Машғулот Мавзу: «Мустақиллик байрами» мавзусида суҳбат



Download 22,75 Kb.
bet1/3
Sana21.02.2022
Hajmi22,75 Kb.
#46763
  1   2   3
Bog'liq
katta


1-машғулот
Мавзу: «Мустақиллик байрами» мавзусида суҳбат
Мақсад: Болаларни сурат бўйича мазмунли ҳикоя тузишга, суҳбат пайтида фаол иштирок этишга ундаш, суратда акс эттирилган воқеаларни изчил баён қилишни, мавзу бўйича берилган саволларга тушуниб, қисқа ва тўлиқ жавоб бериш, ўртоқларининг бераётган жавобларига эътибор бериш малакасини такомиллаштириш. Суҳбат давомида болалар қалбида мустақиллик байрамига нисбатан муҳаббат, миллий ғурур ҳиссини тарбиялаш.
Вазифалар:
«Мустақиллик байрами», «Миллий боғ» мавзуларида луғатни фаоллаштириш.
Воқеа-ҳодисаларнинг муҳим белгиларини ажратишга, солиштиришга ва умумлаштиришга, уларни ифодалаш учун аниқ сўзларни танлашга ўргатиш.
Боғланишли нутқ—ҳикоя тузиш кўникмаларини шакллантириш.
Нутқнинг ифодалилигини тарбиялаш.
Гап. Гапни сўзларга бўлишга ўргатиш.
Кутилаётган натижалар:
Сурат бўйича мазмунли ҳикоя тузишга, суратдаги тасвирдан олдинги воқеаларни мустақил ўйлашга ўрганадилар.
Грамматик жиҳатдан тўғри сўзлашга интилади
Керакли жиҳозлар:
«Мустақиллик майдони- тинчлик рамзи» сурати
Машғулотнинг бориши. Сурат илиб қўйилади ва мазмуни бўйича суҳбат ўтказилади.
-Болалар, Ватанимизда ҳар йили 1-сентябр куни мустақиллик байрами бўлади. Байрам куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов халқимизни байрам билан табриклайдилар. Сўнг майдонда томоша бўлади. Болалар, сиз ҳам байрамда сайлга чиқдингизми? Қаерга, ким билан бордингиз, қандай томошаларни кўрдингиз?
Ҳозир биз «Мустақиллик байрами» номли суратни кўриб, сурат бўйича ҳикоя тузишни ўрганамиз. Суратга диққат билан қаранг.
Суратда кимлар тасвирланган?
Болалар қиёфасида қандай ҳолат ифодаланган?
Болаларнинг қўлларида нималар бор? (байроқча, шар, гул)
Кимлар доира чаляптилар?
Кимлар рақсга тушяптилар? (катталар, болалар)
Байрам сайлида сиз ҳам иштирок этдингизми?
Байрамда нималарни кўрдингиз?
Миллий боғда қандай томошаларни кўрдингиз?
Жисмоний дақиқа
Эшитиш диққатини ривожлантириш мақсадида ҳаракатли ўйин ўргатиш

Тарбиячи сўзи

Оёғимиз тақ– тақ – тақ, Қўлимиз чапак – чапак.
Бошимиз сарак – сарак
Қўлимизни кўтардик,
Секингина туширдик.
Энди эҳтиёт бўлиб
Жойимизда айландик
Қўлни ёнга туширдик
Доира бўйлаб югурдик

Келинглар, энди сурат асосида ҳикоя тузамиз.(5-6та бола ҳикоялари тингланади)



Download 22,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish