Машғулотларни ташкил қилишда фаоллик марказларнинг аҳамияти турғунова Орзухон Рахимжоновна



Download 23,73 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi23,73 Kb.
#461464
Bog'liq
Фаоллик марказларида ишлаш


МАШҒУЛОТЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШДА ФАОЛЛИК МАРКАЗЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Турғунова Орзухон Рахимжоновна
Андижон вилояти Булоқбоши тумани 5-ДМТТ услубчиси
Аннотация
Ушбу мақола мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни ташкил қилишда фаоллик марказларини аҳамияти ва ўқув тарбия жараёни бола қобилияти ва лаёқатини ҳар томонлама ривожлантиришда “Илк қадам” давлат ўқув датурининг ўрни ҳақида ёритилган.
Калит сўзлар: Фаоллик марказлари,
Мактабгача таълим ташкилоти – бу ўзига хос олам, унда бола ўзини қулай, хавфсиз ва манзур сезиши лозим. Ўсиш ва ривожланиш шароитлари моҳияти жуда оддийдир. Ўсиб келаётган ёш авлодни эҳтиёткорлик билан зинама-зина –тепага ---ривожланиш зинапоясидан олиб борадилар. Биз эса фақатгина ушбу ҳаракатнинг хусусиятларини тушунишимиз ва болани вақтида қўллаб-қувватлаш, ушбу ўсиш учун мувофиқ шароит яратишимиз даркор.
Бу борада таълим жараёни мухим аҳамиятга эга. “Илк қадам” дастури мактабгача таълим тизимини такомиллаш-тиришда илк дадил қадам ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим Вазирининг 2018 йил 18 июлдаги 1/мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган ва Адлия вазирлигидан 3031 – рақам билан рўйҳатдан ўтган янги тахрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “ Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари” ҳамда Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 7 июлдаги 4-сонли Ҳайъат қарори билан тасдиқланган «Илк қадам » номли мактабгача таълим муассасасининг ўқув дастури тасдиқланди.
Мактабгача таълим ташкилотининг “ИЛК ҚАДАМ” давлат ўқув дастури Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшидаги болаларни ривожлантириш борасидаги Давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унда мактабгача таълим муассасасининг мақсад ва вазифалари, ўқув-тарбиявий фаолиятнинг асосий ғоялари ифодаланган, шунингдек, боланинг таълимнинг кейинги босқичига ўтишидаги асосий компетенциялари белгиланган.
Янги авлод дастурининг афзалликлари шундаки, мазкур дастур 3- 7 ёшгача бўлган болалар учун ишлаб чиқилди ва боланинг шахсини ривожлантиришга йўналтирилди. Шунингдек, дастур компетентлик асосида ишлаб чиқилди. Илк бора МТТда мавзули режалаштириш белгиланди. Илк бора болани ривожлантириш харитаси тавсия этилди. Бундан ташқари хар бир МТТ ўзининг вариатив дастурини ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлди.
Мазкур дастурда ўқув тарбия жараёни бола қобилияти ва лаёқатини ҳар томонлама ривожлантириш, улар шахсини шакллантиришга қаратилган. Мазкур жараённинг маҳсулдорлиги педагогнинг болаларни яхши билиши, таълим-тарбиянинг ҳилма-ҳил методларини қўллашга боғлиқ. Мактабгача таълим ташкилотларини ўйинчоқлар, бола ёшига мос ўқув дастурлар, тарқатма материаллар мебел жихозлар ва АКТ техник воситалар билан жихозлаш меъёрлари асосида мактабгача таълим ташкилотлар турли ёш гурухларида ривожлантирувчи муҳит шундай тарзда яратилиши керакки, у болага мустақил танлаш имконини беради. Ҳар бир гурух хонаси бир неча марказларга бўлинади. Ривожлантирувчи эркин фаолият марказлар болаларга ўзларининг шахсий кўникма ва қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда таълим жараёнини мустақил индивидуаллаштириш имконини беради.
Ўқув – тарбия фаолиятини ташкил этиш тамойилларига кўра хавфсизлик тамойилида– болаларни жисмоний ва психологик хавфсизлигини таъминлаш, дўстона ва қулай мухит билан таъминлаш, кетма-кетлик тамойилида эса – одийдан мураккабга, эгалланган билимлардан янги билимларга аста –секинлик билан ўтиш, мослашувчанликни – мухитга караб фаолиятни алмаштириш, яхлитликда– болаларни хар томонлама баркамол ривожланишларини таъминлаш ва хамкорликда – таълимнинг кейинги босқичига қулай ўтишни таъминлаш асосида ташкил этилиши хисобга олинган
Ривожлантирувчи мухитнинг турлари:
1.Қуриш-ясаш конструксиялаш ва математика
2. Сюжетли ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
3.Нутқ ва тил маркази
4.Илм-фан ва табиат маркази
5.Санъат маркази
Мактабгача таълим ташкилотларида ривожлантирувчи мухит яратиш: Илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишига оид давлат талабларини бажаради.
Болаларни эркин фикрлашга ўргатиш, ижодкорлик қобилиятини ривожлантириш, ўз “мен”ларини топишга ёрдамлашишдир.
Ривожлантирувчи мухит – МТТ Давлат ўқув дастурига асосан муайян ёш гуруҳида ташкил этиладиган таълим жараёнини амалга оширишга хизмат қилувчи муҳим жараён бўлиб, у қўйилган мақсадларга эришишни таъминлаши лозим.
Дастур – муҳим восита бўлиб, унинг ёрдамида тарбиячилар (мутахассислар) Ўзбекистон Республикасида илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожига оид Давлат талабларига мувофиқ муайян ёш гуруҳидаги болалар учун энг мақбул ва самарали шакллар, методлар ва таълим жараёнини ташкил қилиш йўлларини белгилайдилар.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:

  1. “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари” Т.: 18- июн. 1-МҲ-сон 2018.

  2. Азизходжаева Н.Н. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. – Т.: Молия, 2003. – 192 б.

  3. Ф.Қодирова, Ш. Тошпўлатова, М. Аъзамова “Мактабгача педагогика” Ўқув қўлланма. Т.: “Маънавият” 2013.

  4. Ярматов Р. Бўлажак ўқитувчи шахсини тарбиялаш ва ривожлантириш. – Т.: ―Фан ва технология нашриёти, 2009.

Download 23,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish