Глобаллашув шароитида мафкуравий иммунитетни шакллантириш вазифалари. Режа



Download 69,49 Kb.
bet1/7
Sana29.05.2022
Hajmi69,49 Kb.
#617225
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Глобаллашув шароитида мафкуравий иммунитетни шакллантириш вазифалари


Глобаллашув шароитида мафкуравий иммунитетни шакллантириш вазифалари.


РЕЖА:

1. Ҳозирги даврнинг мафкуравий манзараси. “Мафкуравий майдон” тушунчаси ва унинг намоён бўлиш хусусиятлари.


2.“Мафкуравий палигон” тушунчаси Мафкуравий профилактиканинг ижтимоий сиёсий зарурияти.
3. Мафкуравий иммунитетни шакллантириш омиллари.


ДУНЁНИНГ МАФКУРАВИЙ МАНЗАРАСИ 1-илова





«ХХИ аср - шиддаткор тезликлар асри, ахборот ва ахборот технологиялари асри, интеллектуал ресурслар, юксак технология ва замонавий билимлар инсоният тараққиётининг асосий ва ҳал қилувчи омилига айланаётган даврдир». Ислом Каримов




МИЛЛИЙ ЧЕГАРАЛАРНИНГ ЮВИЛИБ КЕТИШИ















Муттасил давом
этадиган тарихий жараён.









ГЛОБАЛЛАШУВ






жаҳонинг гомогенлашуви ва универсаллашуви



Миллий қадриятга хавф солиши кучайиши






Ўқув-визуал материаллар










миллий чегараларнинг ювилиб кетиши
жараёни




Глобаллашув (лот. Globus-ер курраси) деб номланди. Глобаллашув жамиат ҳаётининг турли жабхаларда бутун ер сайёраси учун ягона бўлган тизимлар, алоқалра ва муносабатлар шаклланиши универсаллашув жараёнидир.






















Глобаллашув тушунчаси унинг маъно мазмуни ва инсоният тараққиётдаги ўрни масаласига қизиқиш ортиб бормоқда. Глобаллашув жараёни ер юзидаги мамлакат ва халқларни шу даражада узвий боғлаб қўймоқдаки буни башарият тарихида шу пайтга қадар ҳеч қайси восита амалга ошира олмаган. Бу жараён шунчалик кучайиб бормоқдаки ҳозирданоқ дунёнинг бирон бир ҳудуди унинг таъсиридан ҳоли қолаётгани йўқ. Ўтган асрнинг охирларида пайдо бўлган глобаллашув атамаси жаҳон мамлакатлари иқтисодий ва маънавий ҳаётининг ялпи умумлашиб бораётганини ифода этар эди.
Глобаллашув миллий маънавиятга ҳам таъсир ўтказади. Ҳар қандай сиёсат, жумладан иқтисодий-сиёсат ва маънавият соҳасидаги сиёсат ҳам илмий асосга эга бўлгандагина мувафаққият келтиришини назарда тутсак бу масалада олимларимиз сиёсатчилари шунга етарли кўмак беришларини эътироф этишга тўғри келади.
Ўтган асрнинг охирларида пайдо бўлган "глобаллашув" атамаси жаҳон мамлакатлари иқтисодий ва молиявий ҳаётининг ялпи умумлашиб бораётганини ифода этар эди. Бугунги кунга келиб эса у кенг қамровли тушунчага айланди. У давлатлар ва халқлар ҳаётининг барча соҳаларида ялпи умумлашув жараёнини англатмоқда. Гарчанд глобаллашув жараёни бирданига пайдо бўлиб қолмаган, балки инсон яралган пайтдан бошлаб содда ва табиий шаклда давом этиб келган бўлсада, ҳозирги вактда инсоннинг ўз манфаатлари йўлида табиий ривожланиш жараёнига зўравонларча аралашуви натижасида шиддатли равишда тезлашиб кетди.

Албатта, бир томондан қараганда, бу жараённинг ижобий жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Чунончи, кўпгина мамлакатларга фан-техника, технология ютукларининг жадал кириб келиши глобаллашув туфайли. Бу эса уларнинг иқтисодий ҳаёти ривожига, халқлар турмуш даражасининг ортишига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Шу тариқа башариятнинг умумий интеллектуал сало-ҳияти юксалишига ёрдам бермокда.


Иккинчи томондан, глобаллашувнинг салбий оқибатлари ҳам кўзга яққол ташланмоқда. Жумладан, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасида иктисодий тафовутларнинг кучайиши, айниқса, замонавий телекоммуникасия, комп­ютер, интернет воситалари оркали бирон бир ҳудудга хос миллий-манавий қадриятларни ўзга халкларга сингдириш ва шу йўл билан жаҳонда нафақат иктисодий, балки миллий-маънавий ҳукмронликни ўрнатишга уриниш ҳоллари ҳам кузатилмоқда. Бу жараён ХХИ асрга келиб ХХ асрдагига қараганда ҳам кенг қамров касб этди, таъсир имкониятинм оширди, энг ёмони, кўпгина ривожланган мамлакатлар жаҳонда иқтисодий интеграсияни кучайтириш, фан-техника, технология, таълим соҳасида ривожланаётган мамлакатларга ёрдам бериш, демократик қадриятларни кенг ёйиш баҳонасида миллий-маънавий таъсир ўтказишга ҳаракат қилмокда. Шу жиҳатдан қараганда, глобаллашув жараёни эндигина ривожланиш йўлига кирган ёки ривожланаётган мамлакатлардан кўра юксак тараққий этган давлатлар манфаати учун кўпроқ хизмат қилмоқда. Қудратли давлатлар, улкан имкониятларига таянган ҳолда, кам тарақкий қилган мамлакатларнинг моддий ресурсларини ўзлаштирмокда, бозорларини эгалламокда. Бу эса иктисодий заиф мамлакатларнинг тараққиёт борасида мустақил йўл тутиш имкониятларини чеклаб кўяётир. Чунки ишлаб чиқаришни ташкил килиш ва амалга ошириш учун зарур техника, технология ҳамда илмий ишланмалар ривожланаётган мамлакатларнинг ўзида тайёрланмай, четдан олиб келинмоқда. Шу тариқа ривожланаётган мамлакатлар юксак тараққий этган мамлакатларга боғланиб қолишга, яна ҳам аниқроғи, қарамликка маҳкум бўлаётир. Албатта, бу хали ҳолва. Энг даҳшатлиси — ана шу техника ва технология, ишлаб чиқариш муносабатлари билан бирга бегона маънавий хаёт турмуш маданияти унсурлари ҳам кириб келади. Агарда улар халқнинг миллий туйғу ва дунёқараши менталитетига зиён етказмаса, миллат ривожига салбий таъсир кўрсатмаса албатта, хавотирланишга ҳожат бўлмас эди. Афсуски, ёт маънавий таъсирлар миллий маънавият ва дунёқараш ўрнини эгаллашга уринади. Бундан ташқари, энг замонавий телекоммуникация, компютер, интернет: каби воситалар орқали миллий. ўзига хосликка зид, уни барбод қилишга каратилган замирида фақат фойда олишдан бошқа ҳеч қандай ибратли мақсад бўлмаган оммавий маънавият ва маданият намуналари — ахлоқсиз филмлар, телесериаллар, аҳмоқона шоу-томошалар кириб келаверади.
Бу жараёнда миллий тил, миллий қадрият ва қарашлар, гўёки етим қўзидеқ, бир четга чиқиб қолади. Агарда бунинг вақтида олди олинмаса, миллий ўзига хосликнинг барбод бўлиш хавфи кучайиб бораверади. Бу эса бутун инсоният учун катта фожиадир. Чунки инсон боласининг улуғлиги, аввало, унинг ўз миллатини англаши, ундан фахрланиб яшашида намоён бўлади. Миллий туйғу миллат олдида кат­та масъулият билан яшаш, меҳнат қилиш, фидойи бўлишга ундайди. Бу туйғу эртанги кунга ишончни орттиради. Демак, миллатни мирламаган инсон ўзининг кимлигини билмаган манқуртдир. Инсониятни асраш қанчалик буюк ва муқаддас иш бўлса, миллатни асраш ҳам шундан кам эмас. Миллатнинг вакили эканини ҳис этиб яшаш муқаддас туйгудир. Ўзини англаган, кадрлашни билган инсонгина бундай фазилатга эга бўлади.
Миллий ўзига хосликка қарши таъсирнинг авж олиши нафақат юзага келаётган тахдидни англаш, балки унинг олдини олиш учун амалий фаолиятни кучайтиришни ҳам тақозо этади. Бу борада, айниқса, миллий маънавий иммунитетни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.
Миллий маънавий иммунитет миллат­нинг баркарор ривожланиши учун зарур бўлган интеллектуал салоҳиятнинг мавжудлиги. унга эхтиёжнинг ортиб бориши ва ҳар кандай ташқи тахдидларга қарши тура оладиган, улардан кучли ҳамда устун бўлган миллий маънавий имкониятдир. Бошқача айтганда, миллий маънавий им­мунитет ташқи таъсирга бериладиган жавоб, унга қарши тура оладиган маънавий руҳий куч-қувватдир. Миллий маънавий иммунитетни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда қуйидаги омилларни шакллантириш хамда улардан самарали фойдаланиш амалий аҳамиятга эга бўлади.

Download 69,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish