзим» деб номланган иншолар танлови хам бўлиб ўтди.
4. 14-сентябрь куни мактабда ота-оналар йиғилиши ўтказилди. йиғилшида 2 та масала;
1. Вояга етмаган шахсларни ғайри ижтимоий хатти-харакатларга ва турли диний экстремистик оқимларга жалб қилиш жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги хақида.
2. масала Фарзандлар тарбияси ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда ота-онанинг маъсулиятини ошириш мавзуларида бўлиб ўтди.
5. 19 – октябрда ОИТС ва гиёхвандликка болаларнинг қаршилигини акс эттирувчи расмлар танлови эълон қилинди. Расмлар кўргазмаси 25 – октябрдан
Мактабнинг фоесига расмлар кўргазмалари қўйилди.
6. 21 – октябрь “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили хақидаги қонун” қабул қилинган кун муносабати билан 21 – октябрь куни она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари масъуллигида “Она тилим – жону дилим” тадбири ўтказилди. Унда 5-10 синф ўқувчилари ўзларининг ёд олган шеърлари билан иштирок этдилар.
7. 23 – октябрь куни кутубхоначилар масъуллигида тиллар кунига 7 – 8 синф ўқувчилари ўртасида тадбир ўтказилди. Тадбирда ўқувчилар шеърлар, мақоллар ва рақслар билан иштирок этдилар.
8. 24-октябрда “Ораста қизлар” кўрик танлови мактаб босқичи ўтказилди. Бунда 7-9- синф қизлари иштирок этдилар. Ғолиб қизларни мактаб маъмурияти томонидан эсдалик совғалари ва наминация бўйича мақтов ёрлиқлари билан тақдирландилар.
9. 27-октябрь куни мактабиз 7-10-синф ўқувчилари ўртасида инглиз тилида “ДЕБАТ” турнири Ёшлар иттифоқи БТ кенгаш аъзолари томонидан ўтказилди. Ушбу турнир инглиз тилида бўлиб, мобил телефон ва интернет тармоқларидан фойдаланиш мавзусида ўқувчилар бир бирлари билан мунозара ўтказилди. Ушбу дебатда инглиз тили фани ўқитувчиси Раҳмонқулова Р ва 8 –синф Райимов М ўқувчиси бошчилик қилди.
10. 18-Ноябрь Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланган кунига атаб мактабда тадбир ўтказилди. Тадбирга барча 1-синфдан 6-синфгача бўлган ўқувчиларга синфлар кесимида ўтказилди. 7-11- синф ўқувчиларига мактаб ҳовлисида тадбир бўлиб ўтди. Тарбиявий соатларда барча синфларда ушбу кунга атаб тадбирлар расмлар кўрик танловлари ўтказилди.
11. 19-ноябрь мактабда ота-оналар қўмитаси раислари ва фаоллари билан йигилиши ўтказилди йиғилишда қуйидаги масала;
1. Фарзандлар тарбияси ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда ота-оналарнинг маъсулиятини ошириш;
2. Кийинши маданияти;
3. Ўқувчилар “Одоб ахлоқ қоидалари”га риоя қилиш, мактабга вақтида ўқувчилар формасида тўлик дарсликлар, ўқув куроллари билан келиши,ортиқча нарсалар ўткир тиғли буюмлар олиб келмаслик мавзуларида бўлиб ўтди.
12. 20-ноябрь куни мактабнинг 7-10 синф қизлари билан “Соғлом авлодни шакллантириш” мавзусида давра сухбати ўтказилди. Давра сухбатида ММИБДЎ, амалиётчи психолог, мактаб шифокори, 3-сон оилавий поликлиника педиатрлари иштирок этдилар.
13. 25-ноябрь куни мактабнинг 5-10 синф қизлари билан “Ёш авлодни соғломлаштириш ” хамда “Эрта қариндошлар орасида никохни олдини олиш” мавзуларида давра сухбати ва видиороликлар кўрсатилди. Давра сухбатида куйидаги кун тартибидаги;

  1. Қизларда “Балогат даври”

  2. Қизларда ўсмирлик даврида бўладиган ўзгарувчанлик.

  3. ОИТС ва гиёхвандлик оқибатида туғилажак фарзандлар.

  4. Камқонликни олдини олиш масалалар хақида сухбатлар ўтказилди. Тадбир якунида видеоролик кўрсатилди, ўқувчи қизлар ўзларини қизиктирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.

14. 30-ноябрь куни 1 – декабрь ОИТС (СПИД) га қарши кураш куни муносабати билан шу куни ўтказилган йигилишда 18 – ҚВП врач педиатр, мактаб хамшираси 1 – декабрь “Халқаро СПИД га қарши кураш куни” муносабати билан СПИД касаллиги, юқиш йўллари хақида маъруза ўқидилар. Тадбирга 7 – 11 синф ўқувчиларининг барчаси иштирок этдилар.
15. Мактабимизда 1-декабрдан 5-декабргача Оитс ва ногиронлар кунига атаб бағишланган “Умид нихоллари” эстафетаси бўлиб ўтди. 3-синфдан 8-синфгача гача бўлган синф ўқувчилари иштирок этдилар. Бу эстафетада ўғил боллар жамоаси 1 – ўринни, қизлар жамоаси эса 2 – ўринни эгалладилар. Ғолиб ўқувчилар эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
16. 3 - декабрь 3 декабрь куни “Ногиронлар” куни муносабати билан мактабнинг 1– нафар уй таълими ўқувчиси, синфдош ўртоқлари, синф рахбарлари, ММИБ директор ўринбосари , Ёшлар иттифоқи БТ етакчиси аъзолари билан биргаликда уйларига борилиб, мактаб маъмурияти томонидан эсталик совғалар топширилди. Бундан ташқари худудимизда истиқомат қилувчи кам таъминланган қариялар, Мактаб ўқувчилари томонидан Саховат уйига бориб, у ерда қарияларга совғалар улашишди , уй таълимида тахсил олаётган ўқувчилар жуда хурсанд бўлдилар.
17. 8 – декабрь “Конституция куни” муносабати билан 20 – ноябрдан 10 декабргача Конституцияга бағишланган табдирлар бошланди. 20– ноябрь куни “Бола хуқуқлари кафолатлари” деб номланган 9 – синфлар орасида конференция бўлиб ўтди. 4 – декабрь чоршанба куни тарих фани ўқитувчилари рахбарлигида 5-9 синф ўқувчилари Конституция кунига атаб тадбир ўтказдилар. Тадбирда ўқувчилар конституция хақида шеърлар , рақслар ва конституция моддаларини ёддан айтиб бердилар.
Ҳуқуқ фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчилари иштирокида саҳна кўринишини тайёрлаб намойиш этдилар. Сахна кўринишида ўқувчилар конституция моддаларига асосланиб тайёрлагани манзур бўлди. Тадбир сўнгида мактаб директори Ў. Ирманов сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди ва конституция моддаларини билган инсон хеч қачон қийналмаслигини ва етук инсон бўлиб шаклланишини айтиб берди.
18. 9 – декабрь куни «Конституция – бахтимиз пойдевори» мавзусида кўрик танлов ўтказилди. Бунда ўқувчилар , иншолар танлови , деворий газета танлови йуналишларда ўзаро беллашдилар. Ўқувчилар малбретга расм чизиш танловида укувчиларга конституция кунига хамда Ўзбекистон Республикаси Мадхисияни қабул қилинган кунига бағишлаб ўз ижодларидан намуна чизиб бериш вазифа килиб топширилди. Иншолар танловида эса хар бир синфга «Конституция бахтимиз пойдевори» мавзусида иншо ёзишлари кераклиги алохида эълон килинди. Деворий газета танловида эса хар бир синф ўқувчилари ўзлари мустақил равишда Конституция кунига мос тарзда расм чизишлари вазифа килиб топширилди. Натижалар қуйидагича бўлди.
19. 12-Декабрь куни мактабда умумий ота-оналар кўмиталари раислари ва фаоллари билан “Вояга етмаганларни таълим –тарбия олишларида ота-оналарнинг маъсулиятини ошириш” мавзусида йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда қуйидаги масалалар ;
1. Фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг психологик билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг мактаб маъмурияти билан самарали хамкорликни йўлга қўйиш”. Масаласи кўрилди.
20. 20-декабрь куни “Найман” МФЙ масжиди имом хатиби Д. Хасанов иштирокида мактабнинг 7-11 синф қизлари билан “Қариндошлар орасида никохни олдини олиш”, “Эрта туғруқни олдин олиш” каби мавзуларда давра сухбатлари ўтказилди.
14-26- декабрь кунлари ўқувчиларга “Коррупция нима ва унинг келиб чикиш сабаблари” мавзусида йигилиш ўтказилди, йигилишда барча ўқувчиларга расмлар хамда иншолар танлови ўтказилиши етказилди. Танлов ғолибларини мактаб маъмурияти томонидан эсдалик совглари билан такдирландилар.
21. Мактабда профилактика кунлари профилактика нозир Б. Султонов билан хамкорликда профилактик тадбирлар ( тиғ рейди, мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби, давомат, мунтазам равишда ўтказилиб келинмокда.
Ўқув йили давомида мактаб ички тартиб қоидаларини мунтазам равишда бузиб келаётган ўқувчиларни синф рахбарлари томонидан билдиргисига асосан профилактик ички назоратга 8-нафар ўқувчи олинди . Профилактика нозири ушбу ўқувчиларга ва уларнинг ота-оналарига Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик , ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунлар, тўғрисидаги кодекслари хақида тушунтириш ишлари олиб борилди.
22. 26 – декабрь куни “Янги йил” байрами муносабати билан барча синфларда янги йил тадбирлари ўтказилди. 7 – 9 синф ўқувчиларига эса 25 – декабрдан 27-декабр кунига қадар “Янги йил” байрами “Карнавал” тарзида ўтказилди.
Биринчи ярим ўқув йили давомида фаол қатнашган ўқувчилар мақтов ёрлиқлар билан тақдирландилар.


Мактаб директори: Ў. Ирманов
ММИБДЎ: Н. Юсупов
Download 26,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish