Маданий мерос объектлари давлат кадастри



Download 163 Kb.
bet1/6
Sana12.04.2022
Hajmi163 Kb.
#545132
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Маданий мерос объектлари давлат кадастри Жулдыз


§5. Маданий мерос объектлари давлат кадастри

Маданий мерос объектлари давлат кадастри: Ўзбекистон Республикаси “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги Қонуни (15.12.2000 йил № 171-II), Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни (30.08.2001 йил № 269-II), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)ни яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низом”, Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низоми ”ни тасдиқлаш ҳақидаги 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарорига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, мувофиқ маданий мерос объектларининг давлат муҳофазасини ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида юритилади.


Маданий мерос объектлари давлат кадастри ўзида маданий мерос объектларининг жуғрофий жойлашиши, ҳуқуқий мақоми, миқдорий, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгилаб туриладиган маълумотлар ва ҳужжатлар тизимини ифодалайди.
Қуйидагилар Маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
республиканинг бутун ҳудудида маданий мероснинг барча объектларини Давлат кадастри билан қамраб олиш;
кадастр ахборотини шакллантиришнинг ягона методологияси;
давлат кадастри юритишни марказлаштирилган тарзда бошқариш;
Давлат кадастрлари ягона тизими талабларини таъминлаш;
кадастр ахборотининг ишончлилиги ҳамда уни тўлдириш ва янгилаб боришнинг узлуксизлиги;
кадастр ахборотидан фойдаланиш мумкинлиги.
Маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш маданий мерос объектларига мулкчилик ҳуқуқини ва бошқа ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни, маданий мерос объектларини миқдорий ва сифат тавсифларини ҳисобга олишни, маданий мерос объектларини сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолашни, кадастр ахборотини туркумлаштириш, сақлаш ва янгилашни, маданий мерос объектларининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботларни тузишни, Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун тегишли ахборотни тақдим этишни, фойдаланувчиларни кадастр ахбороти билан таъминлашни ўз ичига олади.
Ўзида тарихий, илмий, бадиий ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган ёдгорликлар, ансамбллар ва диққатга сазовор жойлар Маданий мерос объектлари давлат кадастри объектлари ҳисобланади.
Маданий мерос объектлари давлат кадастрини Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг кадастр хизмати, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш минтақавий давлат инспекциялари томонидан юритилади.
Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг кадастр хизмати:
маданий мерос объектлари давлат кадастрининг юритилишини мувофиқлаштиради;
норматив-методик ҳужжатларни ишлаб чиқади;
кадастр юритилишини назорат қилади;
минтақавий инспекцияларнинг кадастр ҳисоботларини туркумлаштиради;
кадастр хизматларини моддий-техник таъминлайди;
маданий мерос объектларининг давлат кадастри автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқади;
манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар томонидан кадастр материалларидан фойдаланиш тартиби ва шартларини белгилайди;
Давлат кадастрлари ягона тизимига зарур кадастр ахборотини беради.

Download 163 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish