ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ МАГИСТРАТУРА ФАКУЛТЕТИ КИМЁ
ЙЎНАЛИШИ I КУРС МАГИСТРАНТИ
ШОНАЗАРОВА ШАРОФАТ НИНГ
ЭПИХЛОРГИДРИН АСОСИДА ОЛТИНГУГУРТ
ТУТГАН ТИОКОЛ ОЛИГОМЕРЛАРИ СИНТЕЗИ ВА УЛАРНИНГ ТАДҚИҚОТИ МАВЗУСИДАН ТАЙЁРЛАГАН
ТАҚДИМОТ ИШИ
Мавзу : ЭПИХЛОРГИДРИН АСОСИДА ОЛТИНГУГУРТ ТУТГАН ТИОКОЛ ОЛИГОМЕРЛАРИ СИНТЕЗИ ВА УЛАРНИНГ ТАДҚИҚОТИ Мавзусининг долзарблиги : Республикамизда кимё саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратилмоқда, хусусан, таркибида азот, олтингугурт ва фосфор бўлган олигомерлар асосидаги комплекс физик-кимёвий ҳамда механик хоссаларга эга бўлган полимер материаллар ишлаб чиқариш, улардан қурилиш соҳасида фойдаланиш самарадорлигини оширишга маълум даражада хизмат қилади. Мaзкур йўнaлишдa aмaлгa oширилгaн дacтурий чoрa-тaдбирлaр acocидa муaйян нaтижaлaргa, aйниқca, янгичa ёндaшувлaргa acocлaнгaн, таркибида азот, фосфор ва олтингугурт бўлган олигомерлардан фойдаланиб тиоколли герметикловчи материаллар олишнинг илмий acocлaрини ярaтишгa эришилди вa ички бoзoрни импoрт ўрнини бocувчи мaҳaллий герметиклар билaн тaъминлaш coҳacидa кeнг кўлaмли тaдбирлaр aмaлгa oширилмоқда. Мавзусининг мақсади : эпихлоргидрин асосида олтингугурт тутган тиокол олигомерлари синтези ва уларнинг тадқикоди мавзусида қўлланилиши ва улар асосида герметикловчи материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. Мавзусининг мақсади : эпихлоргидрин асосида олтингугурт тутган тиокол олигомерлари синтези ва уларнинг тадқикоди мавзусида қўлланилиши ва улар асосида герметикловчи материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. Мавзусининг вазифалари: таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган янги юқори самарали олигомерлар синтезининг оптимал шароитини аниқлаш; синтез қилинган таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган олигомерларнинг тузилиши, физик-кимёвий ва физик-механик хоссаларини ўрганиш; синтез қилинган таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган олигомерларни тўйинмаган бирикмалар билан модификациялаш; таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган модификацияланган тиокол олигомерлар асосида герметикловчи материаллар олиш; Мавзунинг объекти натрий полисульфид, 3-хлор-1,2-эпоксипропан, 3-хлорпропандиол-1,2, 1,2-дихлорпропанол-3, карбамид, ортофосфат кислота, аммоний полифосфат, кротон альдегид, 2-аминоэтанол ва улар асосида синтез қилинган таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган модификацияланган тиокол олигомерлар, герметиклар ҳисобланади. - Мавзунинг объекти натрий полисульфид, 3-хлор-1,2-эпоксипропан, 3-хлорпропандиол-1,2, 1,2-дихлорпропанол-3, карбамид, ортофосфат кислота, аммоний полифосфат, кротон альдегид, 2-аминоэтанол ва улар асосида синтез қилинган таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган модификацияланган тиокол олигомерлар, герметиклар ҳисобланади.
мавзунинг предмети таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган тиокол олигомерлар синтези, тиокол олигомерларни модификациялаш жараёнини, модификацияланган тиокол олигомерлар ва улар асосидаги герметикларнинг физик-кимёвий ҳамда физик-механик хоссаларини ўрганиш ҳисобланади. Кириш Кириш Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш тизимида республикамиздаги илмий-тадқиқот муассасалари билан бир қаторда олий таълим муассасаларининг илмий мактаблари ҳам фундаментал тадиқотларда ўз ўрнига эга. Ҳозирги кунда бу тизимда салмоқли интеллектуал салоҳият жамланган. Шунинг учун ҳам давлатимиз томонидан академик фаннинг мамлакат иқтисодиётини инновацион ривожлантиришдаги ролини кучайтириш, олимларнинг илмий-инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бу фаолиятни ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш масалаларига катта эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Ушбу эътиборнинг ёрқин кўриниши сифатида мамлакатимиз Президентининг давлат раҳбари сифатидаги биринчи учрашуви айнан илм ҳамжамияти – республика академиклари ва етакчи олимлари билан бўлганлигини таъкидлаш жоиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |