Назарий 2 соат Режа: Болалардаги невроз ва психоз холаталарининг сабаблари. Неврознинг клиник шакллари ва кечиши



Download 74,05 Kb.
bet2/3
Sana23.04.2022
Hajmi74,05 Kb.
#576879
1   2   3
Bog'liq
10- мавзу

Психопатия синдроми. Ҳаяжон – ирода, хоҳиш доирасида руҳий дисгармония сифатида намоѐн бўлади. Интеллектуал- мнестик фаолият сақланган ҳолда шахсиятнинг патологияси бўлиб ташқи таассуротга мувофиқ бўлмаган реакциялардир. Психопатик синдромлар ирсий келиб чиққан бўлиб, туғма ѐки руҳий таъссурот ва шунга ўхшаш ҳолатларда (психопатизация) шизофренияда, бош миянинг соматик касалликларида пайдо бўлиши мумкин. Психопатик синдром кўринишлари психопатияларнинг клиник шаклларига астеник, психоастеник, шизоид, енгил кўзғалувчан, пароноял, истерик ва ҳоказоларга мос кўринишда бўлади.
Аффектив синдром. Аффектив (эмоционал) синдромлар – кайфият муаллақ шаклда депрессия ва маниакал синдромлар кўринишида намоѐн бўлади. Уларнинг ҳар бири ўзига хос учта симптомлар йиғиндисидан иборат.
Депрессив синдром (депрессия, меланхолия). Тушкунлик кайфиятидан, тафаккур сусайишидан ва ҳаракатнинг
секинлашувидан иборат (депрессив учлик). Беморлар эзилиб,
қийналиб ғам чекадилар, уларда кўпинча руҳий эзилиш билан
бирга юрак соҳасида оғирлик ҳам сезилади. Ошқозон-ичак йўллари
фаолиятининг бузилиши – иштаҳанинг сусайиши, қабзият,
оғриқлар, метеоризм ҳамда диэнцефал синдром ва бронхиал
спазмлар, баданнинг турли хил қисмларида оғриклар (тиш оғрига,
бош оғрига, бел оғрига ва хоказолар). Жуда кўп ҳолларда уйқу
бузилиши, уйқусизлик, эндокрин бузилишлар, эркакларда
импотенция кузатилади. Шундай беморлар текширилганда органик
ўзгаришлар кузатилмайди, хатто улар ўзларини узоқ вақт соматик
ва неврологик касал деб юрадилар ва уларга карши узоқ вақт
натижасиз даволанадилар. Депрессив ҳолатлар ўзига хос шаклда
маниакал-депрессив психозларда кузатилади ҳамда улар неврозлар,
барча руҳий касалликлар учун хос бўлиб, руҳий беморлик
белгилари шаклланишида иштирок этади.
Маниакал синдром (мания) психопатологик жиҳатдан учта
аломат билан намоѐн бўлади. Юқори кўтаринки кайфият.
Фикрлашнинг тезлашуви. Ҳаракат фаоллиги. Маниакал беморлар қувноқ бўладилар, ғам-ташвиш қилмайдилар, тез алоқага киришадилар, улар тез-тез, қаттиқ, кўпинча тўхтамасдан гапирадилар. Ҳар қандай ташқи таъсирларга
берилади. Беморлар ортиқча қувват сезадилар, доимий нима
биландир банд бўлишни ҳохлайдилар, фаолият кўрсатишга ҳаракат
қиладилар, эслаш ўткирлашган (гипермнезия симптоми), шеър
ўқийдилар, кўпинча ўзлари шеър тўқийдилар, ашула айтадилар,
рақсга тушадилар, сексуал тормозланган бўладилар, иштаҳалари
жуда очилган бўлади. Маниакал синдром учун ўз шахсиятини
ортиқча баҳолаш, имконига ортиқча баҳо бериш, манманлик,
бойлик васвасасигача бориш, бемор ўзларини машҳур қўмондон,
актѐр, шоир, бадавлат одамлар деб ҳисоблайдилар. Маниакал ҳолат
бир қатор ҳолларда таъсирчанлик, ғазаб билан кузатилади – ғазабли
мания янада мураккаб маниялар кўринишида қайд килинади:
маниакал аффект ўткир ҳиссий кузатиш васвасаси билан қўшилади
маниакал васваса синдромига галлюцинациялар қўшилганда
маниакал галлюцинатор васваса синдроми пайдо булади. Маниакал
синдром маниакал депрессив психоз учун хос бўлиб, яна
шизофренияда, бош миянинг органик ўзгаришларида, юқумли
касалликларда учрайди.
Клиник текшириш усули. Клиник текшириш усули руҳий
касаллик ташхисини қўйишда асосий усуллардан бири бўлиб
хизмат қилади. Текшириш таркибига бемор тўғрисидаги паспорт
маълумотлари, беморнинг шикоятлари, мазкур касаллик анамнези,
соматик ва неврологик текширув, руҳий ҳолат текшируви ва ѐр-
биродарларини ҳам мазкур касаллик ҳақида сўраб суриштириш
лозимдир.
Беморнинг эслаб қолиш қобилияти, фикрлаш қобилияти
сустлашганда, алахлаганда, диссимуляция ҳолатида бемор касаллик
тўғрисида аниқ ва тамомила етарли маълумотлар (субъектив
анамнез) бера олмайди.
Баъзи ҳолларда бемор қариндош-уруғлардаги (шажарасидаги)
руҳий касалликлар ҳақида, болалик давридаги бирор бир аҳамиятга
эга бўлган ҳолларни, бош мия жароҳатлари, тутқаноқ тутиш, эс-
хушини йуқотиб қуйиш ҳоллари ҳақида маълумотларга эга
бўлмаслиги мумкин.
Юқорида келтирилган барча шароитларда беморнинг
қариндош-уруғи, ѐр-биродарлари, куни-қушниларини сураб
суриштириш, яъни объектив анамнез йиғиш тавсия этилади.
Объектив анамнез бемор иштирокисиз йиғилиши лозим.
Беморнинг ҳаѐти тўғрисида маълумотларни йиғиб олиш
жараѐнида биринчи навбатда ирсиятнинг нобоплигига – ота-она,
қариндош-уруғнинг руҳий соғлигини аниқлаб олишга аҳамият
бериш керак. Наслда қайд этилган руҳий касалликнинг барчаси
таърифлаб берилмоғи лозим. Бундан ташқари, ўз ҳаѐтига
суиқасдлик қилган, ўзини ғалати тутадиган, ақли заиф, тутқаноги
бор шахслар, кашандалар, ичкиликбозлик, турли хил соматик
касалликларга алоқадор шахслар бор-йўқлигини аниқлаш лозим.
Мазкур касалликнинг қандай бошланганлигани сўзлаб
бераѐтганда касаллик қандай (тўсатдан, аста-секин)
бошланганлиги, касалликнинг бошланган вақти ва жойи,
шунингдек, унинг сабаблари (беморнинг ўз фикрига кўра), биринчи
аломатлари, зўрайиши, кечишини белгилаш, турмуш тарзи
ўзгаришларининг таъсирини, қилинган давога (ўз-ўзини даволаш,
врач маслаҳати билан даволашга) аҳамият бериш керак. Беморнинг
қайси вақтдан бошлаб психиатр назоратида бўлганлигини ва
даволашнинг якунини ойдинлаштириш зарур. Агар бемор
касалхона қошида даволанган бўлса, унда у качон, қаерда бўлса,
қандай дорилар, қандай микдорда, қанча вақт давомида
олинганлигини аниқлаш лозим. Қўшимча сўраб-суриштириш
орқали бемор руҳий касалликка йўлиқиши муносабати билан унинг
ҳолати меҳнат ва турмуш шароитига қандай таъсир этганлиги,
олдин ноғиронликда бўлиш-бўлмаслиги тўғрисидаги маълумотлар
аниқланади.
Руҳий касалликлар касалхонасига қайта тушган беморлар
учун хар бир беморнинг касалхонада ѐтиши тўгрисида қўшимча
маълумотлар олинади.
Руҳий ҳолат. Касаллик варакасидаги бу ҳолат маълум бир
тартибда баѐн этил ади. Таъриф чизма бўйича белгиланган
саволларга жавоб сифатида эмас, балки кенгайтирилган, режали
равишда беморни ва ундаги руҳий касалликни таърифлаш лозим.
Руҳий текшириш усули асосан иккига бўлинади.
1. Руҳий жараѐнларни (қабул қилиш, хиссиѐт, диққат, хотира,
фикрлаш ва бошқалар) текшириш усули.
2. Шахсни текшириш усули.
Шу билан бир қаторда беморнинг билим савияси, унинг
жамиятдаги ўрни-маълумотига мос келиш-келмаслиги аниқланади.
Бундан ташқари, беморга расмга қараб сўзлаш, арифметик
масалалар каби топшириқлар берилади ва бунинг асосида онгининг
савияси, унинг тавсифининг даражаси аниқланади.
Соматик ҳолат. Бу ҳолат тўла равишда соматик касалхонада
текширилади.
Неврологик ҳолат. Бу ҳолат ҳам тўла равишда неврологик
касалхонада текширилади.
Амалий психологик текширув. Ҳозирги вақтда руҳий
фаолиятнинг барча томонларини ўрганиш тестлари, инсоннинг
шахсий ва умумий кўрсаткичларини аниқлаш усуллари кўп
даражада ишлаб чиқилган. Бундай текширишлар аналитик усулда
патопсихология тажрибагохларида олиб борилиб, улар жуда
мураккаб ва кўп вақт талаб қилади, шу билан амалий психологик
текширишларнинг нисбатан содда усуллари кўплаб шифокор-
рухшунослар томонидан қўлланади. Улар беморни касалхона
шароитида текшириш учун хилма-хил амалий рухшунослик
усулларини қўлламоқдалар ва олинган маълумотларни беморнинг
касаллик тарихи варақасига қайд қиладилар. Хар ҳолда беморнинг
ҳолатини баҳолашда хал қилувчи сўз шифокорга боғлиқ,
патопсихологик тестлар эса тажрибагохда олинган барча бошқа
маълумотлар билан бир қаторда фақат қўшимча восита сифатида
қўлланилади.
Лаборатория текширувлари. Руҳий касалликлар ташхисида
қоннинг умумий ва клиник анализини, сийдик анализини ўтказиш
мажбурий ҳисобланади. Кейинчалик бу анализлар хар бир
касалликнинг ўзига хос хусусиятларига қараб вақти-вақти билан
ѐки тизимли равишда ўтказилиб турилади. Бу ўз навбатида руҳий
касалликни фаол даволаш жараѐнида хар бир беморнинг соматик
ҳолатини баҳолаш учун зарур. Бундан ташқари, баъзи анализларда
руҳий хасталик билан боғлиқ бўлган ва уни таърифлайдиган
ўзгаришлар топилади.
Мия суюқлигини текширши. Мияда органик хасталик бор деб
гумон килинганда орқа мия суюклиги текширилади.__


Download 74,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish