Касалликнинг аломатлари қандай?
Коронавирус ўпкани зарарлайди. Унинг икки асосий аломати мавжуд: иситма ва қуруқ йўтал. Бунинг ортидан айрим ҳолларда нафас қисиши ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Коронавирус йўтали одатий йўталдан давомийлиги билан фарқ қилади. Бунда тинимсиз йўталиш бир соатдан ошиқ давом этиши ёки 24 соат ичида уч ёки ундан кўп бор давомий йўтални бошдан кечириш мумкин.
Агар тана харорати 37.8 даражадан ўтса, демак беморда иситма бор, дегани. Иситма совуқ қотиш ёки қалтиришни чақириши мумкин.
СУРАТ МАНБАСИ,REUTERS
Томоқдаги оғриқ, бош оғриғи, ич кетиши ва яна ҳид ҳамда таъм билиш қобилиятининг йўқолиб қолиши ҳам коронавируснинг белгилари ўлароқ кўрилади.
Вирус танага кирганидан сўнг беморда касаллик аломатлари юзага чиққунича орадан ўртача беш кун вақт ўтади. Бироқ айрим инсонларда бу ҳолат тезроқ юз бериши мумкин.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти инкубация даври 14 кунга қадар чўзилиши мумкинлигини айтади.
— COVID-19 – инфекциянинг мутлақо янги тури, шу боис бизда унга нисбатан иммунитет йўқ, шундайми?
— Ҳа, бу тўғри, фақат қисман. Инфекция ҳақидаги маълумотлар нисбатан янги эканини тушуниш муҳим. Хитойнинг Ухан шахрида касаллик тарқалган пайтдан бошлаб, биз ўрганяпмиз, янги маълумотларга эга бўляпмиз, уларни аввалги маълумотлар билан таққослаяпмиз, шу боис ҳозир фикр юритадиган шифокорларнинг кўпчилигининг миясида ўзига хос чалкашлик. COVID-19 коронавирус инфекцияси, албатта, янги. Аммо бу коро 7 dнавирус инфект (инфекция қўзғатувчиси – муаллиф изоҳи) сифатида организмимиз учун номаълум эканини билдирмайди. Биз у ёки бу даражада коронавирусларнинг бирортаси билан тўқнаш келганмиз, ҳатто уни ЎРВИ-симон касаллик кўринишида бошдан ҳам кечирганмиз.
COVID-19 – бу тез инфекция. Бу унинг инкубация даври қисқа эканини, касаллик тез ривожланишини, юқори контагиозлигини ва нисбатан тез кечишини англатади. Бундай турга грипп, ЎРВИ, ўткир респиратор касалликлар (ЎРК) киради. Вируслар тез мутация қилишга ва ўз тузилмасидаги участкаларни ўзгартиришга қодир, аммо ҳар доим ўзгармайдиган тузилмалари ҳам қолади. Янги коронавирус инфекцияси бошқа коронавирус инфектлари билан бир хил участкаларга эга. Шунинг учун бу касаллик биз учун мутлақо янги деб айтиш нотўғри бўларди. Бунда COVID-19 да инсон организми олдин ҳақиқатлан ҳам дуч келмаган тузилмалар ҳам бор. Шу боис бизда антитаначалар йўқ ва биз ҳар доим ҳам ким ва қандай касал бўлишига ишончимиз комил эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |