1.3.1-расм. Маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш схемаси
Маданий мерос объектлари, Давлат кадастрлари ягона тизимининг объектларидан бири ҳисобланади. Давлат кадастрлари ягона тизими объектлари тўғрисидаги маълумотлар республика учун ягона технология, “Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом бўйича амалга оширилади.
Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотлари давлат бошқаруви барча органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий кучга эгадир. Кадастр ҳужжатлари мулкчилик ва хўжалик юритишнинг барча шаклларидаги объектлар тўғрисидаги ҳуқуқий, иқтисодий ва техник маълумотларнинг бошланғич манбаи сифатида қабул қилиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Давлат кадастрлари ягона тизимига маданий мерос объектлари давлат кадастри маълумотлари Кадастр агентлигининг Геодезия ва картография миллий марказига ҳар йили апрель ойида тақдим этилади.
Давлат кадастрлари ягона тизими географик ахборот тизимига тақдим этиладиган тематик қатламлар масштаб қаторига мувофиқ майдонли, чизиқли ёки нуқтали типларда яратилади. Маданий мерос объектлари давлат кадастри бўйича тематик қатламлар ва уларнинг атрибутив маълумотлар жадвали шакллантирилади ва Давлат кадастрлари ягона тизимига юборилади.
Маданий мерос объектлари давлат кадастри бўйича тематик қатламлар ва уларнинг атрибутив маълумотлари қуйдаги жадваллар асосида Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этилади.
Ўзбекистондаги маданий мерос объектлари рўйхати тузилди ва уларнинг умумий сони 10 мингдан ортди. Шу билан бирга, уларнинг аксарият қисми давлат муҳофазасига олинди. Aгар 2006 йилгача мамлакатимизда 7200 га яқин маданий мерос объекти давлат муҳофазасига олинган бўлса, 2012 йилнинг бошига келиб уларнинг сони 7570 тани ташкил қилди. 2021 йил 1 январ ҳолатига кўра моддий маданий мерос объектлари сони 8 минг 208 тани ташкил этади, шундан 1607 таси Самарқанд вилоятида бўлиб, бу объектларнинг 1011 таси республика аҳамиятидаги, 596 таси маҳаллий аҳамиятдаги моддий маданий мерос объектлари ҳисобланади. Жумладан ҳозирда Самарқанд шаҳрида археология ёдгорликлари 14 та, архитектура ёдгорликлари 410 та, монументал санъат ёдгорликлари 36 та, диққатга сазовор жойлар 23 та. Ҳозирга қадар вилоят бўйича 1513 та моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастр ҳужжатлари шакиллантирилиб, 874 таси давлат рўйхатидан ўтказилган. Шуни алоҳида таъкилаш лозимки, Ўзбекистонда мавжуд архитектура ёдгорликларининг катта қисмини масжидлар ташкил етади. Ҳозирги даврга келиб уларнинг бир қисми таъмирланган бўлса, қолган қисми реставрация қилиш учун тайёрланиш жараёнида.
Мамлакатимизнинг ЮНЕСКОга аъзо бўлган 1993-йилдан бошлаб соҳага оид барча асосий халқаро ҳужжатларига қўшилиш чораларини кўрди, халқаро аҳамиятга ега бўлган конвенсияларга қўшилган, хусусан:
1993 йилда – 1972 йилда қабул қилинган “Маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш умумжаҳон конвенцияси”га;
1996 йилда – 1954 йилда қабул қилинган “Ғарбий можаролар вақтида маданий бойликларни муҳофаза қилиш ҳақида”ги конвенсиясига; қўшилганлигини келтиришимиз мумкин. Уларнинг нормалари миллий қонунчиликка мослаштирилмоқда.
Кейинги пайтларда Ўзбекистон ҳудудидаги ноёб маданий мерос обйектларини муҳофаза қилиш, тарихий шаҳарларнинг бош лойиҳаси ва менежмент режасини ЮНЕСКО халқаро стандартлари ҳамда талабларига мувофиқ ишлаб чиқишда мазкур тузилманинг халқаро экспертлари ҳам кенг жалб этилмоқда. ЮНЕСКО билан яқин ҳамкорликда моддий ва номоддий мерос обйектларини асрашга доир турли халқаро анжуманлар ташкил қилинмоқда.
Мазкур тадбирлар маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш йўлидаги долзарб муаммоларни кўриб чиқиш, халқаро тажрибани ўрганиш, тарихий-маданий мерос сақланишини таъминлашга доир миллий тизимни такомиллаштириш, бу йўналишдаги давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишларини аниқлаш имконини бермоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |