Вақт бўйича ўзгарувчан ток миқдорига Ўзгарувчан ток деб айталади. Ҳар қандай вақт оралиғидаги ток миқдори ОНИЙ ТОК деб аталади ва i ҳарфи билан белгиланади.
Оний қийматлари аниқ вақт бирлигида ва бир ҳил кетма кетликда қайтариладиган токлар ДАВРИЙ деб аталади. Электр занжирларининг Даврий жараёнларида синусоидал режим асосий ўрин тутади. Бу режимда ток ва кучланишлар бир хил частотали синусоидал функциялар ҳисобланади.
СИНУСОИДАЛ ТОК Қийматлари Синусоидал қонун асосида ўзгарувчан ток (кучланиш) ГАРМОНИК ТОК (КУЧЛАНИШ) деб аталади.
Гармоник сигналнинг асосий хусусиятларидан бири гармоник сигналнинг шакли фақат битта (бир хил) f=1/T частотадан ташкил топган бўлади.
Гармоник сигналлардан шакли бошқа бўлган сигналлар ҳар хил частоталардан ташкил топган бўлади. Гармоник сигналлар ёрдамида энергияни узатиш анча қулай, лекин гармоник сигналлар ёрдамида ахборотларни узатиб бўлмайди.
СИНУСОИДАЛ ТОК қуйидагича ифодаланади.
Ҳар қандай синусоидал ТОК АМПЛИТУДА, БУРЧАК ЧАСТОТАСИ ва БОШЛАНҒИЧ ФАЗА орқали характерланади.
Синусоидал токлар частотасининг ишлатилиши жуда кенг (Гц дан то миллиард Гц гача).
Масалан барча МДҲ давлатларида ва европанинг баъзи мамлакатларида синусоидал ток частотаси 50 Гц деб олинади. АҚШ эса 60 Гц деб олинган.
Функциянинг максимал қийматига АМПЛИТУДА деб аталади.
ТОК Амплитудаси Im белгиланади. Вақт оралиғида битта тўлиқ тедраниш ДАВР деб аталади ва T билан белгиланади.
1 секунда тебранишлар сонига ЧАСТОТА деб аталади (частотанинг ўлчов бирлиги Гц (Герц) ёки Электр тармоғи кучланишининг стандарт частотаси 50 Гц.га шу кучланишнинг ҳар Т=0,02с.да бир марта ўзгариши мос келади.
миқдор фазанинг ўзгариш тезлигини ифодалайди ва билан белгиланади ва у бурчак частотаси дейилади;
Бурчак частотасининг ўлчов бирлиги:
рад/c
Вақт t бирлигида тебранишлар холати ФАЗА деб аталади
Фаза вақт оралиғида ўсиб боради.Фаза 2π Миқдоргача ўзгарганда токнинг ўзгариш цикли яна қайтарилади.Бир давр T мобайнида фаза 2π миқдорга ошади. Синусоидал ўзгарувчан катталикларнинг ўртача ва тўлиқ қийматлари
Синусоидал ўзгаручан катталикларнинг ўртача қиймати деб уларнинг ярим давр ичидаги ўртача қийматларига айтилади.
Электр токининг ўртача қиймати қуйидаги формула орқали ифодаланади, яъни синусоидал токнинг ўртача қиймати ток амплитудасининг Қийматига тенг бўлади.
Худди шундай ЭЮК ва кучланишларнинг ўртача қийматлари