Саводга тайёрлаш бўйича амалий машқ
Тарбиячи: Болалар, биз бир-биримизга ўз фикримизни қандай билдирамиз?
Болалар, мен сизга савол бердим, сиз жавоб бердингиз.
Сизнинг саволларингиз ҳам, бизнинг жавобларимиз ҳам нутқ дейилади. Нутқимиз гаплардан тузилган. Биз гаплар орқали сўзлашамиз. Гаплар эса сўзлардан тузилган. Сурат ҳақидаги битта гапни айтинг-чи.
(Боғда чиройли гуллар очилган)
Бу гап нималардан тузилган?
(Тўғри, гап сўзлардан тузилган. Келинглар, гапни биргаликда яна қайтарамиз. Боғда чиройли гуллар очилган). Тарбиячи болалар билан гапни сўзларга бўлади. Гапнинг биринчи сўзини айтинг.(Боғда), иккинчи сўзини айтинг.(чиройли), учинчи сўзини айтинг.(гуллар), тўртинчи сўзини айтинг.(очилган)Демак, бу гап 4та сўздан тузилган экан.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар :
Мустақиллик байрами қачон бўлади?
Миллий боғда қандай иншоатлар бор экан?
Нутқимиз нималардан тузилган?
Гап нималардан тузилган?
2-машғулот
Мавзу: “Лоланинг боғчадаги биринчи куни” мавзусида ижодий ҳикоя тузиш
Мақсад:
Мазмунини мустақил ижод қилган ҳолда ҳикоя тузишга
ўргатиш.
Вазифалар:
Боғланган нутқни ривожлантириш.Баъзи отларни кўпликда, тушум, қаратқич келишикларида турлича машқ қилдириш.Сўзларни бўғинларга бўлишга ўргатиш
Кутилаётган натижалар:
Болаларнинг боғланган нутқи ва товуш маданияти ривожланади.Болалар баъзи отларни кўпликда, тушум ва қаратқич келишикларида тўғри ишлатишга ўрганадилар.
Керакли жиҳозлар:
Боғча ҳаётидан расмли лавҳалар, болалар кийимлари ва бошқа керакли расмлар,ҳайвонларнинг боласи билан бирга тасвирланган расмлар.
Машғулотнинг бориши
Болалар, бугун биз “Лоланинг боғчадаги биринчи куни” мавзусида ҳикоя тузамиз. Қани бир эслангчи, яқинда гуруҳимизда ким янги келди. Тўғри, Азиза келди. Азиза билан биз қандай танишдик? Азизанинг кайфияти қандай эди? Азиза билан қандай ўйинчоқлар ўйнадинглар? Сайрга қандай чиқдик? Азиза сайрда кўпроқ ким билан ўйнади? Шу куни қандай ўйинлар ўйнадик?
Болалар ҳикоя қилишда қийналсалар тарбиячи ҳикоя намунасини беради.
Бир кун Лоланинг ойиси уни эрта уйқудан уйғатди, бирга нонушта қилдилар. Нонуштадан сўнг Лоланинг ойиси унга янги кўйлак кийгазди. “Лола бугун боғчага борасан, боғчада болалар жуда кўп бирга ўйнайсизлар”, - деди. Лола жуда хурсанд бўлиб кетди. Лола ойиси билан боғчага келган эди, тарбиячи Феруза опа уни яхши кутиб олди. Лола ойисига кулиб “Хайр” деб қолди. Тарбиячи Феруза опа Лолани болалар билан таништирди. Болалар Лола билан бирга ўйнашди, унга ўйинчоқлар беришди, сайрда бирга қувлашмачоқ ўйинини ўйнашди. Лола шу куни боғчага келганидан хурсанд бўлди.
Тарбиячи намунасидан сўнг 3 — 4 бола ҳикояси тингланади. Ҳикоя қилишда қийналганларга ёрдам берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |