Фетал даволаш.
Бугунги кунда генетика она корнидагибола соглом ё соглом эмаслигини аниклаш имконини беради. Иккинчидан, модомики биз абортни маъкуллар эканмиз, хомилага ирсий аралашув билан боглик барча тадбирларни хам маъкуллашимиз керак. Хуллас, дунё каби эски хомила тушириш муаммоси бугунги кундаянада кескин ахамият касб этмокда. Абортнинг ахлокий муаммолари бугунги кунда барча манфаатдор субъектларнинг хукукларини, яъни: хомиланинг хукуклари, онанинг хукуклари ва отанинг хукукларини эътиборга олишни назарда тутади.
Фетал даволаш замирида бир канча касалликлар (кандли диабет, аёлларнинг касалликлари, жинсий заифлик, эркаклар бепуштлиги, Харун синдроми ва х.к.)ни даволашмаксадида анча кеч муддатда хомила тушириш ёки аборт натижасидан олинадиган инсон хомиласи тукималариданфойдаланиш ётади.
Бугунги кундатиббиётда турли аъзолар (буйрак, жигар, юрак, упка)ни трансплантация килиш усуллари муваффакиятли да. Аммо бунда касаллик ёки бахтсиз ходиса туфайли вафот этган одамларнинг ёки ихтиёрий донорларнинг (купинча беморнинг кариндошларининг) аъзолари кучириб утказилади. Фетал Даволашда эса зурлик ишлатиб улдирилган инсон боласининг тукималариданфойдаланилади. Хомила кеч туширилганида шаклланган инсон хомиласи тугилади ва тез орада нобуд булади (яъни улдирилади).
Биоэтика - биология фани ва тиббий билимлар сохасидагитараккиёт натижасидан амалий тиббиётда юзага келган мураккаб вазиятларни англаб етиш жараёни.
Янги технологиялар яратаётган ва амалий тиббиётнинг янги сохаларини узлаштираётган врачлар узларининг ноанъанавий харакатларини маънавий жихатдан окловчи маълум ахлокий - норматив тизимга объектив тарзда мухтож булади. Фан -техника тараккиёти муносабати билан вазият тобора мураккаблашиб бормокда. Чунончи, «пробирка»да биринчи булиб уруглантирилган Канадалик бола бугун балогат ёшида. Вахоланки, унинг «Тугилиши» юридик нуктаи назардан ноконуний булган эди. Сунъий уруглантириш ва суррогат оналикни юридик жихатдан тартибга солувчи конун Канадада факат 1996 йилда ишлаб чикилди. Сунъий уруглантиришни фалсафий - ахлокий нуктаи назардан англаб етиш зарурияти тугилганига куп булди (юридик белгилаш - бундай англаб етишнинг охирги боскичи). Калифорния университетида уч нафар врач беморларни огохлантирмасдан эмбрионларни алмаштириш буйича тажриба утказдилар; бунинг натижасидан камида 10 аёл «биров»нинг боласини тугди. Канададакабул килинган янги конун ёши икки хафтадан утган эмбрионлар устида тажриба утказишни такиклайди. Канадалик конунчилар шунингдек улганларнинг танасидан тухум хужайралари ва спермалар олишни, инсон ва хайвоннинг аралаш эмбрионларини яратишни такикладилар. Аммо ижоднинг парвозини конун билан чеклаш мумкинми? Тарих бу мумкин эмаслигини курсатади. Шу нарса диккатга сазоворки, барча даврларда жамият номувофик фаолият тарзларига такиклар (конунлар, табу) тизимини жорий этиб, узаъзоларидамувофик хулк-атвор маданиятини шакллантиришга харакат килган. Жамият хамиша тиббиётдагиузбошимчаликни конун хужжатлари билан эмас, балки тегишли ахлокни шакллантириш оркали чеклашга харакат килади. Биоэтика согликни саклаш сохасини мана шундай тартибга солишнинг натижасидир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
З.М. Мухамедова «Биоэтикага кириш»; Тошкент-2005
З.А. Гиёсов «Врач фаолиятининг ҳуқуқий асослари»; Тошкент-2012
Н.М. Юлдашев, О.З. Сайдалиходжаева, А.Б. Саидов «Биоэтика»; Тошкент-2018
Е.В. Ушаков «Биоэтика»; Москва-Юрайт-2016
ИНТЕРНЕТ САЙТЛАРИ:
www.medconfer.com
www.booksite.ru
Do'stlaringiz bilan baham: |