Оилада болаларни халқ оғзаки ижоди намуналари асосида тарбиялашнинг назарий асослари



Download 28,47 Kb.
bet1/2
Sana21.06.2022
Hajmi28,47 Kb.
#689032
  1   2
Bog'liq
Копия Тенелбаева А макала конф.


Оилада болаларни халқ оғзаки ижоди
намуналари асосида тарбиялашнинг назарий асослари


Тенелбаева А. НДПИ 1-курс магистри,
Жумашева Г.Х. НДПИ п.ф.д.,доцент,
Абдурахимова Д. п.ф.д.,доцент Тошкент


Ключевые слова. Каракалпакская семья, родители, устное народное творчество, фольклор, дастаны, сказки, пословицы-поговорки, считалки.


Keywords. Karakalpak family, parents, oral folk art, folklore, dastans, fairy tales, proverbs, sayings, counting rhymes.


Kalit so'zlar. Qoraqalpoq oilasi, ota-ona, xalq og`zaki ijodi, xalq og`zaki ijodi, dostonlari, ertaklari, maqollari, matallari, sanoq olmoshlari.

Қорақалпоқ оилаларида бола тарбияси азал – азалдан ота – боболар ва момолар ўгити ҳамда панд-насиҳатлари, халқ оғзаки ижоди намуналари асосида таркиб топиб келган. Халқ оғзаки ижоди намуналари бўлмиш «Алпамыс» («Алпомиш»), «Едиге» («Едига») ва бошқа кўплаб халқ достонлари, эртаклар ва мақол-маталлар оилада бола тарбиясига салмоқли таъсир этувчи восита бўлиб хизмат қилади.


Халқ ижоди халқ оммасининг бадиий, ижодий-амалий ва ҳаваскорлик фаолиятидир. Яратилиши ва ижод жараёнида кўпчиликнинг иштироки бўлган халқ ижодининг турлари халқ турмуш тарзи, яшаш шароитлари, ижтимоий меҳнат даражасига мос равишда шаклланиб, авлоддан-авлодга, устоздан-шогирдга ўтиб, доимий равишда мукаммаллашиб, сайқал топиб, тобора анъанавий тус олиб, ниҳоят мукаммал бадиий ижод хусусиятига эга бўлган ва жонли ижро шаклида бизгача етиб келган. Инсон нутқи шаклланиши билан халқ оғзаки бадиий ижодининг қадимий тур ва жанрлари ҳам қоришиқ ҳолда юзага кела бошлади. Яратувчилик ва ижрочилик жараёнининг оғзаки ижроси ва унда кўпчиликнинг иштирок этиши халқ бадиий поэтикасининг асосий хусусиятидир. Фольклор намуналарининг оғзаки яратилиши, аждодлар ва авлодлар алоқадорлигида оғиздан-оғизга тарқалиши ҳамда оммавий репертуардан кенг ўрин олиши, ундаги бадиий шаклларнинг барқарорлиги, матндан-матнга ўтувчи умумий ўринларнинг қатъийлашганлиги, ўхшаш сайёр сюжетларнинг кўплиги муҳим аҳамият касб этади. Халқ оғзаки бадиий ижодининг деярли барча жанрлари турли-туман ижрочи ва ижодкорлар фаолияти билан боғлиқ. Истъедодли ижодкорлар фольклор намуналарини сақлаб қолиш ва кенг оммалаштириш билан бирга оғзаки анъаналар доирасида уни янада мукаммаллаштирадилар, баъзан янгиларини ҳам яратадилар.
Оила тарбиясининг назарий асосларини тадқиқ қилиш бир қадар кенг ишланган. Ушбу муаммо устида ўзбек педагоглари: А.Мунаваров, М.Иномова, О.Мусурмонова, У.Алеуов, М.Маҳмудоваларнинг оила тарбиясига оид тадқиқотлари диққатга сазовордир. Мазкур тадқиқотлар оила маънавияти, фарзандни соғлом турмуш тарзига жуда ёшлигидан бошлаб одатлантириш, ўзбек оилаларида болаларни маънавий- ахлоқий тарбиялашда миллий қадриятлардан фойдаланиш, ўзбек оиласида халқ оғзаки ижодидан, халқ педагогикасидан фойдаланиш муаммолари тадқиқ қилиниб, оилада маънавий тарбияни такомиллаштиришнинг замонавий усул ва воситалари, бу соҳада аждодларимиз томонидан илгари сурилган ғоя ва қарашлар чуқур таҳлил қилинган.
Ота-онанинг вазифаси мукаммалликка интилиш, ўз хатти-ҳаракати ва фаолиятини назорат қила олиш, оқил ва самимий бўлишга эришишдан иборат.
Маълумки, «оилавий тарбия» педагогик тушунча бўлиб, у ота-оналарнинг ўз ҳаётий фаолиятлари, турмуш тарзлари, анъаналари ёрдамида бола шахсига сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик, диний қарашлар ва тасаввурларни шакллантиришни назарда тутиб, бир мақсадга қаратилган ҳолда мунтазам олиб бориладиган изчил маънавий таъсир ўтказиш жараёнини ифодалайди.
Педагогика фани халқ оғзаки ижодининг таълим-тарбия соҳасидаги аҳамиятини ўрганиб, халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида ёш авлодни маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук қилиб тарбиялашни, Ватанига содиқ, фидойи инсон бўлиб шаклланишини кўзлайди.
А.Тилегенов ўз тадқиқот ишида ҳақли равишда уқтирганидек, «Халқ оғзаки ижодининг шахс ривожланиши ва шаклланишига таъсири катта. Борлиқни бадиий ҳис этмай, халқ оғзаки ижодининг бадиий тили, тасвирий воситаларини тушунмасдан туриб шахсда чуқур фикрлар ҳам, юксак туйғулар ҳам, қизиқиш ҳам уйғотиш мумкин эмас».
Халқ оғзаки ижоди намуналари орқали болаларнинг атроф-муҳит, халқ тарихи, маънавий-ахлоқий қарашлари, умуман халқ оғзаки ижоди намуналари болаларнинг руҳий-маънавий дунёси, фикрлари, қарашлари, ахлоқий-эстетик дунёқарашининг шаклланишига ҳар томонлама таъсир кўрсатади. Эртаклар, ривоятлар, ҳикоятлар, топишмоқлар, мақоллар, лапарлар, санамалар, қўшиқлар, термалар, достонлар, лофлар, аския кабиларда халқ турмушининг тарихий-ижтимоий, иқтисодий, ахлоқий-маънавий қирралари, анъана, урф-одатлари теран акс этади.
Халқ оғзаки ижоди намуналарида ифодаланган умуминсоний ва миллий қадриятлар ўқувчида миллий ўзликни аглаш, ўз халқининг тарихи, қаҳрамонлари билан фахрланиш туйғуларини таркиб топтиради.
Оила тарбиясида китобхонлик, маънавий суҳбат, халқ оғзаки ижодига оид эртак, қўшиқ, афсона кабилардан фойдаланиш ота-оналар, бобо-бувилар томонидан фарзандларни ахлоқий-эстетик тарбиялашда катта ўрин тутади. Мактабгача таълим ёшидаги болалар учун катталар ота-она, буви ёки бува томонидан айтиб берилган эртаклар уларнинг ҳиссиёти, дунёқараши, борлиқни бадиий-эстетик идрок этишига кучли таъсир кўрсатувчи асосий манбадир.
Оилада бир ёшгача бўлган болалар учун она «Алла»сининг тарбиявий аҳамияти муҳимдир.
Халқ оғзаки ижоди жанрларидан бири эртаклар боланинг илк ёшиданоқ уни қувончли туйғуларга ошно қилади. Бола эртак қаҳрамонлари билан бирга олис-олисларга «саёҳат қилади». У ердаги ҳаёт билан танишади. Эртак унинг ақлини чархлайди, тафаккурини бойитади, фараз қилиш қобилиятини ўстиради. Эртакнинг равон, образли тил услуби бола нутқини ривожлантиради. Ёрқин, ҳаётий образлар унинг ҳиссиётларига чуқур таъсир кўрсатади. У ақлли, оқкўнгил, ижобий қаҳрамонлар билан танишади, улар фалокатга йўлиққанида қайғуради, ғалаба қилишганида, ёвуз ва хасис кишиларни жазолаганларда хурсанд бўлишади. Эртакнинг ишончли ахлоқий ғоялари болани фикрлашга, ўз хатти-ҳаракатини севимли эртак қаҳрамонларининг хатти-ҳаракатлари билан қиёслашга ундайди, қаҳрамонлар тимсолида болалар қўрқмас ва ростгўй бўлишга ўрганадилар. Ўз олдиларига аниқ мақсадлар қўйиш, унга эришиш учун ҳаракат қилиш, турли тўсиқларни енгиб ўтиш, дўстларига ёрдам бериш, ўртоқларига садоқатли бўлиш каби сифатларни босқичма-босқич эгаллаб боришади. Бола мактабгача даврида эртакларни қизиқиш билан тинглайди. Эртак боланинг ёшига мос бўлиши зарур. Эртакни секин-аста, шошмасдан, ифодали ўқиш, образлар қиёфасини бола кўз олдида гавдалантириш зарур. Фарзанд билан биргаликда ота-оналар ҳам эртакка мос чизилган сюжетли расмларни тамоша қилишлари, уларни шарҳлаб беришлари лозим. Болага унчалик мураккаб бўлмаган саволлар бериш, уни эртак ёки расмни қайта сўзлаб беришга ундаш амалий педагогик жиҳатдан жуда фойдалидир. Бу боланинг хотираси ва диққатини ривожлантириб, ўқилган нарсага онгли муносабатда бўлишга ўргатади. Боланинг ҳаётий тажрибаси бу даврда хали жуда оз бўлади. Эртак ва реал олам унинг назарида мутлақо фарқ қилади. Бола «чиндан ҳам жодугар кампир, дев, учар гилам бўлганми?» каби саволларни беради. Бундай пайтда ота-она ҳушёрлик билан эртаклар билан моддий борлиқ орасида алоқадорликни ҳамда фарқларни тушунтириб бориши лозим. Акс ҳолда унинг фараз қилиш қобилиятига путур етади. Эртакларга ишончсизлик билан қарай бошлайди. Натижада уларга бўлган қизиқиши сўниб боради. Масалан, учар гиламлар ўрнига фан-техника, давр тараққиёти натижасида самолётлар, ойнаи жаҳон ўрнига телевизор ихтиро қилинганлигини эҳтиёткорлик билан тушунтириш лозим. Бола улғайган сари эртак ва реал олам ўртасидаги алоқадорликни яхши англаб боради ҳамда улардаги ахлоқий-эстетик қарашларни чуқурроқ ўзлаштириб олади.
Санамалар таркибидаги барча сўзлар - асли туркий эканлигига, овда йиртқич ҳайвон тажовузи, ўйинда тутағон, топармон ё вазият таъқибидан қутулмоқчи бўлсанг «ирғол» - ирғайвер, «сирғол» - сирғалавер, «олдо» - алдайвер, «сулдо»- сулдайвер, «ўт» - ўти ол, «утул» - ютиб олда қочиб қутул, шунда ғолиб бўласан, деган фикрни англатади. Бундай санамалар асосан Қорақалпоқ оилаларида болаларга ўргатиш учун қулай ҳисобланади. Чунки Қорақалпоғистон ҳудудида яшовчи қорақалпоқ ҳамда ўзбек болаларининг талаффуз меъёрлари бу сўзларни тез ўзлаштириш ва англаш имконини беради.
Хулоса қилиб айтганда, ўзбек ва қорақалпоқ оилаларида санъатга бўлган иштиёқ жуда ҳам кучли бўлганлиги туфайли бахшичилик, оилавий ижрочилик ўзининг узоқ тарихига эга. Бугунги кунга келиб, ушбу анаъаналарни давом эттириш орқали оила тарбиясини оқилона ташкил этиш алоҳида педагогик аҳамият касб этади.

Download 28,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish