ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Мавзу: Психологик ўлчов. Сезги чегарасини аниқлаш.
СЕЗГИРЛИК ЧЕГАРАСИНИ ЎРГАНИШ.
Мақсад: Мускул сезгисининг фарқ қилиш чегарасини аниқлаш.
Жиҳоз: 1 граммдан 500 граммгача бўлган ҳар хил қадоқ тош ва металл пластинкалар.
Сезгирликнинг фарқ қилиш чегарасини аниқлаш мақсадида ҳам минимал ўзгарувчилар методидан фойдаланилади. Фарқ қилиш чегарасини аниқлаш мақсадида дастлаб эталон қўзғатувчини ажратиб олиш керак. Дастлаб эталон қўзғатувчи, кейин ўзгарувчи қўзғатувчилар бир вақтда берилади. Текширилувчи “катта”, “кичик” ёки «тенг» деб жавоб бериши керак бўлади. Натижаларни таҳлил қилиш учун жавоблар ўзгариши “кичикдан тенгга” “тенгдан катта”га ўтишининг чегарасини аниқлаш зарур бўлади. “катта” ва “ кичик” деган жавобларнинг ўртача қиймати топилади. Улар ўртасидаги фарқ ноаниқлик интервалини белгилайди. Ноаниқлик интервалининг тенг ярми қидирилаётган фарқ қилиш чегарасини топиш имконини беради.
Ишнинг бориши:
Текширилувчи кўзи юмуқ ёки боғлаб беркитиб қўйилган ҳолда ўнг ва чап қўлига биттадан қадоқ тошни олиб, уларнинг вазнини чамалайди. Ҳар иккала тошни у қўлдан бу қўлга алмаштириб, чамалаб, салмоқлаб кўриши ҳам мумкин. Дастлаб ҳар иккала тошнинг вазни баравар (масалан, 600 граммдан) бўлиши керак. Текширилувчининг бир қўлидаги қадоқ тош таққослаш учун «ўзгармас меъёр» бўлиб хизмат қилса, иккинчи қўлидаги қадоқ тошларнинг вазни секин-аста (1, 2, 3 ва ҳ.к. граммгача) орттириб борилади ва текширилувчидан тошларнинг қай бири оғирлашганлигини дам-бадам сўраб борилади. Муайян вақт ўтгач, текширилувчи иккала қўлидаги тошлар вазни ўзгарганини сезади. Текширилувчи томонидан фарқлаб олинган қўшимча оғирлик миқдори ундаги мускул сезгисини фарқлаш чегара кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади. Ҳар бир кўрсаткич баённомада қайд этиб борилиши керак.
Б А Ё Н Н О М А №3
Текширилувчи: ______________________________________________
Текширувчи:________________________________________________
Текширилувчининг руҳий ҳолати:______________________________
Сана:_______________________________________________________
Тартиб рақами
|
Тавсия қилинаётган қўзғовчи(грамм ҳисобида)
|
Текширилувчидан олинган кўрсаткич
|
Доимий
|
Ўзгарувчи
|
1
|
600
|
601
|
|
2
|
600
|
602
|
|
3
|
600
|
603
|
|
4
|
600
|
604
|
|
5
|
600
|
606
|
|
6
|
600
|
610
|
|
7
|
600
|
612
|
|
8
|
600
|
615
|
|
9
|
600
|
617
|
|
10
|
600
|
618
|
|
11
|
600
|
619
|
|
12
|
600
|
620
|
|
13
|
600
|
620
|
|
14
|
600
|
620
|
|
15
|
600
|
620
|
|
Ҳар бир текширилувчида унинг ёши, тажрибаси, ҳатто шуғулланадиган иш фаолиятига боғлиқ ҳолда сезгирлик чегараси ўзгариши мумкин. Мазкур кўрсаткичга қараб сезгирлик чегараси ҳақида хулоса чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |