2-мавзу: Эконометрик моделларнинг ахборот таъминоти. Эконометрик тадқиқотларда ахборот технологиялари 2-мавзу: Эконометрик моделларнинг ахборот таъминоти. Эконометрик тадқиқотларда ахборот технологиялари Режа: 1. Иқтисодий маълумотларнинг статистик табиати. 2. Боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган ўзгарувчиларни танлаш. 3. Эконометрик моделларни тузишда қатнашадиган иқтисодий маълумотларга қўйиладиган талаблар. 1. Иқтисодий маълумотларнинг статистик табиати - Иқтисодий жараёнларни вақт давомида ўзгаришини ўрганиш муҳим аҳамиятга ега. Чунки барча иқтисодий жараёнлар ва ҳодисалар вақт давомида ўзгарувчан бўлади. Иқтисодиётда барча иқтисодий жараёнларни иқтисодий-статистик моделлар орқали ўрганиш натижасида у ёки бу иқтисодий кўрсаткичнинг ҳозирги ҳолати ва келажакдаги ўзгаришини илмий асосда таҳлил қилиш ва башоратлаш мумкин бўлади.
- Иқтисодий-статистик моделлаштириш иқтисодий кўрсаткичлар ва ишлаб чиқариш омиллари ўртасидаги алоқалар ўз моҳиятига кўра стохастик бўлган асосга таянади. Иқтисодий субъектлар фаолиятини статистик моделлаштириш замон ва маконда уларнинг ривожланиш жараёнини ўрганишда асосий ўрин ‘эгаллайди. Бу моделлар ишлаб чиқариш тенденсиялари ва қонуниятларини аниқлаш учун мослашгандир.
- Ҳатто энг такомиллашган статистик модел ҳам иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг бутун алоқадорлигини қамраб олишга қодир эмас. Шунга кўра, иқтисодий таҳлил ва иқтисодий-статистик моделлаштиришни қўллашда ҳар доим ноаниқлик элементлари мавжуд бўлади.
2. Боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган ўзгарувчиларни танлаш - 2. Боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган ўзгарувчиларни танлаш
Ҳодисалар орасидаги ўзаро боғланишларни ўрганиш эконометрика фанининг муҳим вазифасидир. Бу жараёнда икки хил белгилар ёки кўрсаткичлар иштирок этади, бири эркли ўзгарувчилар, иккинчиси эрксиз ўзгарувчилар ҳисобланади. Биринчи тоифадаги белгилар бошқаларига таъсир этади, уларнинг ўзгаришига сабабчи бўлади. Шунинг учун улар омил белгилар деб юритилади, иккинчи тоифадагилар эса натижавий белгилар дейилади. Демак, ижтимоий-иқтисодий жараёнда икки хил белгилар ёки кўрсаткичлар иштирок этади, бири боғлиқ бўлмаган ўзгарувчилар, иккинчиси боғлиқ ўзгарувчилар ҳисобланади. Масалан, пахта ёки буғдойга сув, минерал ўғитлар ва ишлов бериш натижасида уларнинг ҳосилдорлиги ошади. Бу боғланишда ҳосилдорлик натижавий белги, унга таъсир этувчи кучлар (сув, ўғит, ишлов бериш ва ҳ.к.) омил белгилардир. Масалан, пахта ёки буғдойга сув, минерал ўғитлар ва ишлов бериш натижасида уларнинг ҳосилдорлиги ошади. Бу боғланишда ҳосилдорлик натижавий белги, унга таъсир этувчи кучлар (сув, ўғит, ишлов бериш ва ҳ.к.) омил белгилардир. Ёки, истеъмолчининг даромади ортиб бориши натижасида унинг товар ва хизматларга бўлган талаби ошади. Бу боғланишда талабнинг ортиши натижавий белги, унга таъсир этувчи омил, яъни даромад эса омил белгидир. Умумий ҳолда қаралса, корреляцион муносабатда эркин ўзгарувчи X белгининг ҳар бир қийматига ( ) эрксиз ўзгарувчи У белгининг ( ) тақсимоти мос келади. Ўз-ўзидан равшанки, бу ҳолда иккинчи У белгининг ҳар бир қиймати ( ) ҳам биринчи X белгининг ( ) тақсимоти билан характерланади. Агар тўплам ҳажми катта бўлса, белги X ва У ларнинг жуфт қийматлари Xi ва Yj ҳам кўп бўлади ва улардан айримлари тез-тез такрорланиши мумкин. бу ҳолда корреляцион боғланиш комбинацион жадвал (корреляция тўри) шаклида тасвирланади. Умумий ҳолда қаралса, корреляцион муносабатда эркин ўзгарувчи X белгининг ҳар бир қийматига ( ) эрксиз ўзгарувчи У белгининг ( ) тақсимоти мос келади. Ўз-ўзидан равшанки, бу ҳолда иккинчи У белгининг ҳар бир қиймати ( ) ҳам биринчи X белгининг ( ) тақсимоти билан характерланади. Агар тўплам ҳажми катта бўлса, белги X ва У ларнинг жуфт қийматлари Xi ва Yj ҳам кўп бўлади ва улардан айримлари тез-тез такрорланиши мумкин. бу ҳолда корреляцион боғланиш комбинацион жадвал (корреляция тўри) шаклида тасвирланади. 3. Эконометрик моделларни тузишда қатнашадиган иқтисодий маълумотларга қўйиладиган талаблар.
Do'stlaringiz bilan baham: |