11-мавзу. Россия мантиқшуносларининг хулоса чиқариш ҳақидаги таълимотлари.
М.И. Каринский. (1840-1917) ва унинг шогирди Л.В. Рутковский (1858-1920) йирик рус мантиқшунослари бўлган ва кўпроқ ҳулоса чиқариш масалалари билан шуғуланишган.
М.И.Каринскийнинг хулоса чиқариш назарияси
Каринский аксиоматик- дедуктив мантиқ системасини тузишга ҳаракат қилган. Бунда у тенглик муносабати орқали дедуктив ва индуктив ҳулоса чиқаришни ифодаламоқчи бўлган. Каринский талқинида ҳулоса чиқариш қуйидагича структурага эга.
a R b
b = c
a R с
Масалан:
Москва Париждан шаркда жойлашган.
Париж Франциянинг пойтахти.
Москва Франция пойтахтидан шарқроқда жойлашган.
Каринский ҳулосаларини икки гуруҳга бўлади:
«субъектларини солиштириш» га асосланган,
«предикатларни солиштириш» га асосланган.
(Унда S ва Р тушунчалари традицион мантиқга тўғри келмайди).
Ҳулоса «S» ёки « Р » ўртасидаги айнанлик (тафовут) асосида чикарилади.
Каринский фикрича бу икки гуруҳ ҳулоса чиқаришнинг ҳамма турларини ва гипотезани ҳам ўз ичига олади. Каринский ўз классификациясида ҳулоса чиқаришнинг ҳамма турларини камраб олмокчи бўлган, лекин бунинг уддасидан чиқа олмаган.
Л.В.Рутковскийнинг хулоса чиқариш назарияси
Л.В. Рутковский «Хулоса чиқаришнинг асосий турлари» (1889) асарида ҳулоса чиқаришни интенсив (мазмунига асосланиб) ва экстенсив (ҳажмига асосланиб) турларга бўлади. Унинг ҳулоса чиқариш классификацияси қуйидагича:
1 - гуруҳ-ҳажмига кўра ҳулоса чиқариш (мантиқий эгадан ҳулоса чиқариш):
а) традукция (ўхшашлик, айнанлик, шартли боғлиқ лик);
б) индукция (тўлиқ ва тўлиқ булмаган);
в) дедукция (гипотетик ва гипотетик булмаган);
2-гуруҳ мазмунига кўра ҳулоса чиқариш (кесимдан ҳулоса чиқариш):
а) продукция (айирувчи силлолизм);
б) субдукция (классификациялаш ва предметни тартибга киритилишидаги ҳулосалар);
в) едукция (предметнинг синфга мансублигидан ҳулоса чиқариш, математик эхтимолликдан ҳулоса чиқариш).
Продукциянинг аксиомаси: «Предмет В белгисига эга эканлигидан, шу предмет С белгиси эга, деб ҳулоса чикарилди, чунки В белги доимо С белги билан биргаликда мавжуд бўлади».
ХУЛОСА
А. ЭГАДАН ХУЛОСА ЧИҚАРИШ
I.Традуктив хил 1) Предметларнинг айнанлиги асосида хулоса чиқариш:
а) уларни турли номлар билан белгилаганда;
б) уларнинг тури ўзгарганда;
2) ) Предметларнинг ўхшашлиги асосида хулоса чиқариш:
а) нисбий айнанлиги ;
б) қатъий аналогия асосида хулоса чиқариш;
в) оддий аналогия асосида хулоса чиқариш.
3) Предметларнинг шартли боғланиши асосида хулоса чиқариш:
а) асосдан натижага қараб хулоса чиқариш;
б) натижадан асосга қараб хулоса чиқариш.
II. Индуктив хил 1) Якка предметдан синфга ўтувчи индукция:
а) синфни адекват (айнан) аниқловчи индукция;
б) синфни тахминий аниқловчи индукция.
2) Тўлиқ индукциядан хулоса чиқариш:
а) синфни адекват (айнан) аниқловчи индукция;
б) синфни дизъюнктив аниқловчи индукция..
3) Тўлиқсиз индукциядан хулоса чиқариш:
а) оддий санаш орқали олиб бориш;
б) индуктив методлар воситасида умумлаштириш;
в) тахминий умумлаштириш.
III. Дедуктив хил 1) Аслидаги дедуктив хулосалар:
а) синфдан унинг элементларига қараб дедукция;
б) синфдан бошқа синфнинг элементларига қараб.
2) Гипотетик (шартли) дедукция:
а) биргина тахминий умумлаштиришдан дедукция;
б) бир неча тахминий умумлаштиришдан дедукция.
Б. КЕСИМДАН ХУЛОСА ЧИҚАРИШ
I.Продуктив хил 1) Белгиларнинг ўзаро мавжудлиги асосида хулоса чиқариш
а) предметни умуман ўзаро мавжуд белгиларига кўра таърифлаш
б) предметларнинг номланиши ва сўз маъносини
тушуниш
в) айирувчи силлогизмлар
г) предметларнинг тенглиги, бирлиги, замонавийлиги
хақида хулосалар
2) Белгиларнинг кетма-кетлиги асосида хулоса
чиқариш
а) хусусиятларнинг вақтда оддий давомийлиги асосида
хулоса чиқариш
б) хусусиятларнинг сабабий боғлиқлиги асосида хулоса
чиқариш
IIСубдуктив хил 1) Классификация
2) Тушунтириш
а) субстанционал тушунтириш
б) генетик тушунтириш
III Едуктив хил 1) Хукмларнинг мазмунини очиш
2) Предметни синфининг турларига келтириш
3) Эҳтимолликдан хулоса
а) математик эҳтимолликдан хулоса
б) статистик эҳтимолликдан хулоса
Каринский ва Рутковскийларнинг таълимотлари XIX асрда традицион мантиқнинг ривожланишига муайян даражада таъсир кўрсатди.
Н.А.Васильевнинг ҳаёлий мантиқ системаси
Николай Алексеевич Васильев (1880-1940) «Жузъий ҳукмлар тўғрисида, қарама – қаршиликларнинг учбурчаги ҳақида ва 4-си истисно қонуни ҳақида» (1910); «Хаёлий мантиқ» (1912), «Логика ва металогика» асарларининг муаллифидир. У ўз таълимотида формал анологияни Л. Лобачевскийнинг ноевклид геометрияси билан бирлаштирган. Унинг бу таълимоти чексиз кўпликлар учун учинчиси истисно қонунининг кўл- ланилмаслиги ҳақида дастлабки фикрлардан бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |