Тилшунос тадқиқотчилар ўртасида долзарб масала – бу ҳозирги кунгача қизғин муҳокама қилинаётган прецедент номларни аниқлаш мезонлари масаласидир. Э.А.Нахимова ўзининг “Оммавий коммуникациядаги прецедент номлари” номли монографиясида прецедент номларни танлашнинг қуйидаги мезонларини белгилайди:
1. График мезон – оммавий ахборот воситалари матнларида, прецедент антропонимлар (атоқли номлар) турли имлолар билан учрайди: баъзи ҳолларда кичик ҳарфлар билан, баъзиларида катта ҳарфлар билан. Катта ҳарф муаллиф тасвирлаган отни атоқли от сифатида белгилашини билдиради. “Орамизда Абдулла Ориповлар, Муҳаммад Юсуфлар, Нодираю Увайсийларнинг армонларини шеъриятга кўчирган Зулфиялар ўтирибди” каб. (Нутқлардан “Ўзбек адабиёти ва санъати” газетасидан мисоллар топишингиз мумкин).
2. Морфологик мезон – бу мезон атоқли отни бирлик ва кўплик шаклда қўллашни назарда тутади. Кўпинча атоқли от бирликда ишлатилади. Ўз навбатида умумий отлар сонларда ўзгаришга мойил бўлади.
“Марғилонда Кумушни кўрдим,
Кўзига ёш тўлиб турибди” //
Фарғонада қўшиқ айтибсиз,
Титраб кетган чинорлар айтди.
Марғилонлик кумушлар эмас,
Узунқулоқ деворлар айтди. (М.Юсуф)
Йиғлади Фурқатда фурқат
Ҳам муқимликда Муқим.
Нолишингдан ҳинду афғон
Қилди афғон ўзбегим.
3. Тиниш белгили мезон – прецедент ном учун энг характерли ва ўзига хос хусусиятга эга бўлган мезондир. Одатда, сўзнинг ўзига хос қўлланишини таъкидлаш ва фойдаланиш учун прецедент ном қўштирноқ ичига олинади. Бунга жуда кўп. Киноя ва тескари маънолар. Давримизнинг янги “Шералилари” каби.
4. Атрибутив мезон – ушбу мезон ишлатилган прецедентнинг махсус, ғайриоддий маъносини таъкидлайдиган таърифлар билан тавсифланади. Агар “прецедент ном учун энг характерли ва ўзига хос хусусиятга эга бўлган мезон” бўлса, ..... нима бўлади унда каби. Илмий ишлардаги ва газета тилидаги эътирозли ўринлар.
Ким Қашқарни қилди макон, (Туркий Тошбитикларга ишора)
Ким Энасой томонда, (Туркий Тошбитикларга ишора, менимча)
Жалолиддин – Курдистонда,
Бобуринг – Ҳиндистонда,
Бу қандай юз қаролиғ, деб
Ётарлар зимистонда,
Тарқаб кетган тўқсон олти
Уруғимсан, Ватаним…
5. Вақт мезони – кўпинча муаллиф прецедент номдан фойдаланганда атайлаб ғайриоддий вақтдан фойдаланади. Масалан, ўтмишдаги рақамлар ҳозирги замонда қўлланилганда.
Ким Қашқарни қилди макон,
Ким Энасой томонда,
Жалолиддин – Курдистонда,
Бобуринг – Ҳиндистонда,
Бу қандай юз қаролиғ, деб
Ётарлар зимистонда,
Тарқаб кетган тўқсон олти (айрим манбаларда 92 бовли)
Уруғимсан, Ватаним…
6. Прецедент манбаларига ҳаволалар – айтиш жоизки, айрим ҳолларда прецедент отлар ҳеч қандай манбаларсиз қўлланади, лекин муаллиф томонидан прецедент ном олинган манбаларга ҳаволалар берилган ҳолатлар ҳам мавжуд1. Айтишларича, Донишмандлар айтганидек, Эшитишимча, каби “етти ўлчаб бир кес” иш керакдирга ўхшашларни шартли равишда олаверинг.
Шеъриятда: Мен кетсам, ёмондан
Йироқ бўл, оҳу,
Чунки сен чиройли,
Кўркли бир жувон.
Ёмон кунлар бир кун
Яхши бўлар-у, (ойнинг ўн беши қоронғу)
Ёмон одам яхши
Бўлмас ҳеч қачон… (ит бўлур, эшак бўлур, асло бўлмас одамий)
Яша чегарада
Тургандек огоҳ,
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ!
Газета, сиёсий, илмий мақола ва китобларни кўриб чиқинг, айнан Нахимова айтгандек мисоллар ҳам топишингиз мумкин. Уники бадииятга алоқадор эмас экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |