1. Лакуна ва лакунар бирликлар. - 1. Лакуна ва лакунар бирликлар.
- 2. Алишер Навоий – лакуна ҳодисасининг илк тадқиқотчиси сифатида.
- 3. Лакунар бирликларнинг ўзбек тили
- сўз бойлигини оширишдаги ўрни.
- 4. Лакунар бирликларни оммалаштириш йўллари.
Лакунар бирликлар бошқа тилдаги тушунчанинг сўз кўринишидаги ифодаси мавжуд бўлмаслиги натижасида юзага келади. Лакунар бирликлар муайян маданиятда мавжуд тушунчани номлайди, бу тушунча бошқа маданиятда ҳам мавжуд, бироқ шу тушунча лексик бирлик сифатида ўша маданиятнинг тилида воқеланмайди. - Лакунар бирликлар бошқа тилдаги тушунчанинг сўз кўринишидаги ифодаси мавжуд бўлмаслиги натижасида юзага келади. Лакунар бирликлар муайян маданиятда мавжуд тушунчани номлайди, бу тушунча бошқа маданиятда ҳам мавжуд, бироқ шу тушунча лексик бирлик сифатида ўша маданиятнинг тилида воқеланмайди.
кулпикэ, лугдар – тиззагача бўлган пийма (баҳорги-кузги), купури – қишки мўйнали пийма, бакари – қишки мўйнали ва бисер орнаментли пийма; - кулпикэ, лугдар – тиззагача бўлган пийма (баҳорги-кузги), купури – қишки мўйнали пийма, бакари – қишки мўйнали ва бисер орнаментли пийма;
- локомил – калта, текис ёзлик пийма, олочи – олди очиқ, калта, иш учун мўлжалланган пийма
XX aсрнинг 70-80- йилларидан бошлаб қўллангани қайд этилган. - XX aсрнинг 70-80- йилларидан бошлаб қўллангани қайд этилган.
- Ж.П. Вине ва Ж.Дарбелне: “Бир тилдаги сўз бошқа тилда муқобилини топа олмаган ўринларда ҳар доим лакуна ҳодисаси воқеланади”
“Муҳокамат ул-луғатайн” асарида туркий тиллар ва сарт (форс-тожик) тилини солиштирар экан, туркий тилдаги айрим тушунчаларнинг форс-тожик тилида ифодаланмаслиги, маданий бўшлиқ ҳосил қилиши ҳақидаги мулоҳазаларини баён этган. - “Муҳокамат ул-луғатайн” асарида туркий тиллар ва сарт (форс-тожик) тилини солиштирар экан, туркий тилдаги айрим тушунчаларнинг форс-тожик тилида ифодаланмаслиги, маданий бўшлиқ ҳосил қилиши ҳақидаги мулоҳазаларини баён этган.
- Ва хўбларнинг кўз ва қошлари орасинки, қабоғ дерлар, форсийда бу узвнинг оти йўқтур.
- Ва ҳусн таърифида улуғроқ холғаким, турклар меŋ от қўюптурлар, алар от қўймайдурлар.
“...анда муқаррар ва машҳур илбосун ўрдакдур. Ва сорт эл илбосунни худ билмас. Тоғи турк ўрдакнинг эркагин “сўна” ва тишисин “бўрчин” дер. Ва сорт мунга ҳам от қўймайдур. - “...анда муқаррар ва машҳур илбосун ўрдакдур. Ва сорт эл илбосунни худ билмас. Тоғи турк ўрдакнинг эркагин “сўна” ва тишисин “бўрчин” дер. Ва сорт мунга ҳам от қўймайдур.
- Лакуна ички ва ташқи лакунага ажратилади. Бир тил материали асосидаги лакуналар ички лакуна ҳисобланади. Тил ичидаги лакунар бирликлар кам ўрганилган.
- Икки ва ундан ортиқ тиллардаги лакуналар тиллараро лакунани, яъни ташқи лакунани юзага келтиради.
- И.А.Стернин: “Ҳар бир тилда кўп сонли тил ичидаги лакунар бирликлар мавжуд, яъни гарчи маъносига кўра яқин лексемалар мавжуд бўлса-да, тилнинг лексик тизимида бўш, тўлдирилмаган жойлар учрайди”.
- Олачалпоқ – 1) қори эриб, қорайиб қолган тоғ юза қисми ҳолати; 2) қуёш нури дарахт япроқлари орасидан тушиб турган жой ёки ҳолат (Қашқадарё, Деҳқонобод; Н.Т)
- БАСАЛҚИ – ёшида кам фарқи бор ака-ука, опа-сингилларга нисбатан ишлатиладиган сўз
- БОРАК (бурак) – ёшлигида гул чиқиб, вақтида даволанмагани учун юзида доғ белгилари қолган одам (Қашқадарё, Ғузор; Н.Т)
- ЭСКАН (эскан) – овқат, чанг-тўзон, иқлим ёқмаслиги сабабли баданда тошиб чиқадиган тошма шиш (Қашқадарё, Касби; Н.Т)
- БЕБИЛCАК (бебилчак) – оёқ остининг кафтсимон қисми (Қашқадарё, Яккабоғ; Н.Т)
- БЕБИЛCАК (бебилчак) – оёқнинг юзи (Наманган, Уйчи;С.Н)
- ИРГА – бурчак
- ИРГАНАК (ирганак) – ўтовнинг “қовурға”си (Х.У)
- ИРГАНАК (ирганак) – кичик дарча (Каттақўрғон шеваси; Т.Ж)
- ИРГАНАК (ирганак) – томорқага кириб чиқиш учун ёғочдан Х шаклида ясалган эшикча (Навоий вилояти, Хатирчи тумани; Р.М)
1.Ўзбек тилини ички имкониятлар ҳисобига бойитишга хизмат қилади. - 1.Ўзбек тилини ички имкониятлар ҳисобига бойитишга хизмат қилади.
- 2.Лакунар бирликлар туркий халқларнинг, хусусан, ўзбек тилининг кенг имкониятларини намоён этади. Ўзбек халқи нарсанинг ёки ҳодисанинг ўзинигина эмас, унинг қисмларини ҳам номлаганини кўрсатади.
- 3.Лакунар бирликлар матн мазмунини ранг-баранг ифодалашда амалий аҳамиятга эга.
1. Шева сўзлари таркибидаги лакунар бирликларни аниқлаш ва луғатини эълон қилиш. Шу луғатлар асосида ўқув луғатларини яратиш. - 1. Шева сўзлари таркибидаги лакунар бирликларни аниқлаш ва луғатини эълон қилиш. Шу луғатлар асосида ўқув луғатларини яратиш.
- 2.Лакунар бирликлар юзасидан тадқиқотлар олиб бориш.
- 3. Ёзувчиларнинг лакунар бирликлардан кенг фойдаланишини йўлга қўйиш.
- ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |