Мавзу: Болалардаги невроз ва психоз холатларининг клиник шакллари. (назарий 2 соат)
Режа:
1.Болалардаги невроз ва психоз холаталарининг сабаблари.
2.Неврознинг клиник шакллари ва кечиши.
3.Психознинг клиник шакллари ва кечиши.
4.Тиббий педагогик чора тадбирлар.
Невротик синдромлар. Невротик синдромларга неврастеник (астеник), истерик ва абсессив (ѐпишқоқ, ҳолатлар) синдромлар таълуқлидир. Неврастеник (астеник) синдромлар-ўта чарчаш ҳолатидир, тез жаҳли чиқиш ва беқарор кайфият вегетатив аломатлар билан қўшилади ва уйқуси бузилади. Ўта чарчаш ҳолати астенияда ишнинг маҳсулдорлигини камайиши билан, айниқса ақлий меҳнатни ва ҳофизот кучини эслаш қобилиятини пасайиши кузатилади, ўз-ўзини осон қўлга олиши сусаяди, таъсирчан, сабрсиз: тутоқувчан бўлиб қолади, кайфият эзилганлик ҳолатидан – ҳавотир, йиғи-сиғигача ўзгариб туради. Уйқуси юзаки, ҳавотирли тушлар кўради, тез-тез уйғонади, кундузи мудраб юради. Кўпинча гиперестезия кузатилади - ѐруғ чироқни, ўткир ҳид, баланд товушларни кўтара олмайди. Беморлар бош оғригадан, ҳаѐтий жараѐнларда ва ақлий меҳнатда унинг кучайишидан шикоят қиладилар. Неврастенияга ҳамма вақт вегетатив ўзгаришлар ҳамрох бўлади. Кўпинча юрак-қон томирлар тизими томонидан фаолият ўзгаришлари (қон босимининг тебраниши, тахикардия, пульснинг ўйновчанлиги, юрак соҳасида ноҳуш сезгилар, бадани меъѐр ҳароратда бўлса ҳам исиб ѐки совиб кетиши, кучли тер ажратиши ва бошқалар) кузатилади. Диспепсия ҳолатлари ҳам (ич суриши, кабзият, ел ҳосил бўлишининг кўпайиши, иштаҳанинг пасайиши, вазнини йўқотиши, тушларининг ўзгариши) кузатилади.
Эркакларда кўпинча жинсий майл сусаяди, аѐлларда ҳайз бузилиб,
жинсий совуқлик пайдо бўлади. Агар неврастения кўринишида
тутоқиб кетиш, таъсирчанлик, сабрсизлик, ички кучланиш, ўзини
тутиб туролмаслик ғолиб келса, гиперстеник неврастеник
дейилади. Бошқа ҳолатда кўп чарчашлик, ялқовланиш, иш
қобилиятининг пасайиши, иш маҳсулдорлигини камайиши
кузатилса, гипостеник неврастения дейилади. Неврастеник
(астеник) синдромда кўпинча рухияти ўзгаради. Психоген ҳосил
бўлган неврастенияларда заҳарланишлардан, бош миянинг органик
касалликларидан тузалаѐтганида учрайди.
Истерик синдром. Руҳий, вегетатив ҳаракат ва сезги бузилишларининг аломатлари мажмуасидан иборатдир.
Ҳиссиѐтларни кучли намоѐн қилувчи, тез ўзгарувчан симпатия ва
антипатия, мимика, намойишкорона ҳаракатлар, сунъийлик
кузатилади. Нутқ образли, айтилаѐтган фактлар ошириб
кўрсатилади, кўпинча ўйлаб чиқарилган бўлади (ҳохиш ҳакикатга
айлантириб гапирилади). Беморлар ишонувчан ва ўз-ўзини
ишонтирувчан бўлади. Кўпинча кўзғалувчанлик қичқирик, йиғи-
сиғи, қўлларини шақиллатиш, юзни у ѐки бу гуруҳ мушаклари
қичиши ва бутун тананинг диффуз титраши, кийимларни йиртиши,
сочларини юлиши, ўзидан кетиши, тутқаноқлар кузатилади. Шу
билан бирга шундай руҳий алоҳидаликлар билан бирга турлича
табиати бўйича фаолият бузилишлари: ҳаракат парези, оѐқ-
қўлларнинг фалажи, гиперкинез, анестезиялар, гиперестезиялар,
кўрлик, карлик, соқовлик, мутизм ва бошқалар аниқланиши
мумкин. Истерик синдром истерик неврозда, шахснинг истерик
тараққиѐтида истерик психопатиялар, баъзан эндоген психозларда
(шизофренияда), экзоген органик касалликларда кузатилади.
Ипохондрик синдром. Касал бўлиб қолиш ҳақида қаттиқ ҳавотирланиш билан намоѐн бўлади. Бемор ҳар хил ҳиссиѐтларга ўз ҳаѐлини жалб этади (сенестопатия). Беморларнинг феъл-атворида ўз соғлиғига ўта диққат-эътибор қилиши кўзга ташланади, беморлар тушкунликка тушган, ҳавотирланадиган бўлиб қолади, турли мутахассисларга мурожаат қилади, ўзини кўп текширтиради.
Шунга ўхшаш синдром оғир касалликлардан тузалиш даврида,
хусусан шизофренияда, циркуляр депрессияда, бош миянинг
экзоген органик шикастланишларида бўлиши мумкин. Ипохондрик
синдром пайдо бўлиши руҳий табиатга боғлиқ бўлиб, руҳий
кечинмалардан натижасида бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |