Мавзу статистик кузатиш



Download 50,89 Kb.
bet1/3
Sana08.11.2022
Hajmi50,89 Kb.
#862067
  1   2   3
Bog'liq
мавзу №2


Мавзу 2. СТАТИСТИК КУЗАТИШ
Режа:

    1. Статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунча

    2. Статистик кузатиш шакллари

    3. Статистик кузатиш турлари ва усуллари.

    4. Статистик кузатиш хатолари ва уларни текшириш.

Таянч иборалар:
Статистик кузатиш, кузатиш объекти ва бирлиги, узлукли ва узлуксиз кузатиш, ёппасига ва қисман кузатиш, бевосита кузатиш, ҳужжатли кузатиш, сўроқнома, репрезентатив хато, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.
ДАРСНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ:

    1. Статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунчаларни шакллантириш

    2. Статистик кузатиш шаклларини тушунтириш.

    3. Статистик кузатиш турлари ва усуллари ўргатиш.

    4. Статистик кузатиш хатолари ва уларни текширишни кўрсатиш.



2.1. Статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунча
Ҳар қандай статистик тадқиқот уч босқични ўз ичига олади:

  • статистик кузатиш;

  • кузатиш материалларини сводкалаш ва гуруҳлаш;

  • кузатилаётган воқеани ҳар томонлама тавсифловчи-умумлаш­тирувчи кўрсаткичларни ҳисоблаш ва уларни таҳлил қилиш.

Ҳаёт турли хил ҳодисаларнинг алмашинувидир. Истаган жойда қулай аҳволда қолиш учун уларни ўрганиш ва кузатиш керак, деган эди француз ёзувчиси Бальзак. Бинобарин, ҳар қандай статистик тадқиқот ўша ўрганилаётган объект ҳақида тегишли маълумотларни тўплаш билан бошланади.
Observing the values of the variables for one or more people or things yield data. Each individual piece of data is called an observation and the collection of all observations for particular variables is called a data set or data matrix. Data set are the values of variables recorded for a set of sampling units1.
Ижтимоий ҳодисалар ва жараёнлар ҳақидаги маълумотларни режали, илмий, уюштирилган асосда тўплаш жараёни статистик кузатиш деб аталади. У текширишнинг пойдевори, биринчи ва энг масъулиятли босқичи ҳисобланади. У қанчалик тўғри ва чуқур илмий мулоҳазалар асосида ташкил этилса, оқибатда текшириш натижалари ҳам аниқ ва мақсадга жавоб бера оладиган бўлади. Масъулиятсизлик билан тўпланган ноаниқ ва пала-партиш бошланғич маълумотлар ўрганилаётган ҳодиса хусусида нотўғри якун ва хулосаларни ясашга сабаб бўлади.
Статистик кузатиш амалга оширилаётганда бир қатор шарт-шароитларнинг ҳисобга олиниши талаб қилинади. Акс ҳолда тўпланган маълумотлар илмий текшириш талабларини тўла қондирмаслиги ва ҳаттоки бутунлай яроқсиз ҳам бўлиши мумкин. Энг муҳим илмий талаблар, шарт-шароитлар қуйидагилардан иборат:

  • Статистик кузатиш далилларни бир-бири билан ўзаро боғланишда ва бир бутунликда қайд қилиши лозим.

  • Маълумотлар тўла-тўкис бўлиши учун энг аввало кузатилаётган тўпламдаги бирликлар макон (минтақа, ҳудуд) чегарасида тўла ҳисобга олиниши керак.

  • Статистик кузатишнинг тўлалиги маълумотларнинг вақт бўйича қамраб олиниши билан ҳам белгиланади. Агарда биринчи йилда тўплам кузатилса-ю, иккинчи йилда унинг айрим бирликлари, учинчи йилда эса қандайдир бошқа бирликлар тушиб қолса ва шу тарзда кузатиш давом этаверса, у ҳолда олинган маълумотлар вақт бўйича тўла-тўкис бўлмасдан, уларнинг таққосламалигига путур етади.

  • Олинаётган маълумотлар аниқ, ҳаққоний ва ишончли бўлиши шарт, акс ҳолда улар исботлаб берадиган кучга эга бўла олмайди. Бу ерда гап маълумотларнинг фақат арифметик жиҳатдангина (масалан, тийин, граммгача) аниқ бўлиши тўғрисида эмас, балки у маълумотларнинг объектив ҳақиқатни акс эттириши тўғрисида боряпти.

Ўрганилаётган ҳодиса ва воқеаларни тавсифловчи маълумотлар ягона дастур ва методология асосда тўпланиши лозим. Маълумотларни тўплаш дастури ва методологияси ҳамма ҳудудлар, идора ва ташкилотлар ҳамда даврлар учун бир хил бўлиши керак. Акс ҳолда улар таққослама бўлмайди ва илмий текшириш учун яроқсиз ҳисобланади.

Download 50,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish