Статистик кузатиш маълумотларини жадвал ва графикларда
тасвирлаш
Статистик маълумотларни шундай тақдим этиш керакки, улардан
фойдаланиш қулай бўлсин, уларни ўқиш ва тушуниш осон бўлсин. Уларни
тақдим этишнинг қуйидаги усуллари мавжуд: матнда сўз билан баѐн этиш,
жадвал ва графиклар орқали тасвирлаш.
Маълумотларни сўз билан матнда баѐн этиш кўринишда яхши йўлга
ўхшаб туюлса ҳам, аммо субъектнинг маҳоратига, маълумотларни талқин
қилишдаги ўзига хосликка боғлиқ. Бундан ташқари, бу ҳолда уларни ҳар
тарафлама тушуниш, боғланишларини пайқаш бирмунча оғирлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |