Хитой адабиётида “жианан” даври шеърияти ривожи



Download 1,44 Mb.
Sana24.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#235679
Bog'liq
,,Хитой адабиётида ,,Жианань,, даври шеърият ривожи

Илк ўрта аср адабиёти хитой адабиётида эрамизнинг III асрларига тўғри келади. Бу даврда кўплаб ижодкорлар ва шоирлар пайдо бўлди. Кейинчалик бу ижодкорлар асарлари асрлар оша нафақат Хитойда, балки қўшни халқларда ҳам машҳур бўлдилар. Пайдо бўлган жанрлар эса бошқа янги жанрлар пайдо бўлишига туртки бўлди.

  • Илк ўрта аср адабиёти хитой адабиётида эрамизнинг III асрларига тўғри келади. Бу даврда кўплаб ижодкорлар ва шоирлар пайдо бўлди. Кейинчалик бу ижодкорлар асарлари асрлар оша нафақат Хитойда, балки қўшни халқларда ҳам машҳур бўлдилар. Пайдо бўлган жанрлар эса бошқа янги жанрлар пайдо бўлишига туртки бўлди.
  • Бу даврда хитой шеъриятида юзага келган янги оқимлардан бири бу “Осойишталикнинг яратилиши” деб ном олди. Бу шеърият айни император Сянь Ди хукмронлик қилган даврларга тўғри келади.
  • Хан даври Хитой маданий, маънавий ва адабий, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий томондан ривожланган бир давр бўлганлиги сабабли, бу даврда ижод қилган аксарият шоирлар ижодида янгича талқин ва руҳиятни сезиш мумкин. Сянь Ди (190-220) Хан даврининг сўнги императори.
  • Жианан шеърияти Хитойда янги давр шеъриятини ибтидосига яъни Олти сулола даври адабиётига асос солди. Бу шеърият ижодкорларини икки авлодга, яъни “Уч Цао оиласи”лар ва “Етти Жианан эрлари” га бўлиш мумкин. Уч Цаолар-булар машҳур Цао Цао (155-220), Цао Пи (187-226) ва Цао Чжи (192-232) лардир.
  • Цао Цао-машҳур қўмондон, император Сянь Ди саройидаги мулозимлардан бўлиб, ўзининг жасурлиги, билимдонлиги, қаттиққўллиги ва ҳақиқатпарварлиги билан император ишончини қозонган. Кейинчалик ёзилган “Учшоҳлик” романидаги бош қаҳрамонлардан бири бўлган. Унинг қаламига мансуб 20 дан ортиқ шеърлари маълум. Ижодига хос қирралардан фикр эркинлиги, баён тарзи билан бошқа ижодкорлардан ажралиб туради. Инсон руҳияти ва тақдири, давлат бошқарувида ҳукмдор ўрни ва вазифаси, турли ислоҳотлар мавзулари Цао Цао ижодидан муносиб ўрин эгаллаган.
  • “Учшоҳлик” романи Ло Гуаньжун қаламига мансуб бўлиб, XIV асрда яратилган.
  • Цао Пи Цао Цаонинг катта ўғли бўлиб, Вей шоҳлигининг биринчи ҳукмдори. Ижоди жуда бой бўлиб, 11 та қасида ва 35 дан ортиқ шеърлар муаллифи бўлган.
  • Цао Чжи (192-232) Цао Цаонинг тўртинчи ўғли бўлиб, мартаба шоҳсупасига отаси ва акаси сингари юқорига кўтарилмаган бўлсада, лекин қалб осойишталиги ва поклигига ундовчи, қалб гўзаллигини тараннум этувчи шеърлари ва қасидалари билан жуда машҳур 36 та қасида 94 та шеърий мерос соҳибидир. Цао Чжи ижодидаги маънавият ва одоб-аҳлоқ нормаларига амал қилишининг тарғиботини, хитойлик буюк файласуф Конфуцийга қиёслаш мумкин. “Олийжаноб ва комил инсон” мавзуси унинг асарларидаги бош ғояларидан бири ҳисобланса, муҳаббат ва вафо ҳам бу мавзулар сирасидан четда қолмайди.
  • Юқорида биз “Уч Цаолар” сулоласи ҳақида қисқача тўхталдик. Жианан шеърияти асосчиларидан кейинги йирик сулола бу “Етти Жианан эрларидир”. Улар еттита адабиётшунослар, Ван Цань, Лю Чжень, Жуань Юй, Ин Ян, Чэнь Линь, Сюй Гань ва Кунь Жунлардир. Улар ҳам Жианан шеърияти давомчиларидир. Шеърлари мавзуси севги, инсон қалби жароҳати, ватанпарварлик, садоқат ва хиёнат, комилликка элтувчи йўл сингари анъанавий мавзулари бўлса-да, фикр эркинлиги, ҳаёлат ва мантиқ, руҳий барқарорлик инсоннинг мустақил фикрининг эркин баёни тарзидаги ўзига хос жиҳатлари билан ҳам айнан Жианан шеъриятига хослигини кўришимиз мумкин.
  • Жианан шеърияти намоёндалари асосан фу ва юэфу жанрларида ижод қилганлар. Бу эса Жианан шеъриятини яна бир ўзига хос хусусиятларини белгилайди. Шу ўринда асосли равишда Фу жанри ҳақида эслаб ўтамиз. Фулар булар қасидалар демакдир. Эркин хажмда, бир неча юз қаторгача яратилган қасидалар. Фулар метафора ва ибораларга, аллегория ва мифологик элементларга бойлиги билан бошқа шеърий жанрлардан фарқланади. Юэфу эса мусиқа учун ёзилган қасидалардир.
  • Умуман бу жанрларда яратилган Жианан шеърияти машҳур “Шижин” нинг “Шохликлар урфлари ” туркумидаги қўшиқларга жуда ўхшаш. Хатто айрим шеърлар номланиши ҳам бир хилдек кўринади. Айрим тадқиқотчилар Жианан шеърияти ижодкорлари Шижингдан айнан кўчириб олинган, деб ҳам хисоблайдилар. Лекин шоирлар ижоди билан яқиндан танишгач, биз жианан ижодкорлари “Шижин” билан мукаммал таниш бўлганликларини биламиз.
  • (“Шижин” қўшиқлар китоби Конфуций тўплаган ушбу қўшиқлар китобига жами 3000 дан ортиқ қўшиқлардан танлаб олинган 305 та қўшиқ киритилган бўлиб, 4 қисмдан иборат. 1. Шохликлар урфлари, 2. Катта қасидалар, 3. Кичик қасидалар, 4. Мадхиялар.)
  • Хулоса қиладиган бўлсак, Жианан шеърияти хитой адабиётида шеърият ривожланишининг юқори палласида юзага келди, илк яккахон шоирлар ижоди Цюй Юань, Цзя И, Сун Юй лар билан бошланган бўлса, кейинчалик Жианан ижодкорлари бу анъанани давом эттирдилар.
  • Муаллифлик шеърияти шаклланди. Эркин ижод, шеъриятда эркин шакл, эркин тамойиллар, шеър ёзишда қадимги анъаналарга маълум даражада амал қилиб, қисман уларни инкор этиш кўзга ташланди. Жианан шеърияти халқ қўшиқларидан энди мукаммал олий мақомга эга шеъриятга ўтиш демакдир. Жианан шеърияти намоёндалари хитой шеъриятида янги оқим ва янги мактаб яратдилар.

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish