МАВЗУ. ПУТУР ЕТКАЗМАСДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ.
Бугунги кунга келиб амалиётда бузмасдан назорат қилишни (БНҚ) қўллаш бир қатор афзалликларга, қолаверса иқтисодий самарадорликларга эга эканликлари кўпчилик ҳолларда тасдиқланмоқда.
Масалан:
1. Ер остидан ўтказилган қувурлардаги носозликларни бартараф этишда БНҚ қўллаш билан фақат керакли жойларда таъмирлаш ишлари ўтказилади ва бу билан бир қатор маблағлар тежалишига эришилади.
2. Ер устидаги қурилиш иншоатларида БНҚ ўтказиш, уларни авария туфайли бузилишидан ёки уларни атайлаб бузиб, янгитдан тиклашга нисбатан анча кам маблағ талаб этилади. Бунда фақатгина иқтисодий самарагина эмас, балки инсонларнинг ҳаёт хавфсизликлари ҳам муҳофаза қилинишлиги ҳам аҳамиятлидир.
3. Қурилиш иншоатлари, темир йўл кўприклари, ер ости ва ер усти коммуникациялари ва шуларга ўхшаш объектларни маълум йиллар интервалларида БНҚ кўригидан ўтказиб туриш, улардан фойдаланишнинг хавфсизлигини таъминлаши ва шунингдек зарурий таъмирлаш ишларини ўз вақтида ўтказилишини, булар натижасида фалокат туфайли кўрилиши мумкин бўлган талофатларни олди олиниши мумкинлигини таъкидлайди.
Бугунги кун мухандислари замонавий технология ва техникадан фойдаланишга, технологик жараёнлар автоматик бошқарувини жорий этишга, жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган, юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни жадаллаштиришга хизмат қилишлари керак. Улар олдида фан-техниканинг энг сўнги ютуқларини ишлаб чиқаришга олиб киришдек масъулиятли вазифа турибди.
Ҳар бир бузмасдан назорат қилиш қурилмасини самарали ишлаши, унинг универсаллиги, қўйилган вазифани бажаришда эришиладиган эксплуатацион ва метрологик характеристикаларига, ҳамда хизмат қилувчи шахслар учун хавфсиз меҳнатни ташқил қилиши билан белгиланади.
Бузмасдан назорат қилишни ташкиллаштириш ва ўтказиш ҳамда натижаларини расмийлаштириш
Бузмасдан назорат қилишни ташкиллаштириш лабораторияда БНҚ натижаларини кузатувчанлиги таъминлаш ва БНҚ натижаларини қайд қилиш тизими шакллантириш билан амалга оширилади.
БНҚ натижаларни қайд қилиш, лозим бўлганда, объектнинг ҳажмини тўғри аниқланганини, усилини, йўлини ва БНҚ воситларини, яроқсизлаш меъзонларини тўғри танланганлигини текширишга, текшириш (синаш) ишларни ўтказган ва хулосалар ходимларни аниқлашга имкон берадиган ахборат ҳажмига эга бўлиши керак.
Лабораторияда текшириш (синаш) натижаларини (хулосалар, баёнлар, ҳисоблар ва ш.у.) расмийлаштириш тартиби аниқланган бўлиши ва текшириш (синаш) натижалари ва уларни расмийлаштириш учун жавобгарлиги белгиланган бўлиши керак.
Текшириш (синаш) натижалари БНҚ ўтказган ва БНҚ натижаларни текширган мутахассис томонидан имзоланган бўлиши керак. БНҚ бўйича хулоса лаборатория раҳбари томонидан имзоланган бўлиши керак.
Лабораторияда текшириш (синаш) натижаларини сақлаш учун жавобгар шахс бўлиши ва O’z DSt ISO/IEC 17025 стандартлари бўйича ишларни амалга ошириш лозим.
Объектлар сифатини БНҚ натижалари бўйича конструкторлик ҳужжатлари (КҲ) ёки меъёрий ҳужжатлар (МҲ) лар талабларига мувофиқлигини боҳалаш БНҚ бўйича тегишли малакавий талабларни қаноатлантирадиган мутахассислар томонидан бажарилиши керак.
Синов (текшириш) натижалари шубҳали бўлганида корхона тегишли бўлимларининг БНҚнинг берилган тури (усули) бўйича ишларини ташкил қилиш ва ўтказиш учун масъул мутахассислари жалб қилиниши керак.
Объектларни БНҚ натижалари «БНҚ натижаларни руйхатга олиш журнали»га киритилиши керак. Журналнинг шакли БНҚ бўйича МҲ билан аниқланади ва у қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
-ташкилот ва унинг бўлимини номи;
-текшириш (синов) ни ўтказган бўлими (қисми) нинг номи;
-синов (баённома) рақами;
-синов (баённома) санаси;
-синов буюртмачиси бўлимининг номи;
-буюртма рақами;
-синов объектнинг номи;
-БНҚ (синов) объектининг завод рақами ёки чизмасининг белгиланиши;
-БНҚ (синаш) объектнинг материалини маркаси;
-текшириш натижаси – объектни текширилган (синовдан ўтказилган) параметрларининг КҲ ва МҲ талабларига мувофиқлиги (ёки номувофиқлиги);
-талабларига мувофиқ БНҚ (синовлар) ўтказилган КҲ ёки МҲларнинг белгиланиши;
-текшириш натижалари бўйича хулоса берган мутахассиснинг фамилияси, имзоси ва ловозими;
-БНҚ натижалари бўйича хулоса берган мутахассиснинг фамилияси, имзоси ва ловозими, БНҚ нинг муайян усули бўйича малакасини даражаси, гувоҳнамасининг рақами ва берилган санаси (бор бўлса);
-текшириш (синов) натижаларини текширган БНҚ бўлинмаси (участкаси) раҳбарининг фамилияси, имзоси.
Зарур бўлганда БНҚ натижаларини рўйхатга олиш журналлари ва баённомала-рида текшириш (синаш) натижаларини кузатиб бориш учун лозим бўлган бошқа қўшимча ахборот назарда тутилиши мумкин.
Журнални расмийлаштиришнинг тўғрилигини ва ўз вақтида олиб борилганлигини мунтазам текширишни корхонанинг БНҚ бўлинма (участка) сининг раҳбари амалга оширади.
Объектни БНҚ натижалари текшириш (синов) баённамаси кўринишида тақдим этилиши мумкин.
Объектга БНҚнинг мазкур усуллари бўйича текшириш (синов) бажарилгани ҳақида гувоҳлик берувчи ва объект сифатининг уни тайёрлаш, монтаж килиш, таъмирлаш ва ишлатиш бўйича КҲ (МҲ) лар талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи белгилар тушириш (тамғалаш, маркалаш) шунингдек объект учун БНҚ усуллари билан текшириш (синов) бажарилгани туғрисидаги техник ҳужжатларни расмийлаштириш корхонада белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бузмасдан назоарт қилишлар, унга асос бўлган физик ҳодисага кўра ГОСТ 18353 бўйича қуйидаги турларга ажратилади.
-магнитли;
-электрик;
-уюрма токли;
-радиотўлқинли;
-иссиқлик;
-оптик;
-радиацион;
-акустик;
-сингувчи моддалари.
Бузмасдан назорат қилишнинг ҳар бир турини усуллари қўйидаги аломатлар бўйича синфларга ажратилади:
а) физик майдонлар ёки моддаларнинг текширилувчи объект билан ўзоро таъсирлашув тавсифи:
б) бирламчи ахборотли параметрлар;
в) бирламчи ахборотни олиш усуллари;
Корхонада муайян турдаги объектларнинг БНҚ тизимини ташкил этиш учун ушбу объектни КҲ ёки МҲни тайёрлаш, монтаж қилиш, ишлатиш ёки таъмирлашга бўлган талабларни борлиги ва уларда БНҚ тури ва усули, БНҚ МҲлари, йўл қўйиладиган меъёрлари, текшириш ҳажми ва зоналари ҳамда БНҚ ўтказишга бўлган бошқа талабларни кўрсатилиши асос бўлади.
БНҚ тизими корхонада буюруқ билан киритилади, унда ишлаб чиқариш, ишлатиш ва таъмирлашнинг барча босқичларида объектлар сифатини БНҚ ишлаб чиқиш, жорий этиш ва ундан фойланиш тартиби айтиб ўтилган бўлиши керак.
Ўз таркибида БНҚнинг қўлланиладиган усуллари бўйича лаборотория ва (ёки) мутахассисларига эга бўлган корхона ва ташкилот объектларни БНҚни ўтказади.
БНҚ лабороториялари қўйидаги ҳолларда мажбурий аккредитланиши керак.
текширилувчи объект (буюм) нинг МҲда лабороторияни аккредитлаш зарурлиги ҳақида талабларининг мавжудлигида;
“Саноатконтехназорат” агентлиги назарати остида бўлган объектларни БНҚдан ўтказиш чоғида;
лаборотория томонидан ўзга ташкилотларнинг буюртмаси бўйича БНҚ ишларини бажариш чоғида.
Объектларнинг БНҚни бажариш ҳуқуқларини бериш учун лабороторияни аккредитлаш “Ўзстандарт” агентлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказилади.
Аккредитлашнинг даврийлиги беш йилда бир мартадан кам бўлмаслиги керак.
Объектларнинг БНҚни бажариш ҳуқуқини бериш учун хорижий мамлакат идораси томонидан аккредитланган БНҚ лабораториялари “Ўзстандарт” агентлиги томонидан рўйхатга олинган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |