Мавзу: Ўта хавфли инфекциялар: бруцелёз, сибир яраси лаборатор ташхисоти
Стоматологияда имплантациянинг юз-жағ ва тиш имплантатлари фарқланади. Айнан дентал имплантация чуқур тарихий ўтмишга эга. Эрамиздан аввалги 600 й. Майя қабиласи хиндулари имплантатлар тайёрлашда аллопластик хом-ашё (қимматбахо тошлар, олтин) дан фойдаланишган. Инк қабиласи хиндулари имплантация учун олтин ишлатишган, шунингдек тишларни трансплантация қилишган. Шундай маълумотлар борки, эрамизгача бўлган вақтда бундай ишлар нафақат Америка қитьасида, балки Марказий Осиё ва ўрта Ер денгизи қирғоқларида ҳам амалга оширилган. Ўрта асрларда импланталогия сохасида деярли ривожланиш юз бермади. Кўпгина имплантациялар олиб ташланган тишлар ўрнига бошқа одам тишларини ўрнатиш йули билан амалга оширилган. Буни трансплантация даври деб атаса ҳам бўлади. Фақатгина араб хирурги Абул Қосим (936—1013) суяклардан ишланган имплантатлардан фойдаланган. Айнан тиш трансплантацияси кўпгина юқумли касалликларга сабаб бўлган. Шунинг учун бу усул XVII-XVIII асрларда кам қўлланилган. Биринчи имплантацияни (хозирги давр тиш имплантатлари типида) Maggiolo (Италия) 1809 йилда амалга оширган. Олтиндан тайёрланган имплантат янги олинган тиш ўрнига ўрнатилган. XIX аср охирида тишлар трансплантацияси усули АҚШ мамлакатида ҳам қўлланила бошланди. АҚШ тиш даволовчи мутахассислари мисли кўрилмаган натижага эришишди. Одамларга ўтказилган (трансплантация килинган) тишлар 8-11 йил хизмат қилган.
“Ясама тишлар имплантацияси” асарини ёзиб қолдирган Н.Знаменский (Россия, 1891) “имплантат”, " имплантатация” атамаларидан фойдаланишни таклиф қилган. У чинни, ойна, каучукдан ишланган тишларни имплантация қилиш билан бирга кўндаланг тушган тешикли имплантатларни тавсия этган.
Mitscherlich (Германия, 1890) хайвонларда ўтказилган тажрибага суянган холда, ноорганик хом-ашёдан қилинган тиш имплантациясига бўлган талабларни олдинга сурди.
XIX аср охири XX аср бошларида имплантация фақат олиб ташланган тишлар ўрнига ўрнатилган. Ўша даврда имплантатлар тайёрлаш учун олтин, чинни, гуттаперча, каучук, дарахт, қўрғошиндан фойдаланилган.
1913 йил Greenfield (АҚШ) биринчи бўлиб имплантация операцияси хақида қисқача баённома ёзган ва зарарсиз (стерил) ишлаш бўйича тавсиялар ёзиб қолдирган. У импланталогияни дантист (тиш доктори) хунаридан жаррохлик даражасигa кўтарган. Бундан ташқари, Maggiolo дан кейин, у 6-8 хафта ичида йирингли яллиғланиш асоратисиз бирламчи битиш натижаларини кўрсатиб ўтган.
1939 йил M.S.Strock (АҚШ) кобальт-хром-молибден Co-Cr-Mo (Vitallium) қоришмасидан бурама имплантатлар тайёрлади. У итларда тўқималарга имплантатларнинг таъсир реакциясини аниқлаш учун тажриба олиб борди ва битиб кетган суяк тўқимасида имплантация ўтказа бошлади.
1939 йил H.Nordrigen шиллиқ қават оралиғи имплантатлари тузилмасини таклиф этди. Ривожланишнинг бу босқичи XX аср ўрталарига келиб тақалади.
G.Dahl (Швеция, 1941) имплантатнинг субпериостал тузилмасиии таклиф этди. Америкалик врачлар Gerhkott ва Goldberg G.Dahlнинг тажрибасига суяниб АҚШда субпериос¬тал имплантатларни тадбиқ этишди ва ўтга чидамли асл нусха¬ларда тиш қуйиш усулини эгалладилар.
1943 йил M.S.Strock эндодонто-эндооссал имплантатларни таклиф этди ва амалиётга тадбиқ қилди.
1947 йил M.Formigini пўлат ёки тантал симлардан ўрама имплантатлар тузилмасини яратди, буйин қисмини узайтирди ва спирални (айланишни) икки карра қилди. Cherelieve дентал имплантацияга оид махсус асбоблар яратди.
1952 йил L.Linkow (АҚШ) биринчи ясси шаклдаги имплантатларни таклиф этди. У имплантациянинг асосий элементларини тасвирлаб бердики, бу элементлар хозирги замон имплантация асосини ташкил қилади.
1955 йил Варес (Собиқ иттифоқ) пластмассадан им¬плантат қилиш имкониятларини ўрганиб чиқиб, “Бириктирувчи тукиманинг полиметилметакрилатга таъсири ва ясама тишлар имплантациясига амфодонт тукималарининг таъсири” мавзусида диссертация химоя қилди. Кейинчалик бу муаллифнинг ишлари танқидга учради ва тиш имплантация усули собиқ иттифоқ даврида тақиқланди.
1962 йил Scialom игна шаклда имплантатлар тузилмасини таклиф этди. 1965 йилда швед миллий импланталогия мактаби очилди. Branemark остеоинтеграл имплантатлари қурилмаларидан кли¬ник фойдаланиш бошланди.
XX аср охирида тиш импланталогияси стоматологияда алохида бир йўналиш сифатида тан олинди. 1978 йил Гарвард Университетида (АҚШ) соғликқни сақлаш миллий институтидаги конференцияда P.I.Branemark ва бошқа олимларнинг клиник изланишлари натижалари эълон килинди. Айнан шу пайтда хаттоки изланишлар олиб бораётган имплантологларнинг мақсади бир бўлса ҳам, остеоинтеграция тарафдорлари билан норасмий “қарши фикрлар" бошланди ва бу мавзудаги мухокамалар хозирги кунда ҳам давом этиб келмоқда.
1981 йили врачлар О.Суров ва А.Черникис профессор С.Чепулиснинг бошчилигида Литва клиникаларида тиш имплантатларидан фойдалана бошлашди.
1986 йил улар собиқ иттифоқ соғлиқни-сақлаш вазирлигининг дентал имплантациясини таъқиқловчи буйруғига қарши фикрларини олдинга сурдилар. Бунинг натижасида шу йили №310 янги буйруқ чикқи, унга кура Собиқ, иттифоқдаги барча даволаш масканларида дентал имплантацияси усулидан фойдаланишга рухсат берилди.
Бу буйруқни бажариш учун О. Суров бошчилик килаётган дентал импланталогияси тажриба лабораториясида Литва соғлиқни- сақлаш вазирлигига қарашли Каунас тиббиёт институти клиникаларида стоматологик имплантация курслари ташкил этилди.
У курсни бутун собиқ иттифоқ, буйича 500 нафар стоматолог ва тиш техниклари тугатишди, улар орасида Ўзбекистонлик мутахассислар ҳам бор эди.
Дентал имплантациянинг Ўзбекистонга кириб келиши ва ривожланиши
Стоматологияда имплантациянинг юз-жағ имплантатлари асосчилари ва амалиётга биринчи бўлиб тадбиқ этган олимлар фаолияти 1986-87 йилларга тўғри келади. Литванинг Каунас шахри Тиббиёт институти клиникасида О.Н. Суров раҳбарлигида “Бутуниттифоқ стоматологик им-плантология курслари” ташкил этилди. Мазкур малака ошириш курсида 1986 йил охири ва 1987 йил бошларида ТошМИ, Қўқон шаҳар стоматология поликлиникасидан икки гуруҳ шифокорлар, тиш техниклари малака ошириб келдилар. Ўзбекистонда Ўрта Осиё минтақасида биринчи марта 1987 йил дентал имплантация операциялари ўтказилди. Бу кун Ўзбекистонда дентал имплантациянинг туғилган куни бўлиб қолди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 1987 йил 14 сентябр 1352-сонли буйруғи билан Қўқон шаҳар стоматология поликлиникаси қошида Республика тиш имплантология маркази ташкил этилди. 1987-1991 йиллар Ўзбекистон республикаси мустақиллиги давригача тиш имплантацияси илк ривожланиш даврини кечирди. Бу давр республикада имплантациянинг ривожланиши учун чиқарилган қонун билан характерланади. Бу даврда фақат руйхатдан ўтган пластинкали ясси имплантатлар қўлланилган.
1991- 1998 йиллар тиш имплантациясининг ривожланишини хаотик ривожланиш даври дейиш мумкин. Турли имплантатларни асоссиз ишлатиш холлари, салбий натижаларни кўплиги туфайли тиш имплантациясига қизиқиш ва ишончни пасайиши, ривожланишни тўлқинсимон холатда кечиши билан характерланади. 2003 йил июнида Қўқон шаҳрида биринчи бўлиб, “Тиш имплантациясининг долзарб муаммолари” мавзусида илмий-амалий халқаро анжуман (конгресс) ўтказилди. Конгрессда 8 та давлат вакиллари иштирок этдилар.
1998-2015 йилларда Тошкент давлат тиббиёт институти Хирургик стоматология кафедрасида юз-жағ ва тиш имплантацияси чуқур илмий изланишлар асосида клиник ва экспериментал натижалар билан мустахкамланиб, маълум бир тизимга солинди. Бу даврда қадамма-қадам замонавий текширув диагностика усулларини амалиётга тадбиқ этиш билан имплантацияни натижаларини прогнозлаш имкониятидан кенг фойдаланилди. Бу даврда "Таълим хақида қонун" асосида ўқитиш ва кадрлар тайёрлашнинг миллий дастурини бажарилиши жараёнида кенг имкониятлардан фойдаланиб, ёш мутахассислар чет эл давлатларига малака ошириш билан биргаликда имплантациянинг янги усуллари ва замонавий технологияларини Ўзбекистонга олиб кирдилар.
2015 йил Президентимиз ташаббуслари билан Тошкент давлат стоматология институтининг ташкил этилиши замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган дентал имплантология мактаби шаклланди. Биринчи бор Хирургик стоматология кафедраси асосида янги Хирургик стоматология ва дентал имплантология кафедраси ташкил топди. Стоматология институт мавқеига мос замонавий тиббий-стоматологик асбоб ускуналар ва замонавий янги технологиялар илмий-амалий, ўқув-услубий жараёнга чуқур тадбиқ этилди. Замонавий технологиялар билан биргаликда турли остеопластик материаллар ёрдамида тўқима инженерияси усуллари ривожланди. Дентал имплантатлар конструкцияси турларини, уларни юзаси қопламаларини суяк тўқимаси типи ва сифатига мос равишда дифференциал танлаб ўрнатиш концепцияси шаклланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |