Комплекс тизимини яратиш методологияси. А. Исмаилов, Урганч давлат университети



Download 401,21 Kb.
bet1/3
Sana21.02.2022
Hajmi401,21 Kb.
#24170
  1   2   3
Bog'liq
1 Исмаилов Адхам


Туризм соҳасининг барқарор ривожланиш кўрсаткичларини ҳудуд иқтисодиётининг реал сектори сифатида идентификациялашнинг
комплекс тизимини яратиш методологияси.
А.Исмаилов, Урганч давлат университети
Туризм ва иқтисодиёт” факультети талабаси
Маълумки, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан мунтазам равишда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тендецияларини янада ривожлантиришга қаратилган иқтисодий ривожланиш давлат дастурлари қабул қилиниши иқтисодиётимизнинг ҳар томонлама юксалиб, халқ фаровонлиги даражаси янада яхшиланиб бораётганлигидан далолат беради. Бир-бирини моҳиятини янада тўлиқ намоён қилиб, бир-бирини тўлдириб борувчи мукаммал иқтисодий стратегик дастурларнинг концептуал доирада кенг ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилиниш натижасида мамлакат ялпи ички маҳсулот ҳажмининг сезирарли даражада одимлаётганини ҳам кўриш мумкин.
Дарҳақиқат, жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига эга мамлакатимиз кўрсаткичларига жаҳондаги йирик молиявий-иқтисодий ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган иқтисодий ўрганишларнинг талаблари асосида қарайдиган бўлсак, Бутунжаҳон иқтисодий форуми ташкилотининг 2015 йил 12 июндаги маълумотларига кўра Ўзбекистон 2014-2015 йиллардаги ривожланиш якунлари ва 2016-2017-йилда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олган. 1 Мазкур ўрганиш натижаларига кўра, Хитой 13-ўринни Ҳиндистон 8-ўринни эгаллайди. Ушбу маълумотлардан англаш мумкинки жаҳон рейтингларида юқори кўрсаткичларга эга бўлаётган Ўзбекистоннинг узоқ муддатга кўзланган янги лойиҳалар ишлаб чиқиш самарадорлиги юқори даражада. Бу эса бозор иқтисодиёти шароитида кафолатланган келажакни қўлга киритиш учун пойдевор вазифасини бажаради. Мамлакат иқтисодий кўрсаткичларини янада ошириш йўлида мамлакатга хориждан инвестициялар киритиш ҳажмини сезиларли даражада ошириш муҳим йўналиш бўлиб қолади.
Бугунги кунда юртимизда ўзга хос инвестицион муҳит яратишга кенг имкониятлар очиб бериш юзасидан изчил чора-тадбирлар қабул қилинмоқда. Айниқса жалб қилинадиган инвестициялар хисобидан хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш алоҳида қўллаб қувватланмоқда. Айни пайтда, саноат соҳаси билан бир қаторда хизмат кўрсатиш соҳаси бўлган туризм соҳасини ислоҳ қилишга катта эътибор берилмоқда. Туризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш билан ҳар томонлама юқори натижаларга эришиши мумкинлиги бугунги кунда кўплаб ривожланган ва мукаммал менежмент тизимига эга давлатлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Бундан ташқари, мамлакатимиз ҳам бу борада халқаро майдонда инвестиция киритилиши имконияти юқори давлатлатлардан бири сифатида тан олинмоқда. 2 Чунки, ҳар қандай инвестор энг аввало маблағ киритилиши кўзда тутилаётган объектнинг ҳар томонлама тўғри баҳоланганлигига эътибор беради. Бу эса молиявий лойиҳанинг иқтисодий таваккалчилик параметрларининг қанчалик максимал даражага яқин, тўғри ва холисона кўрсатилганлиги билан ажралиб туради.
Туризм соҳаси бўйича инвестицион лойиҳа асосида хорижий валюта маблағларини жалб қилиш ўта долзарб масала ҳисобланади. Бунинг учун энг аввало, худудларнинг туристик салоҳиятини тўлиқ баҳолаш керак. Халқаро менежмент стандарти (ИСО/ИEC Гуиде 73), Риск менежменти институти базаси (ИРМ) Риск менежменти ва суғурта ассоциациялари иқтисодиётни барча соҳаларида риск менежментини қўллаш зарурияти юзасидан риск менежментини стандарт бир нечта бўлимдан иборат шакилларини яратишган. (1-расм)

рискларни баҳолаш
анализ
идентификациялаш
тавсифлаш
ўлчаш
рискларни сифат (сон) даражасида баҳолаш



мақсад:

Рисклар ҳақида хисобот

Қарор қабул қилиш

Рискларни бошқариш юзасидан тадбирлар

Рисклар ҳақида қайта хисобот




Download 401,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish