1.Майдаланган тош материалларини саралаш бўйича умуий тушунчалар.
Сув хўжалиги индустриясида, йўл қурилиши ва уларни таъмирлаш учун кўп миқдорда тоғ жинсларини майдалаш йўли билан олинадиган шағал талаб этилади.
Майдаланган тоғ жинсларини истеъмолчига етказишдан олдин уларни нав (фракция)лар бўйича саралаш керак бўлади.
Турли материалларни тайёрлаш учун хизмат қилувчи хом ашё кўпчилик ҳолларда бир жинсли бўлмайди. Улар ҳар хил катта-кичик бўлаклардан иборат бўлади. Шунинг учун тез-тез аралашмадан алоҳида нав (фракция)ларни ажратиш зарурияти пайдо бўлиб туради.
Эгилувчан – мўрт тана ўлчамларининг дастлабки йириклигидан талаб этилганича ташқи кучлар таъсир этиш усули билан камайиши майдалаш ёки янчиш деб аталади. Ана шу мақсадларда қўлланиладиган машиналарни майдалагич ёки тегирмон деб аталади.
Материалларни майдалашдаги учрайдиган кўп хилдаги физик-механик хусусиятлари ва шунингдек тайёр маҳсулот жавоб берадиган турли хил талаблар майдалагичларни турли хил тоифа ва конструкцияларининг яратилишига олиб келди.
Конструктив белгиларига кўра майдалагичлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
- жағли – материал жағнинг (майдалаш плитаси) даврий равишда яқинлашувидан майдаланади.
- конусли майдалагич – материалнинг узлуксиз майдаланиши ташқи қўзғалмас конус билан айланадиган ички эксцентрик жойлашган конуслар орасида ҳосил бўлади.
- валикли майдалагич – материал бир-бирига қараб айланувчан икки параллел валиклар орасида майдаланади.
Жағли, конусли ва валикли майдалагичлар статик таъсир этувчи майдалагичлар қаторига киради. Зарбли майдалагич (роторли ва болғали майдалагич) лар эса динамик таъсир этувчи майдалагичларга киради
Йириклиги бўйича материалларни алоҳида нав (фракция)ларга ажратиш жараёнига саралаш дейилади.
Йириклиги бўйича материалларни алоҳида нав (фракция)ларга ажратиш жараёнига саралаш дейилади.
Саралаш жараёни бир нечта усулларда бажарилиши мумкин:
Ҳаво билан (сепарация)
Гидравлик (классификатрлар билан)
Магнит
Механик (сим ғалвирдан ўтказиш).
Саралаш жараёни тош материалларини майдалашдан олдин, майдалаш жараёнининг хар хил босқичларида ҳамда истемолчи ишлатишдан олдин бажарилади.
Ишлаб чиқаришда механик усулда саралайдиган машиналардан фойдаланиш кенг тарқалган.
Механик саралаш элаклар, ғалвирлар, панжаралар билан жиҳозланган машиналар ёрдамида бажарилади. Сим ғалвирдан материаллар ўтказилганда бир неча навли материаллар олиш мумкин.
Саралаш ясси ёки эгри чизиқли юзаларда амалга оширилади. Ясси симғалвирлар колосникли (қўзғалувчи ва қўзғалмас), инерцион ва эксцентрикли бўлади.
Механик саралаш машиналари грохот дейилади.
1. Йирик майдалаш — бошланғич материаллари 100-350 мм.гача кичиклаштириш; ўрта — 40-100 мм гача майдалаш; майда — 5-40 мм/гача майдалдщ. Бундан ортик майдалаш — майда заррачалар хисобланади.
1. Йирик майдалаш — бошланғич материаллари 100-350 мм.гача кичиклаштириш; ўрта — 40-100 мм гача майдалаш; майда — 5-40 мм/гача майдалдщ. Бундан ортик майдалаш — майда заррачалар хисобланади.
2. Тош материалларни турли усулларда майдалаш мумкин: эзиш, ёриш, зарба билан, ишқалаш ва синдириш йўли билан. Майдалагичлар майдалаш усулига қараб: жағли, конусли, жували ва зарб бериб майдалаидигап турлардаи иборат. Уларнинг деярли ҳаммасида бир эмас, балки бир неча майдалаш усуллари қўлланилади.
3. Материал қуйидагича майдаланади:
жағли мандалагичларда — эзиш ва ишқаланиш таъсири остида майдалагач корпус билан айланма ҳаракатдаги конус ўқига эксцентрик равишда ўтказилган ташқи сиртнинг вaқти-вақти билан майдалагич корпусига якинлашуви натижасида;
жували майдалагичларда — тош қарама-қариш айланма ҳаракатдаги силлиқ ёки тарам-тарамли икки жўва орасида эзилади;
зарб билан ишлайдиган майдалагичларда (роторли ва болғали) материалга тез айланма ҳаракатли роторга ўрнатилган болғачалар ёки урувчи элементлар томонидан бериладиган зарбалар ва ишқаланишдан.
Валикли майдалагичнинг иш унуми.Валнинг бир айланишида валиклар орасидан ўтадиган маҳсулот(материал) ҳажми қуйидагича аниқланади
V=π•D•L•a.
Демак, валикнинг n (айл/сек) айланишида майдалагичнинг иш унуми қуйидагича аниқланади
Q = π•D•L•a•n, м3/сек
Материалнинг юмшатилиш даражасини ҳисобга олувчи коэффициет( μ) ва материал зичлиги (ρ) ни ҳисобга олган ҳолдаги майдалагичнинг иш унуми қуйидагича аниқланади