— COVID-19 га иммунитет қандай шаклланади?
— Бу саволга жавоб бир ёки икки йилдан кейин пайдо бўлади, деб ўйлайман. Сўз нафақатМ синфига кирувчи иммуноглобулинлар (IgM) инфекция юққан пайтдан бошлаб тўртинчи-бешинчи куни ва G синфига кирувчи иммуноглобулинлар (IgG) гўёки 14-куни пайдо бўладиган тез иммун жавобининг шаклланиши ҳақида бормоқда.
Иммунология қонунларига кўра, G синфига кирадиган сифатли иммуноглобулинлар сохта соғайиш пайтидан бошлаб икки ҳафтадан кейин эмас, балки камида уч ойдан сўнг шаклланади. Аммо улар организмда қанча вақт қолади – бир йилми, икки, беш йилми – буни биз ҳали билмаймиз. Буни энди ўтказиладиган илмий тадқиқотлар кўрсатади. Ҳозир бизда бор нарса – бу олти ой ичида тўпланган маълумотлар. Биор-бир хулоса қилиш учун эса бу етарли эмас.
— Интернетда иммунитетга COVID-19 га қарши курашиш учун қандай ёрдам бериш ҳақида тавсиялар кўп. Бу жараёнга аралашиш керакми, агар керак бўлса, буни қайси босқичларда қилган маъқул ва бу ёрдам нимадан иборат бўлиши керак?
— Бу саволга жавоб беришдан олдин иммунитет нима экани ҳақида гапириб беришни истардим. Бу организмнинг “бегоналарга” – вирусларга, оддий организмларга, бактерияларга қарши курашиш қобилиятидир. Даставвал иммунитет мутацияловчи ҳужайраларга қарама-қарши турадиган омил сифатида шаклланган, яъни моҳиятан, табиат бизни ўсмаларга қарши ҳимоя билан таъминлаган.
Эволюцияга қараб, иммун тизими ҳам биологик объектларга, шу жумладан инсон организмига учраган турли таҳдидларга қарши туришни ўрганди. Ҳозир биз танамизга касаллик қўзғатувчиси тушиши билан “ишга тушадиган” ички резервларга эга қудратли ҳимоя тизимига эгамиз.
Масалан, одамлар тез-тез ҳарорат кўтарилганидан шикоят қилади. Бу иммунитетнинг жавоб реакцияси, унда иммун ва нейроэндокрин тизимлари иштирок этади. Биз организмга “бегона” кирганини кўрмаймиз ва бундан шубҳаланмаймиз, аммо уни бизнинг ҳужайраларимиз сезади. Улар зудлик билан душманни нишонга ола бошлайди ва бу билан бошқа ҳужайраларга кимни йўқ қилиш кераклигини кўрсатади. Тана ҳарорати кўтарилади, интерферон деб номланувчи махсусмодда ишлаб чиқилади ва вирус жон сақлай олмайдиган шароитларга тушиб қолади.
Биз иммунитетнинг ишига аралашиш керакми ёки йўқми деган саволга жавоб бериш жойига келдик, бу ерда иммун жавобининг бир нечта варианти мавжудлигини тушунтириб ўтиш керак. Булар – гиперэргик, нормаэргик ва гипоэргик. Одам организми қўзғатувчига нисбатан турлича реакция кўрсатади ортиқча (гиперэргик), ўртача (нормаэргик) ва кучсиз (гипоэргик). Юқори даражада реактогенликка эга беморда тана ҳарорати жуда юқори кўтарилади. Қоидага кўра, биз дарров уни туширишга ҳаракат қиламиз, чунки бу бизга ноқулайлик туғдиради. Бироқ муайян кўрсаткичларгача (масалан, 38 даражагача) бизнинг табиий курашимизни тўсиб қўймаслик учун ҳароратни туширмаслик керак. Ҳаётимизни енгиллаштириш истаги иммунитет ишлашига халақит беради.
Афсуски, бошқа жиҳатимиз ҳам бор. Назаримда, COVID-19 га нисбатан жуда нотўғри жиҳат. Негадир бизда иммунитет учун препаратларни тайинлашга ҳаракат қилишади, бу эса қатъий нотўғри позиция. Негалигини тушунтираман. COVID-19 коронавирус инфекциясининг патогенези (моҳияти – муаллиф изоҳи) – васкулит. Бу аутоиммун механизмига эга алоҳида касаллик, у томирлар эндотелийсининг яллиғланишига олиб келади. Табиатан гиперэргик реакцияга эг бўлган киши бемор бўлиб қолишини бир тасаввур қилинг. Бизнинг “бегонамиз” (COVID-19) юқори ва қуйи нафас йўллари тўқималарига ва томирлар эндотелийсига тропликка эга. У қон, лимфа томирлари, юрак бўшлиқларининг ички юзасига тўшалиб турадиган бу тўқимага ўрнашиб олади. Иммун тизими, танани вирусдан халос қилишга уриниб, ушбу эндотелийга ҳужум қилади ва кучли яллиғланишни келтириб чиқаради. Цитокинли шторм деб аталувчи организмнинг ушбу ҳимоя реакцияси шу организмнинг ўзини нобуд қилишга ҳам қодир. Агар ушбу “ҳужум” препарат билан кучайтирилса, беморни йўқотиш мумкин.
Иммунитетни рағбатлантирувчилар билан даволаш – бу катта муаммо, биз, яъни мен ва ҳамкасбларим «Врачи Ташкента» (“Тошкент шифокорлари”) фейсбук-гуруҳида шунга эътибор қаратишга ҳаракат қиляпмиз. Беморларга бундай препаратларни бермаслик керак, чунки организм ўзини қандай тутишини ҳеч қачон билиб бўлмайди. Агар бу иммун жавоби иммуностимулятор билан кучайтирилса, унда беморни ўша васкулитга оилб келиш мумкин. Бутун дунёда одамларни иммунитетни рағбатлантирувчилар билан даволашмайди, буни қилишдан қўрқишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |