IV Боб. Шўрга чидамли доривор ўсимликлар ўстирилган майдонларда микроиқлим омиллари ва эвапотранспирация жараёнининг ўзгаришлари
Майдон эвапотранспирацияси тупроқ юзаси ва ўсимликлар ер устки биомассасининг сув буғлатиши натижасида содир бўлиб, тупроқнинг мелиоратив ҳолатига таъсир этади ва ўз ўрнида кўп омилларнинг (иқлим, ўсимликларнинг майдондаги қоплами, гидрогеологик) таъсири остида бўлади. Ташқи омиллар бир-бирига доимий равишда боғлиқ бўлади. Ўсимликлар ер устки қисмларининг ортиши билан тупроқнинг проектив юзасини қоплайди ва майдондаги микроиқлим ўзгаради.
4.1. Ўртача шўрланган тупроқларда ўзлаштирувчи доривор ўсимликларнинг сув режими
Интродукция натижаларига кўра, шўрга чидамли ўсимликлар сифатида танланган уч тур доривор, илдизпояли ўсимликлар - Glycyrrhiza glabra, Mentha piperita, Rubia tinctorum нинг ўсиш, ривожланиш ва кўпайишини кузатиб бордик. Илмий ишнинг мазкур қисмида, шўрга чидамли доривор ўсимликлар ўстирилган майдонда микроиқлимнинг ўзгаришлари таъсирида эвапотранспирация жараёнининг ўзгаришларига тавсиф берамиз.
4.1.1. Доривор ўсимликлар майдонидаги микроиқлим
4.1 жадвалдан кўринадики, микроиқлим ўзгаришлари 3 хил ўсимликлар ўстирилган майдонларда турлича кўрсаткичларга эга бўлган.
Силлиқ ширинмия плантациясининг ўсимликлар қоплами остида ёритилганликнинг юқори кўрсаткичи 2-вегетация йилида, 26,2 минг люкс ва пастки кўрсаткич 16,5 минг люксни ташкил этиб, 3-вегетация йилида эса бу кўрсаткичлар 3-4 минг люксга камаяди. Шунингдек, шамол тезлиги вегетация мавсуми ва йиллар давомида жуда паст бўлади.
Кузатишлар давомида плантациядаги ҳаво ва тупроқ ҳароратининг ўзгаришларига эътибор берилди. Ҳаво ҳароратининг кўрсаткичлари 2-вегетация йилининг бошида 23,9С дан ва ўрталарида 33,8С га кўтарилганлиги, мавсум охирида эса 27,9С га тушганлиги қайд этилган. Тупроқ ҳароратининг кўрсаткичлари эса мувофиқ ҳолда, 19,4С - 28,3С ва 18,2С га ўзгаради. Вегетациянинг кейинги йилида, ўсимликлар пояларининг кўпайиб, майдондаги ўсимликлар қопламининг қалинлашуви билан микроиқлимнинг ижобий (ёритилганлик 1,5 баробарга паст, ҳаво ва тупроқ ҳарорати 3,0-5,0С га паст) томонга ўзгаради. Шунингдек, микроиқлим кўрсаткичларининг ўзгаришлари қалампир ялпиз ва бўёқдор рўян ўстирилган майдонларда ҳам кузатиб борилди. Ўсимликлар ўсаётган майдондаги микроиқлим кўрсаткичларининг жуда секин ўзгариб борганлиги кузатилган (4.1- жадвал).
4.1- жадвал
Ўртача шўрланган тупроқларда ўстирилган доривор ўсимликлар майдонларидаги микроиқлим кўрсаткичлари
Ўсимлик тури
|
вегетация йили
|
ойлар
|
ёритилганлик,
минг лк.
|
шамол тезлиги,
м/сек
|
ҳаво ҳарорати,
С
|
тупроқ ҳарорати,
С
|
Glycyrrhiza glabra L.
|
2
|
V
|
19,4
|
0,05
|
23,9
|
19,4
|
VI
|
26,2
|
0,00
|
30,1
|
26,3
|
VII
|
23,4
|
0,00
|
33,8
|
28,3
|
VIII
|
20,3
|
0,00
|
30,4
|
21,0
|
IX
|
16,5
|
0,00
|
27,9
|
18,2
|
3
|
V
|
-
|
-
|
-
|
-
|
VI
|
24,2
|
0,05
|
26,4
|
23,1
|
VII
|
22,1
|
0,05
|
31,1
|
24,6
|
VIII
|
17,7
|
0,00
|
26,3
|
23,2
|
IX
|
15,3
|
0,00
|
23,1
|
16,9
|
Mentha piperita L.
|
2
|
V
|
35,3
|
0,33
|
24,5
|
23,6
|
VI
|
40,0
|
0,00
|
30,7
|
29,0
|
VII
|
34,1
|
0,00
|
35,7
|
30,8
|
VIII
|
32,2
|
0,00
|
33,2
|
27,2
|
IX
|
27,8
|
0,00
|
29,7
|
22,3
|
4.1 - жадвалнинг давоми
Mentha piperita L.
|
3
|
V
|
-
|
-
|
-
|
-
|
VI
|
34,6
|
0,05
|
25,1
|
23,9
|
VII
|
35,9
|
0,10
|
33,1
|
28,4
|
VIII
|
33,1
|
0,10
|
27,2
|
25,9
|
IX
|
26,2
|
0,00
|
25,3
|
21,4
|
Rubia tinctorum L.
|
2
|
V
|
42,0
|
0,38
|
25,4
|
24,1
|
VI
|
58,6
|
0,05
|
31,1
|
32,9
|
VII
|
52,2
|
0,03
|
34,8
|
34,9
|
VIII
|
30,2
|
0,08
|
34,1
|
28,3
|
IX
|
29,8
|
0,01
|
24,8
|
23,1
|
3
|
V
|
-
|
-
|
-
|
-
|
VI
|
37,8
|
0,00
|
26,9
|
27,4
|
VII
|
49,4
|
0,13
|
34,9
|
30,7
|
VIII
|
43,4
|
0,30
|
28,6
|
27,4
|
IX
|
28,2
|
0,00
|
23,9
|
21,3
|
Вегетациянинг 2-йилида ёритилганлик кўрсаткичи қалампир ялпиз майдонида ўртача 33,88 минг люкс бўлса, бўёқдор рўян майдонида 42,56 минг люкс ни ташкил этди. Шамол тезлиги кўрсаткичи эса ширинмия плантациясида 0,05 м/сек дан ошмаган бўлса, қалампир ялпиз плантациясида 0,10-0,33 м/сек гача ва бўёдор рўян плантациясида 0,30-0,38 м/сек кўрсаткичга эга бўлган. Шунингдек, қалампир ялпиз ва бўёқдор рўян ўстирилган майдонларда ҳаво ва тупроқ ҳароратининг кўрсаткичлари юқори эканлиги кузатилган. Демак, қалампир ялпиз майдонида 2-вегетацияда ҳавонинг ҳарорати йилида 30,76С ва кейинги йилда 3-4С га пасайган. Бўёқдор рўян майдонида эса, бу кўрсаткичлар мувофиқ ҳолда 30,04С ва 28,58С ни ташкил этган.
Майдондаги ҳаво ҳароратининг пасайиши ва ўсимликлар қопламининг қалинлашуви билан тупроқ ҳароратининг ҳам пасайганлиги кузатилади. Бу кўрсаткичлар 2-вегетация йилида қалампир ялпиз майдонида 26,58С ни ёки бўёқдор рўян майдонида 28,66С ни ва 3-вегетация йилда мувофиқ ҳолда 24,9С - 26,7С ни ташкил этган.
Шундай қилиб, ўртача шўрланган ерларда ўзлаштирувчи сифатида ўстирилган уч тур ўсимликларнинг плантациясида ҳам микроиқлим ўзгаришлари кузатилиб, фақатгина улардаги кўрсаткичларнинг ҳар хил эканлиги аниқланди. Силлиқ ширинмиянинг ўсиш ва ривожланиши жадал бўлганлиги сабабли, майдондаги ўсимликлар қоплами юқори бўлиб (80-90% гача), микроиқлим тез ўзгаради. Қалампир ялпиз ва бўёқдор рўяннинг эса, ўсиш ва ривожланиши нисбатан секин ўтиб, 3-вегетация йилидагина майдондаги ўсимликлар қоплами 60-70% ни ташкил этади. Тажриба майдондаги микроиқлим кўрсаткичлари секинлик билан ижобий томонга ўзгариб боради.
Энди эса, тажриба майдонларидаги микроиқлимнинг ўзгаришлари билан эвапотранспирация жараёнининг қай тарзда ўзгаришларини қиёсий таҳлил қилиб ўтамиз.
4.1.2. Ўртача шўрланган тупроқларда доривор ўсимликлар майдонидаги эвапотранспирация
Юқорида таъкидлаганимиздек, ўсимликларнинг ёш даврида майдон эвапотранспирацияси жараёни фақат транспирация ва эвапорация жадаллигига боғлиқ бўлади. Дастлабки вегетация йилида ўсимликлар плантациясида транспирация ва эвапорация жараёнларининг жадаллиги юқори бўлади. Сабаби шундаки,
- ўсимликларнинг ёш вақтида улардаги сув миқдорининг кўплиги транспирация жадаллигининг юқорилигини таъминлайди;
- тупроқ юзасининг очиқлиги, ўсимликлар новдаларининг кўпайишга улгурмаганлиги, эвапорация жадаллигининг юқорилигини таъминлайди.
Демак, дастлабки вегетация йилида майдон эвапотранспирацияси жараёни транспирация ва эвапорация жадаллиги ҳисобига ўзгаради. Кейинги йилларда эса бу жараённинг бошқа омилларга боғлиқлиги кўпроқ кузатилади.
4.2 - 4.4 - жадваллардаги маълумотларга кўра, вегетациянинг бошида икки кўрсаткич ҳам юқори бўлиб, мавсумнинг охирлашиши ва вегетация йилларининг ўтиши билан камайиб борган. Вегетация йилларининг ўтиши, ўсимликлар ёшининг катталашиши билан плантациядаги ер устки фитомасса миқдори ҳам ошиб борган. Табиий ҳолда майдон эвапотранспирацияси миқдорининг жадал ортишига асосий омил вазифасини ўтаган.
Ўртача шўрланган тупроқларда 2-вегетация йилида силлиқ ширинмиянинг транспирация жадаллиги 0,346 г/г. соат ва эвапорация жадаллиги 92,23 г/м2. соат ни ташкил этиб, майдон эвапотранспирацияси 3552,78 т/га қайд этилган. 3-вегетация йилида эса, транспирация жадаллиги 0,207 г/г. соат ва эвапорация жадаллиги 52,49 г/м2 .соатга пасайган, лекин ер устки фитомасса олдинги йилга нисбатан 1943,87 т/га ортганлиги сабабли, майдон эвапотранспирацияси ҳам 2378,01 т/га га ошганлиги кузатилган. Шундай қилиб, майдон эвапотранспирацияси учун сарфланган сув миқдорининг кўрсаткичлари ўсимликларнинг ер устки фитомассасининг доимий равишда кўпайганлиги сабабли ортиб боради (4.2 - жадвал ).
4.2 - жадвал
Ўртача шўрланган тупроқларда силлиқ ширинмия ўстирилган майдоннинг эвапотранспирацияси
вегетация йили
|
ойлар
|
транспирация
жадаллиги,
г/г соат
|
ер устки фито-
массаси, кг\га
|
транспирация,
т/га
|
эвапорация
жадаллиги,
г/м2 .соат
|
эвапорация,
т/га
|
эвапотранспи-
рация, т/га
|
эвапорация, %
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
2
|
V
|
0,355
|
9553,18
|
2523,19
|
100,53
|
747,11
|
3270,30
|
22,8
|
VI
|
0,386
|
11568,42
|
3215,09
|
98,51
|
709,27
|
3924,36
|
18,07
|
VII
|
0,342
|
11848,05
|
3014,72
|
92,53
|
688,42
|
3703,14
|
18,59
|
4.2 – жадвалнинг давоми
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
2
|
VIII
|
0,338
|
11176,50
|
2809,88
|
91,40
|
678,91
|
3488,82
|
19,51
|
IX
|
0,311
|
12568,31
|
2814,29
|
78,19
|
562,97
|
3377,26
|
16,67
|
3
|
VI
|
0,301
|
11445,86
|
2565,01
|
82,13
|
591,00
|
3156,02
|
18,713
|
VII
|
0,255
|
13553,48
|
2579,77
|
44,23
|
328,61
|
2908,43
|
11,37
|
VIII
|
0,152
|
13885,65
|
1570,31
|
44,80
|
334,83
|
1905,12
|
17,62
|
IX
|
0,123
|
14262,63
|
1263,04
|
38,81
|
279,43
|
1542,47
|
18,11
|
Майдон эвапотранспирацияси учун сарфланган сув миқдори кўрсаткичлари қалампир ялпиз ва бўёқдор рўян ўсаётган майдонларда, нисбатан пастроқ қийматни ташкил этган. Бу икки тур ўсимликлар ўстирилаётган майдонларда ҳам, силлиқ ширинмия майдонида кузатилганидек, мавсум охирлашиши ва вегетация йилларининг ўтиши билан майдон эвапотранспирацияси жараёнида ўхшаш хусусиятлар кузатилади.
2-вегетация йили давомида қалампир ялпиз ўстирилган майдонда транспирациянинг жадаллиги, ўсимликлар таркибидаги сув миқдорининг кўплиги (86,8%) сабабли, юқори кўрсаткич 0,466 г/г соатни ташкил этади. 3-вегетация йилида эса, бу кўрсаткич 0,320 г/г. соатга пасаяди.
4.3 - 4.4 - жадваллардан кўринадики, 2 - ва 3-вегетация йиллари давомида майдон транспирацияси транспирация жадаллигига тўғри пропорционал равишда ўзгаради. Майдон эвапорациясининг миқдори эса, мавсум давомида ўсимликлар пояларининг кўпайиши натижасида, тупроқ юзасининг беркилиши билан камайиб боради. Яъни, 2 йил давомида қалампир ялпиз майдонида эвапорациянинг миқдори 16-17% га камаяди (4.3 - жадвал ).
Бўёқдор рўян ўсимлигининг таркибидаги сув миқдорининг юқорилиги (80-87%) сабабли, транспирация жадаллиги нисбатан юқорироқ кўрсаткичга (2-вегетация йилида 0,642 г/г. соат, 3-вегетация йилида 0,359 г/г. соат) эга бўлади. Лекин ер устки фитомассанинг миқдори силлиқ ширинмия ва қалампир ялпиз ўсимликларига нисбатан камлиги учун, майдон транспирацияси миқдори камроқ (2-вегетация йилида 705,13 т/га, 3-вегетация йилида 1443,57 т/га) кўрсаткични ташкил этади. Яъни, транспирация жараёни ер устки фитомассанинг ўзгариб боришига тўла боғлиқлиги аниқланди. Бўёқдор рўян майдонидаги ўсимликлар пояларининг нисбатан сийраклиги сабабли, тупроқ юзасидан сув буғланиш кўрсаткичлари ҳам юқорироқ бўлади. Эвапорация учун сарфланган сув миқдори 2-вегетация йилида 4921,78 т/га, 3-вегетация йилида 4032,01 т/га ни ташкил этади.
4.4 - жадвалдан кўринадики, эвапотранспирация таркибида эвапорациянинг миқдори 2-вегетация йилида 9,7%, 3-вегетация йилида 11,12% га камаяди ёки мувофиқ ҳолда 86,32% - 70,70% ни ташкил этади.
Илдизпояли доривор ўсимликлар майдонларида сув режимини ўрганиш кузатишларидан аниқландики, майдон эвапотранспирациясининг таркиби:
- ширинмия майдонида транспирация устун;
-қалампир ялпиз майдонида транспирация ва эвапорация 2 йиллик кузатишлар давомида деярли тенглашади;
- бўёқдор рўян майдонида эса, 2 йиллик кузатишлар давомида деярли эвапорация устунлиги сақланиб қолади.
4.3 - жадвал
Ўртача шўрланган тупроқларда қалампир ялпиз ўстирилган майдоннинг эвапотранспирацияси
вегетация йили
|
ойлар
|
транспирация
жадаллиги,
г/г. соат
|
ер устки фито-
массаси, кг\га
|
транспирация,
т/га
|
эвапорация
жадаллиги,
г/м2 .соат
|
эвапорация,
т/га
|
эвапотранспи-
рация, т/га
|
эвапорация, %
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
2
|
V
|
0,423
|
611,27
|
192,34
|
146,07
|
1088,14
|
1280,41
|
84,90
|
VI
|
0,467
|
885,67
|
297,79
|
129,03
|
929,02
|
1226,81
|
75,73
|
4.3 – жадвалнинг давоми
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
2
|
VII
|
0,495
|
948,78
|
349,42
|
125,39
|
932,91
|
1312,33
|
71,09
|
VIII
|
0,529
|
1041,78
|
410,15
|
118,67
|
883,52
|
1293,72
|
68,36
|
IX
|
0,418
|
1128,05
|
339,50
|
96,15
|
692,50
|
1032,00
|
67,10
|
3
|
VI
|
0,356
|
1512,56
|
400,68
|
131,10
|
1089,02
|
1489,71
|
73,11
|
VII
|
0,378
|
1894,63
|
533,30
|
145,83
|
1085,07
|
1678,33
|
67,14
|
VIII
|
0,369
|
1945,48
|
535,55
|
94,57
|
703,74
|
1239,36
|
56,82
|
IX
|
0,178
|
2411,48
|
309,06
|
91,23
|
656,86
|
965,92
|
68,01
|
4.4 - жадвал
Ўртача шўрланган тупроқларда бўёқдор рўян ўстирилган майдоннинг эвапотранспирацияси
вегетация йили
|
ойлар
|
транспирация жадаллиги,
г/г. соат
|
ер устки фитомасса,
кг\га
|
транспирация,
т/га
|
эвапорация жадаллиги.
г/м2 .соат
|
эвапорация,
т/га
|
эвапотранспи-рация, т/га
|
эвапорация, %
|
2
|
V
|
0,564
|
225,76
|
94,76
|
158,80
|
1181,18
|
1275,91
|
92,60
|
VI
|
0,618
|
271,46
|
120,79
|
143,18
|
1030,89
|
1151,67
|
85,35
|
VII
|
0,722
|
296,42
|
159,23
|
138,51
|
1031,51
|
1189,74
|
86,61
|
VIII
|
0,791
|
301,39
|
177,33
|
125,33
|
936,24
|
1113,52
|
84,14
|
IX
|
0,515
|
412,67
|
153,02
|
103,05
|
741,96
|
894,98
|
82,90
|
3
|
VI
|
0,377
|
1270,62
|
356,79
|
130,23
|
1416,21
|
1727,81
|
79,43
|
VII
|
0,440
|
1316,53
|
431,39
|
123,93
|
1069,53
|
1500,84
|
71,31
|
VIII
|
0,426
|
1395,65
|
442,60
|
109,77
|
778,19
|
1220,73
|
63,75
|
IX
|
0,195
|
1516,01
|
212,84
|
106,68
|
768,09
|
980,93
|
69,31
|
Do'stlaringiz bilan baham: |