ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
СУД ТИББИЁТИ ВА ТИББИЁТ ҲУҚУҚИ КАФЕДРАСИ
ЎЗБЕКИСТОНДА ҲОМИЛАДОРЛИКНИ ТЎХТАТИШ МАСАЛАСИ. ҲОМИЛАДОРЛИКНИ ТЎХТАТИШ АСОСИЙ ДИНИЙ КОНФЕССИЯЛАР НУҚТАИ НАЗАРИДАН
МУСТАҚИЛ ИШИ ТЕКШИРДИ: ТФН, ДОЦЕНТ ЖУМАНИЁЗОВ Э.Х.
ТОПШИРДИ: Д20-16Б ГУРУҲ ТАЛАБАСИ ЭРЖИГИТОВА Х.
ТОШКЕНТ-2020
МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОНДА ҲОМИЛАДОРЛИКНИ ТЎХТАТИШ МАСАЛАСИ. ҲОМИЛАДОРЛИКНИ ТЎХТАТИШ АСОСИЙ ДИНИЙ КОНФЕССИЯЛАР НУҚТАИ НАЗАРИДАН РЕЖА: 1. Насл қолдириш технологияларининг ахлоқий муаммолари. 2. Ҳомила тушириш(аборт) муаммоси. Жиноий аборт. 3. Фетал даволаш. 4. Ҳомиладорликни тўхтатишга асосий диний конфессиялар муносабати. 5. Биоэтика - биология фани ва тиббий билимлар сохасидагитараккиёт натижасидан амалий тиббиётда юзага келган мураккаб вазиятларни англаб етиш жараёни.
Насл қолдириш технологияларининг ахлоқий муаммолари. Биоэтика - тиббиёт ходимлари ва биологларнинг ўз касбий фаолияти учун пациентлар ва бутун жамият олдидаги ижтимоий масъулияти тўгрисидаги фан.Муайян биотиббий технологияни, шу жумладан насл қолдириш технологияларини кўллашда, умумий муаммолардан ташкари, биоэтиканинг хусусий муаммолари хам юзага келади. Насл қолдириш технологиялари инсоннинг ўзидан насл қолдиришига аралашишни назарда тутади. Улар узоқ тарихга эга. Сўнгги йилларда биотиббий технологиялар бу сохалар жуда катта ютукларга эришди. Аммо улар айни пайтда биоэтиканинг энг мухим муаммолари манбаи бўлиб қолмоқда. Бундай технологиялар орасидан сунъий инсеминация, экстракорпорал уруглантириш ва суррогат оналик технологиялари ажралиб туради. Аборт, фетал даволаш муаммоларига хам юқорида зикр этилган муаммолар қаторида қаралади.Дунёда янги насл қолдириш технологияларига маънавий - ахлокий нуқтаи назардан баҳо беришнинг бир хил мезонлари ишлаб чиқилмаган. Хатто мазкур технологиялардан фаол фойдаланилаётган ва улар норматив тартибга солинган мамлакатларда хам уларга муносабат бир хил эмас. Хўш, бу сохада қандай масалалар мухокама килинади? Эмбрионнинг макоми тугрисидаги масала бу сохадагимухим ахлокий масалалардан биридир. Экстракорпорал уруглантиришдафойдаланилмаган инсон эмбрионлари такдирини ким хал қилади? Бу масалани хал килишнинг уч варианти мавжуд: 1. Фойдаланилмаган эмбрионни бошка аёлга бериш; 2.Уни бузишга розилик бериш; 3. Эмбрионда тадкикот утказишга рухсат бериш. Бир қанча халқаро тавсиялар ва қонун хужжатларига мувофик, инсон эмбрионида ўтказиладиган бундай тадкикотларнинг мақсадлари қатъий чекланган бўлиши лозим (Биология ва тиббиёт ютуқларидан фойдаланилиши муносабати билан инсоннинг ҳуқуқлари ва қадр-қимматини химоя қилиш тўгрисидаги Конвенция. Оведо, 1997). Инсон эмбрионининг макоми билан боглиқ маънавий - ахлоқий муаммо насл колдириш технологияларидан фойдаланишнинг энг мухим жиҳатидир.Хатто мазкур технологиялардан фаол фойдаланилаётган ва улар норматив тартибга солинган мамлакатларда хам уларга муносабат бир хил эмас. Сунъий уруглантириш ва эмбрионларни трансплантация килиш тугрисидан махсус кабул килинган Баёнотда (Мадрид декларацияси, 1987 йил) ЖТУ куйидаги тавсиялар ва ахлок принципларини илгари сурди. Медикаментоз ва жаррохлик йули билан даволаб булмайдиган бепуштликлар тиббий ёрдам курсатиш уринли булади. Бунда врач факат беморларнинг хабардорликка асосланган ихтиёрий розилигига кура иш куриши, барча конун ва ахлок коидаларига риоя этиши лозим. Беморлар, бошка даволаш турларида булгани сингари, сир саклаш ва шахсий хаётга аралашмаслик хукукига эга. Сперма донорини танлаш, уни сир тутиш, унинг хукук ва мажбуриятлари муаммоси алохида урин тутади, бунда куйидаги шартларга риоя этиш талаб килинади: -болалари булган эркакларгина донор булиши мумкин; -сунъий инсеминация факат тиббий курсатмаларга кура ва факат гетеросексуал жуфтлар учун утказилади; -барча донорларнинг жинсий йул билан юкиши мумкин булган касалликлари бор-йуклиги текшириб курилади. «Суррогат оналик» муаммоси юридик ва ахлокий жихатдан пухта ишлаб чикилмаган.Насл колдириш технологияларининг ахлокий - хукукий муаммоларини эртами, кечми хал килиш имконини берадиган ёндашувларга куйидагиларни киритиш мумкин: -мазкур муаммолар хакида тиббиётчилар, хукукшунослар ва бутун жамиятга кенг ахборот бериш; -тегишли конун ости ва хукукий хужжатларни ишлаб чикиш; -турли ихтисосликлар буйича мустакил экспертларга эга булган этика кумиталари оркали насл колдириш технологиялари сохасидаги ишларни тартибга солишнинг окилона тизимини яратиш ва х.к. Сунъий инсеминация хам, экстракорпорал уруглантириш хам тиббий курсатмаларга караб утказилиши лозим. Мазкур коидага биноан, тиббий курсатмалар мавжуд булган холларда, яъни насл колдириш технологияларидан бошка йул билан даволаб булмайдиган бепуштликлар мазкур технологиялардан фойдаланишга йул куйилади.