Казус 2021 йил июль ойининг 20 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик этувчи, судья: А. А. А., судья ёрдамчиси Ш. Ш. Ш. нинг котиблигида, прокурор Д
КАЗУС 2021 йил июль ойининг 20 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик этувчи, судья: А.А.А., судья ёрдамчиси Ш.Ш.Ш.нинг котиблигида, прокурор Д.Д.Д. иштирокида, адвокат Х.Х.Х. қатнашувида даъвогар Гулмуродова Гулнора Ганиевнанинг жавобгар Комилов Карим Козимовичга нисбатан уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги даъво аризаси ҳамда Комилов Карим Козимовичнинг жавобгар Гулмуродова Гулнора Ганиевнага нисбатан уйга киритиш ва ордер асосида эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳақидаги қарши даъво аризаси бўйича юритилган фуқаролик иши юзасидан суднинг 12.06.2021 йилдаги чиқарилган ҳал қилув қарорига нисбатан Гулмуродова Гулнора Ганиевна томонидан келтирилган апелляция шикоятини бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилди..
Раислик этувчи суд мажлисини очиб, қандай иш кўрилишини эълон қилди. Котиб суд мажлисига тарафлар келмаганлигини маълум қилди. Суд иш хужжатлари билан танишиб, Гулмуродова Гулнора Ганиевнанинг апелляция шикояти келтириш муддатини тиклаш ҳақидаги аризасини рад этиш ҳақидаги суднинг ажримини ўқиб эшиттирди. Суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилинди.
САВОЛ???
Казус матнини зукколик билан ўқинг, қандай процессуал хатоликлар мавжуд?
Апелляция шикояти бериш муддатини тиклаш асослари ҳақида маълумот беринг.
Биринчи инстанция судининг ажримларидан апелляция суди ажримларининг қандай ўхшашлиги ва фарқлари мавжуд?
Суд ҳужжатларини қайта кўриш босқичида одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахсларнинг иштироки даражаси қандай? Таҳлил беринг.
Фуқаролик суд ишларини юритишда қайси ҳолатларда “илтимоснома” берилади?
Javob Kazus matnida G.Gulmurodovaning javobgarga nisbatan uy-joydan foydalanish huquqini yo‘qotgan deb topish haqidagi da’vo arizasi hamda javobgarning uyga kiritish va order asosida egalik huquqini belgilash haqidagi qarshi da’vo arizasi birgalikda ko‘rilgan deyilgan. Biroq, bular birga ko‘rilmaydi. Fuqarolik protsessual kodeksining 37-moddasi, 44-moddasi uchinchi qismi, 199-moddasi, 223-moddasi birinchi qismi 9-bandi, O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi Plenumining 2018-yil 19-maydagi 14-sonli “Birinchi instansiya sudi tomonidan fuqarolik protsessual qonun normalarini qo‘llashning ayrim masalalari to‘g‘risida”gi qarorining 4-bandi uchinchi xatboshisida belgilanishicha: qarshi da’vo dastlabki da’voni qoplashga qaratilgan bo‘lsa; qarshi da’voning qanoatlantirilishi dastlabki da’voning qanoatlantirilishini butunlay yoki qisman istisno etsa; qarshi va dastlabki da’vo o‘rtasida o‘zaro bog‘lanish mavjud bo‘lsa hamda ularni birgalikda ko‘rish nizoning tezroq va to‘g‘ri ko‘rib chiqilishiga yordam bersagina sudya qarshi da’voni qabul qilishi shart.