ОЗАРБАЙЖОН ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ
Режа:
1. Озарбайжон халқ оғзаки ижоди: мақол маталлар, қўшиқлар, эртак ва достонлар.
2. Низомий Ганжавий ҳаёти ва ижоди.
3. Хамсачилик анъаналари.
Кавказ халқлари орасида озарбайжонлар ўзларининг энг қадимги бой маданиятига эга эканлиги билан ажралиб туради. Озарбайжон халқ оғзаки ижоди асарлари жанр жиҳатидан ранг – баранг бўлиб, у ниҳоятда кўплаб мавзуларда яратилган. Кўпгина халқ достонлари, эртаклари ўзбек фольклори билан тематик томондан ўхшашдир.
Мақол ва маталлар. Мақол деб халқнинг ижтимоий тарихий, ҳаётий маиший тажрибаси умумлашган бадиий, образли мулоҳазалардан иборат ҳикматли сўзларга айтилади.
Қўйни ҳам, эчкини ҳам ўз оёғидан осадилар.
Бошга бало тилдан келади.
Бало келса қўшалоқ келади.
Хўроз қичқирмаса тонг отмас.
Оқ деворни истаган рангга бўяса бўлар.
Яқин қўшни узоқ қариндошдан яхши.
Узоқдаги буғдойдан яқиндаги сомон яхши. (Ўзбекларда: Узоқдаги ўпкадан яқиндаги қуйруқ яхши.)
Куздан қўрқ, ундан кейин қиш келади, қишдан қўрқма, ундан сўнг баҳор келади.
Оғриқ унутилар, одат унутилмас.
Виждоннинг қули бўл, иродангнинг султони.
Тутунсиз олов бўлмас.
Машаққатсиз илму ҳунар йўқ.
Меҳнатсиз асал йўқ.
Сақлаганни худо ҳам сақлайди.
Кўп тингла, оз сўйла.
Топишмоқлар. Т.да топилиши лозим бўлган нарсанинг шакли, ҳажми, ранги, вазифаси ва шу каби хусусиятлари ҳақида маълумот берилади, аммо бу белгилар истиора санъатидан фойдаланилган ҳолда бошқа нарса билан боғланади.
Яшил атлас, қиммат атлас, ўртасида олтин тос. (Осмон ва қуёш)
Бир тарвуз бор думалоқ, қарасанг уруғи йўқ Бутун олам унинг ичида.(Глобус)
Йўқдир ғаму ташвиши Ортимдан юрмоқ иши. (Соя)
Осмонда бошланади, ерда тугайди. (Ёмғир)
Қуёшга қарши мағрур, шамолга эса ожиз Ўзи сўқир, кўзи йўқ йиғлар. (Булут)
Қўшиқлар. Халқ оғзаки ижодидаги лирик жанр бўлиб, ижодкорнинг ҳис туйғулари, кечинмалари, руҳий ҳолати ифодаланади.
Қўшиқ халқ ҳаётининг турли томонларини акс эттиради. Унинг таркибига 1) меҳнат қ. (“Заҳмат (меҳнат) ишқи”, “Ўроқчи қўшиғи” 2) Тарихий қ. (“Қочоқ Наби”, “Пиёда Кўрўғли”), 3)Лирик (“Севилганга ўхшайсан”, “Ҳой, бу ёққа боқ”, “Ҳой, лочин”, “Олтинсочли келин”), 4) Маросим (тўй) қ. 5)Ҳазил қ.
Эртаклар. Халқ оғзаки ижодининг эпик жанри бўлиб, қадим замонлардан буён яратиб келинади. М.Қошғарийнинг “Д.л.т.”да этук ҳикоя, эртак. Бир нарсани ҳикоя қилиш мазмунини билдиради. Э.нинг жанр хусусиятлари: 1. Эпик турга мансуб. 2. Насрда яратилади. 3. “Бир бор экан...” бошламаси ва “Мурод мақсадга етибди” якунланмаси э.нинг анъанавий белгиси ҳисобланади. 4. Хаёлий фантастик тасвир эртакларда устувор. 5. Э.нинг умумий мазмунида IMF формуласи доимий такрорланади. Ҳар бир эртак инициал бошланма, медиал асосий қисм, финал якунланмадан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |