НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
МЕНЕЖМЕНТ КАФЕДРАСИНИНГ 7-СОНЛИ ЙИҒИЛИШНИНГ БАЁННОМАСИДАН КЎЧИРМА
Наманган ш. 26 феврал 2021 й.
Йиғилиш раиси: Қ.М.Умарқулов – кафедра мудири
Йиғилиш қотиби: С.Юнусова – ўқитувчи
Қатнашдилар: Кафедранинг аъзолари (жами 10 киши)
К У Н Т А Р Т И Б И:
Турли масалалар: Очиқ дарс муҳоқамаси.
Менежмент кафедраси ўқитувчиси Ғ.А.Ғаниев томонидан “Эконометрика асослари” фанидан “Эконометрикада эҳтимоллар назарияси ва математик статистиканинг асосий тушунчалари” мавзусида очиқ дарс муҳоқамаси.
ЭШИТИЛДИ:
С.Юнусова (кафедра йиғилиш котиби) йиғилиш аъзоларига “Менежмент” кафедраси ўқитувчиси Ғ.А.Ғаниев 2021 йил 26 феврал куни 3- босқич МХТ-AU-18 гуруҳида 1-смена, 1-чи жуфтликда “Эконометрика асослари” фанидан “Эконометрикада эҳтимоллар назарияси ва математик статистиканинг асосий тушунчалари” мавзусида маъруза машғулоти очиқ дарс тарзида ўтқазди. Маъруза машғулотида куни 3- босқич МХТ-AU-18 гуруҳида жами 28 нафар талабалардан 26 нафари иштирок этди. Шундан 2 нафари ONLINE тарзда.
Кафедра доценти Қ.М.Умарқулов сўзга чиқиб, очиқ дарсда иштирок этганини билдирди. Ғ.А.Ғаниев томонидан ўтказилган очиқ дарсда барча талабалар фаол ишторики қамраб олинганлигини эътироф этди. Очиқ маърузада эркин тингловси сифатида кафедра аъзоси Д.Баймирзаев ва кафедра мудири Қ.М.Умарқулов иштирок этганлигини гапириб ўтди. Машғулот олиб боришда EPSON русумидаги видеопроектордан, шахсий ноутбукдан, доска ва кўргазмали плакатдан фойдаланилганлиги таъкидлаб ўтди. Машғулотда “Балиқ скелети”, “Нилуфар гули” “БББ” каби интерактив педагогик усулларидан кенг фойланилганлигини айтиб ўтди. Дарс давомида янги методика асосида (вазифаларни кўплигида тест, ёзма саволлар, савол-жавоб, масала ечиш, кейс-стади ва бошқа) барча ўкувчилар жалб этилди, ўқитувчи ва талабалар фаоллиги кузатилди. Машғулот Технологик харита меъёрлари асосида ва аниқ вақтларда ўтказилганлигини ва машғулот якунида мустаҳкамлар учун уй вазифалари берилганлигини таъкидлаб ўтди.
Кафедра ўқитувчиси Д.Боймирзаев сўз олиб, ўтказилган очиқ маъруза дарси сифатли, кўргазмали ва талабаларни қизиқтириш учун ҳаракат қилинганлигини айтиб ўтди. Машғулот давомида талабалар тушунмаган эконометрик тушунчаларни оддий, тушунарли тилда, хаётий мисоллар билан етказиб берилганлигини таъкидлаб ўтди.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
Ғ.А.Ғаниевнинг очиқ дарси ахборот сифатида маълумот учун қабул қилинсин.
Ўқитувчи Ғ.А.Ғаниев томонидан ўтқазилган очиқ дарс ижобий деб баҳолансин.
Кафедра мудири:
Котиба:
|
|
Қ.М.Умарқулов
С.Юнусова
|
Do'stlaringiz bilan baham: |