Косонсой туман Халқ таълими тизими бўйича
МАЪЛУМОТ
Туманда 59 та таълим муассасаси, жумладан, 54 та мактаб,
2 та Давлат ихтисослаштирилаг мактаб-интернати, 2 та махсус мактаб-интернати, 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан мактабларда таълим сифатини ошириш бўйича аниқ устувор вазифалар белгилаб берилган.
Бироқ, мазкур йўналишда ҳам Косонсой туман халқ таълими бўлими томонидан етарлича ишлар ташкил этилмаганлиги оқибати айрим мактабларнинг сифат даражаси қониқарсиз аҳволга келиб қолган.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан таълим муассасалари фаолияти самарадорлиги баҳоланиб, Рейтинги ишлаб чиқилди.
Косонсой тумани Республикадаги 207 та туманлар ичида
165-ўринни олгани, тумандаги 54 та мактабнинг рейтинг кўрсаткичалари 90 баллга нисбатан аниқланганда уларнинг
49 таси қониқарсиз аҳволдалиги ачинарли ҳолдир.
Жумладан, 49-мактаб (9,6 балл) Республикада 8794-ўринни, вилоятда эса 643-ўринни, 9-мактаб (8,8 балл) Республикада 9069-ўринни, вилоятда эса 652-ўринни, 39-мактаб (8,7 бал) Республикада 9095-ўринни, вилоятда эса 654-ўринни, 7-мактаб (8,1 бал) Республикада 9242-ўринни, вилоятда эса 657-ўринни, 3-мактаб (7,7 балл) Республикада 9304-ўринни, вилоятда эса 659-ўринни эгаллаган ҳолда Республикада энг паст кўрсаткичда эканлиги вилоятни рейтингини пасайишига олиб келган.
Шунингдек, ўқитувчиларнинг сифат таркибини яхшилаш, ўқитувчиларни ўз устиларида мунтазам ишлашларини ташкил этиш, методик хизмат кўрсатиш ишлари қониқарсиз ташкил этилганлиги ҳам ачинарли холдир.
Косонсой туманида 2 937 нафар педагоглар фаолият олиб борса, улардан 244 нафар (8%) ўрта махсус маълумотли педагогларни ташкил этади.
Ўқитувчиларнинг атига 224 нафари (8%) олий тоифали,
412 нафари (14%) биринчи тоифали, 474 нафари (16%) иккинчи тоифали, энг ачинарлиси ўқитувчиларнинг тенг ярми, яъни 1 583 нафари (54%) мутахассис тоифалиларни ташкил этади.
Жумладан, тумандаги 12 та (7, 19, 23, 30, 35, 37, 40, 45, 46, 50, 51, 54-сонли) мактабларда олий тоифали ўқитувчилар мавжуд эмас, яъни таълим сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.
2021 йилда ўтказилган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этган 945 нафар олий, биринчи, иккинчи ва мутахассис тоифали ўқитувчилардан 598 нафари, ёки 63,3 фоизи тоифа аттестациясидан ўз малака тоифасини сақлаб қолмадилар ёки ошира олмадилар.
Бундан ташқари педагоглар аттестациясида иштирок этган рус тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ўртача 53,8 фоиз, мусиқа фани 47,8 фоиз, математика фани 53,5 фоизни ташкил этган ҳолда Косонсой тумани бўйича барча фанларнинг ўртача кўрсаткич 61,8 фоизни ташкил этиб, вилоят бўйича 4-ўринни эгаллаб турибди.
Шу билан бирга аттестациядан иштирок этган 399 нафар мутахассис тоифали ўқитувчилардан 238 (59,6%) нафари 55 фоиздан паст натижага эришган. Натижада уларга аттестация комиссияси томонидан “Мутахассис лавозимига мос эмас” деб қарор қабул қилган.
Бундан ташқари, Давлат таълим муассасаларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш белгиланган бўлиб, 2 та 9 ва 20-мактаб ўқувчиларининг ўзлаштириш даражаси Таълим инспекцияси вилоят ҳудудий бўлимининг ташқи баҳолаш натижасида 55 фоиздан паст чиққанлиги сабабли “Аккредитацияланмади” деб кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |