Маданий мерос обйектларининг давлат кадастри



Download 108,5 Kb.
bet1/2
Sana04.06.2022
Hajmi108,5 Kb.
#636508
  1   2
Bog'liq
5-6 Mavzular


5-6. Мавзу; Маданий мерос обйектларининг давлат кадастри.

Режа:
1. Маданий мерос объектлари умумий тушунча ва маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритишнинг асосий қоидалари;


2. Маданий мерос объектларини давлат кадастрига киритиш ва чиқариш;
3. Маданий мерос объектларининг кадастр ҳужжатлари.
Халқимизнинг бой тарихи ва маданий меросини муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш, тарғиб қилиш ва бойитиб бориш борасида мамлакатимизда қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида» ҳамда «Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлари қабул қилинди, Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида Конвенция ратификация қилинди.
Ушбу Конвенция доирасида Хива, Бухоро, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларининг тарихий марказлари ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилди.
Шу билан бирга, моддий маданий ва археология мероси объектларининг аксарияти таъмирталаб аҳволга келиб қолган, уларнинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш талаб даражасида эмас.
Моддий маданий мерос объектлари давлат кадастри «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида», «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 июлдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ юритилади.
Маданий мерос объектлари давлат кадастри ўзида маданий мерос объектларининг жуғрофий жойлашиши, ҳуқуқий мақоми, миқдорий, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгилаб туриладиган маълумотлар ва ҳужжатлар тизимини ифодалайди.
Давлат кадастрини юритиш маданий мерос объектларига мулкчилик ҳуқуқини ва бошқа ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни, маданий мерос объектларини миқдорий ва сифат тавсифларини ҳисобга олишни, маданий мерос объектларини сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолашни, кадастр ахборотини туркумлаштириш, сақлаш ва янгилашни, маданий мерос объектларининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботларни тузишни, Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун тегишли ахборотни тақдим этишни, фойдаланувчиларни кадастр ахбороти билан таъминлашни ўз ичига олади.
Маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ваколатли орган бўлиб хизмат қилади. Маданий мерос объектлари давлат кадастри, моддий маданий мерос объектларининг давлат муҳофазасини ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида юритилади.
Маданий мерос объектлари қуйидагича тавсифланади:

  • номи;

  • типологик мансублиги;

  • манзили;

  • замонавий фойдаланилиши;

  • тарихий маълумотлар;

  • ёдгорликнинг дастлабки қиёфасини ўзгартирган қайта қуришлар ва йўқотишлар;

  • илмий-тарихий ва бадиий аҳамияти;

  • асосий библиография, архив манбалари, иконографик материал;

  • техник ҳолати;

  • муҳофаза қилиш тизими;

  • муҳофаза қилиш тоифаси;

  • муҳофаза қилишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг санаси ва тартиб рақами;

  • муҳофаза зонаси чегаралари;

  • баланс бўйича мансублиги;

  • муҳофаза ҳужжатининг санаси ва тартиб рақами (мажбуриятлар);

  • археология ёдгорлиги учун: санаси, энг муҳим топилмалар рўйхати ва тавсифи;

  • тарих ёдгорликлари учун: санаси, мармар лавҳада матнлар мавжудлиги ва ўрнатилган вақти;

  • архитектура ёдгорликлари учун: санаси, режалаштирилиши, композицион-макон тузилмаси ва конструкцияларнинг ўзига хослиги, фасад ва интерьерлар безаги хусусияти, ранг-тасвир, ҳайкалтарошлик, амалий санъат мавжудлиги, қурилиш материали, асосий ўлчамлари;

  • монументал санъат ёдгорликлари учун: муаллифи ва санаси, композицион ечими хусусиятлари, матнлар, материал, техника, ҳажми;

  • маданий мерос объектининг ижтимоий, илмий-тарихий ва бадиий аҳамиятига умумий баҳо беришдан иборат бўлади.

Маданий мероснинг кўчмас объектларига ҳуқуқлар ер участкалари (шу жумладан муҳофаза зоналари)нинг натурада белгиланган ва мустаҳкамланган чегаралари мавжуд бўлган тақдирда бинолар ва иншоотларнинг давлат ер кадастри ва давлат кадастрини олиб борувчи органларда кадастр рўйхатидан ўтказилади. Ер участкаси чегараларининг бурилиш нуқталари қозиқли белгилари йўқолган тақдирда улар ўша жойда ер участкаси чегараларининг бурилиш нуқталари ўрнатилган ҳолда дала геодезия ўлчамлари ўтказилган ёки тегишли кўламдаги фотография маълумотидан фойдаланилган ҳолда ер участкалари ажратиш материаллари бўйича тикланади.
Давлат кадастри кадастр ахборотининг узлуксиз янгиланишини таъминловчи асосий ва жорий турларни ўз ичига олади. Давлат кадастрининг асосий турини юритишда маданий мерос объектлари барча турларининг бирламчи ҳисоби амалга оширилади, уларнинг сони кўрсатилади ва натурада ер участкалари чегаралари белгиланади (ер участкаларини рўйхатдан ўтказиш маълумотлари асосида). Жорий турда кадастрга кадастрнинг асосий тури ўтказилгандан кейин маданий мерос объекти бўйича рўй берган барча ўзгартиришлар киритилади.
Техник ҳолат қуйидаги таснифлаш бўйича баҳоланади: яхши, ўрта, ёмон, авария ҳолатида.
Муҳофаза тизими муҳофаза тоифасини (республика аҳамиятига, маҳаллий аҳамиятга эгалиги), муҳофаза учун қабул қилиниши тўғрисидаги ҳужжатнинг санаси ва тартиб рақамини ўз ичига олади.
Маданий мерос объектларини баҳолаш, шу жумладан қийматини баҳолаш улардан самарали фойдаланишни белгилаш, етказилган зарар миқдорини аниқлаш, суғурта, ижара тўлови ставкалари, уларни таъмирлаш, консервация қилиш харажатларини қоплаш, жорий тузатишни олиб бориш учун ўтказилади.
Маданий мерос объектлари қийматини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланган усулика бўйича амалга оширилади.
Маданий мерос объекти кадастр иши кадастр объектига ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган паспорт, ҳужжатлар, материаллар ва кадастр суратга олиш ҳужжатлари, техник хатлаш ва паспортлаштириш, махсус текшириш ва қидирувлар, кадастр объектининг сифат ва қиймат баҳосидан иборат бўлади.
Маданий мерос объектининг кадастр харитаси (режаси) кадастр объектларининг жойлашган жойини, уларнинг чегараларини, муҳофаза зоналарини, баҳолаш, миқдорий ва сифат тавсифларини акс эттирувчи чизиқли ҳужжат ҳисобланади ҳамда қоғозда, магнит ва бошқа манбаларда тузилади.
Кадастр дафтари маданий мероснинг кадастр объектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишнинг асосий ҳужжати ҳисобланади ҳамда унда уларнинг жуғрофий жойлашиши, ҳуқуқий мақоми, миқдорий ва сифат тавсифлари ва баҳолаш ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳар йили Давлат кадастри ахборотини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартигача Давлат кадастрларининг ягона тизимига тақдим этади. Кадастр маълумотларини Давлат кадастрларининг ягона тизимига тақдим этиш шакли Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади ва Кадастр агентлиги билан келишилади.
Давлат кадастрини юритишни ташкил этиш бўйича йўриқнома Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади. Маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш 1.3.1-расм схемасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳудудий бошқармалар жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахслар таклифлари асосида ёхуд улар билан келишган ҳолда маданий мерос объектларини Давлат кадастрига киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлайдилар, маданий мерос объектлари тўғрисидаги зарур маълумотларни тўплайдилар.


Download 108,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish