Режа - Режа
- 1. Физик – кимёвий хоссалари
- 2. Аммоний нитрат ишлаб чиқариш
- 3. Аммоний нитрат асосидаги ўғит
Аммоний нитрат NH4NO3 ни аммиакли селитра деб ҳам юритилади. Маълумки, аммоний нитрат – аммиак ва нитрат кислотасининг ўзаро таъсирлашув жараёнида ҳосил бўлади. - Аммоний нитрат NH4NO3 ни аммиакли селитра деб ҳам юритилади. Маълумки, аммоний нитрат – аммиак ва нитрат кислотасининг ўзаро таъсирлашув жараёнида ҳосил бўлади.
- Аммиакли селитра (NH4NO3) асосан ўсимликлар учун минерал озуқа сифатида ишлатилади.
У атмосфера босимида ва –50ОС дан 169,6ОС гача харорат оралиғида беш хил кристаллик шаклида бўлади. NH4NO3 – Н2О политермик диаграммасида (5.1 – расм) аммоний нитратнинг I-IV турғоқ кристалл шакли учун харорат оралиқлари кўрсатилган. У 169,6ОС да суюқланади ва V-шакли эса –16,9ОС дан қуйи хароратдагина турғоқ бўлади. Кристалл шаклларининг ўзгариш чегараси ҳамда харорати аммиакли селитранинг намлиги ва таркибидаги қўшимчалар миқдорига боғлиқ бўлади - У атмосфера босимида ва –50ОС дан 169,6ОС гача харорат оралиғида беш хил кристаллик шаклида бўлади. NH4NO3 – Н2О политермик диаграммасида (5.1 – расм) аммоний нитратнинг I-IV турғоқ кристалл шакли учун харорат оралиқлари кўрсатилган. У 169,6ОС да суюқланади ва V-шакли эса –16,9ОС дан қуйи хароратдагина турғоқ бўлади. Кристалл шаклларининг ўзгариш чегараси ҳамда харорати аммиакли селитранинг намлиги ва таркибидаги қўшимчалар миқдорига боғлиқ бўлади
Аммоний нитрат сувда яхши эрийди. Унинг 100ОС хароратдаги эрувчанлик коэффиценти 1000 га тенгдир. Аммоний нитратнинг сувли эритмасини кристалланиш хароратидан юқорироқда буғлатилса, тамоман сувсиз суюлган тузга айланади. У ўта гигроскопик модда ҳисобланади. 30ОС хароратда тўйинган эритмаси (70,2% ли) нинг юзасидаги буғ босими 2,46 КПа (ёки 18,5 мм.сим.уст.) атрофида, гигроскопик нуқтаси эса 60% атрофида бўлади. - Аммоний нитрат сувда яхши эрийди. Унинг 100ОС хароратдаги эрувчанлик коэффиценти 1000 га тенгдир. Аммоний нитратнинг сувли эритмасини кристалланиш хароратидан юқорироқда буғлатилса, тамоман сувсиз суюлган тузга айланади. У ўта гигроскопик модда ҳисобланади. 30ОС хароратда тўйинган эритмаси (70,2% ли) нинг юзасидаги буғ босими 2,46 КПа (ёки 18,5 мм.сим.уст.) атрофида, гигроскопик нуқтаси эса 60% атрофида бўлади.
Бунда ҳавонинг нисбий намлиги 60% дан юқори бўлганда у намланиб қолади. Аммоний нитрат гигроскопиклиги ва уни ҳаводан нам тортиш тезлиги унга эрувчан ноорганик тузлар қўшилганда ортиб боради. Масалан, 1,2% магний нитрат қўшилса, аммоний нитратнинг гигроскопик нуқтаси 8-12% гача пасаяди, нам тортиш тезлиги эса ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |