Мониторинг
(1-расм ) Риск менежменти жараёни ИСО/ИEC Гуиде 73 стандарти бўйича 3
Туризм соҳаси иқтисодиётнинг бошқа етакчи тармоқлари сингари риск менежментини такомиллаштириш зруриятини талаб қилади. Шу нуқтаи назардан, тизим самарадорлигини ошириш мақсадида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 2009 йилда Россиялик иқтисодчи олимлар томонидан таклиф этилган “Туризм соҳасида рискларни бошқариш” концепцияси ишланмасида рўй бериши мумкин бўлган бази ҳолатларни аниқ иқтисодий баҳолаш жараёларидан фойдаланган ҳолда баҳолаш юзасидан ишлаб чиқилган тизим модулини кўришимиз мумкин . 4
Аввало, 2009 йилда тақдим этилган баҳолаш сайёҳлик хизмат кўрсатиш соҳалари истеъмолчилари жойлашиш ўрнига кўра аниқланадиган тизим бўлиб, аксарият ҳолларда истеъмолчилар орқали ўрганишга ҳаракат қилинган ва мазкур тизим қуйидаги уч асосий йўналиш бўйича ҳисобот тайёрлайди:
сайёҳлик ресурсларининг инфраструктураси рисклари;
техник тизим рисклари;
сайёҳлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик фаолиятларининг иқтисодий риск параметрлари. (2-расм)
Сайёҳлик ресурсларининг инфраструктураси рисклари
Техник тизим рисклари
Туризмдаги хусусий ҳолдаги рисклар
Туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятларининг иқтисодий риск параметрлари
Менежмент
I
III
III
IV
|
(2-расм) Туристик риск-менежментининг тизимлар модели 5
Бугунги кунда мамлакатимизда бозор иқтисодиётига босқичма босқич ўтиш тамойили муҳим стратегик тараққиёт йўналиш сифатида қаралмоқда ва унда эркин бозор иқтисодиёти механизми олий даражада шаклланмоқда. Ҳусусан, туризм соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши натижасида дастурлар асосида янги сайёҳлик имкониятлари кашф этилмоқда. Бу жараёнда, сайёҳлик имконияти мавжуд деб қаралаётган ҳудудларни туристик самарадорлигини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади, бунинг учун мамлакатимизда “Ҳудуднинг сайёҳлик самарадолигини аниқлаш индикатори” тизимини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Мазкур тизимнинг мақсад ва вазифалари қуйидагилар:
ўрганилаётган жараён юзасидан имкон қадар тўлиқ ҳамда ҳақиқий натижаларни кўрсатиш;
индикациялашда зарур бўладиган базани шакллантириш;
туристик салоҳиятни аниқлашда структураланган тизимдан кенг фойдаланиш;
тизимнинг туристик ташкилотлар, ҳудудд, давлат ривожланиш дастурлари билан интеграциясини таъминлаш
Таклиф қилинаётган “Туризм салоҳияти самарадорлиги аниқлаш ва рискларни бошқариш” индикатор тизимининг умумий классафикацияси (А) 6
Маълумотлар базасини яратиш босқичида тизим томонидан кўрсаткичларга мосланадиган барча объектлар юзасидан маълумотлар базаси шакллантирилади. Бу жараён маҳаллий ҳокимликлар кўмаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар базаси модуллари таркибини ташкил қилувчи соҳага доир маълумотлар асосида амалга оширилиши мақсадга мувофиқ. Бундаги энг асосий йўналишлардан бири индикатор шаклини яратиш бўлиб, мазкур шакл қуйидагича таснифланади:
ўрганилаётган ҳудуд профилини очиш (ўрганилаётган ҳудуд ҳақида умумий маълумотларни киритиш: географик, транспорт алоқалари, аҳоли, сайёҳлар, туристик хизмат кўрсатиш объектлари ва бошқалар.) ;
тўртта асосий бўлим бўйича индикаторлар сўровномаларини ишлаб чиқиш (маҳаллий шароит (бошқарув), иқтисодий имконияти ва прогнозлари, ижтимоий-маданий таъсир, атроф муҳит омиллари);
хисоблаш алгоритмини ишлаб чиқиш. (киритилаётган маълумотларни таснифлаш ва дастурий таъминот воситасида тайёр аналитик ҳисоблаш алгоритимларини қўллаш);
Навбатдаги маълумотлар билан ишлаш босқичида баҳолаш тизими ишлаб чиқилади. Керакли индикаторлар танланади сўровномалар натижаси таҳлил қилиниб, индикатор бандлари берилган маълумотлар асосида фоиз кўрсаткичларда киритилади. Ҳар бир кўрсаткичга ўрганилган ҳудуд маълумотлари киритилади . (1-жадвал)
Бугунги кундаги замонавий методлар шуни кўрсатадики, туризм соҳа сифатида тўла намоён бўлиши учун уни ҳар тамонлама ўрганиш ва хилма хиллик мазмунини тўлиқ очиб бериш ҳамда таъсир доираларини тадқиқ қилишдан устувор йўналишлардан биридир. Бу борада айнан иқтисодий, ижтимоий, маданий ва атроф-муҳит билан боғлиқ омилларни ўрганиш талаб этилади.7 2-жадвалда тасвирланган модул ҳам айнан халқаро стандартлар асосида қаралган бўлиб, туристик имонияти мавжуд бўлган ҳудудларнинг салоҳиятини ўрганишда ишлатилиши кўзда тутилган.
Салоҳиятни ўрганиш тизимини шакиллантириш учун ҳудудни ўрганиш саволномаси (1-жадвал)8
Do'stlaringiz bilan baham: |