Глобаллашув шароитида мафкуравий иммунитетни шакллантириш вазифалари. Режа



Download 69,49 Kb.
bet5/7
Sana29.05.2022
Hajmi69,49 Kb.
#617225
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Глобаллашув шароитида мафкуравий иммунитетни шакллантириш вазифалари

Тўртинчидан, миллий маънавий имму­нитетни шакллантиришда миллий тарбиянинг аҳамияти катта. Хўш, миллий тарбиянинг ўзи нима? Миллий тарбия миллий мерос, урф-одат, анъана ва кадриятлар оркали ёшларда миллий онг, дунёқараш ва руҳиятни шакллантириш. уларнинг ўзлигини англатиш, халқ ва ватан олдидаги масъулиятини юксалтириш борасидаги фаолият йўналишини билдиради. Кўриниб турибдики, миллий тарбия фақат миллий маънавиятни ривожлантириш би­лан чекланмасдан, миллий маънавий им­мунитетни шакллантиришнинг ҳам муҳим омилидир.
Миллий тарбия оиладан бошланади, маҳалла ва таълим тизимида давом эттирилади. Миллий онги ривожланган, ўзлигини англаган, дунёқараши шаклланган инсон халқи ва ватанини улуғлайди, эл-юрт олдидаги масъулиятини тушуниб, унинг манфаатини ҳимоя қилади. Ватан, халқ инсон учун энг олий неъмат, улуғ маъ­навий бойлик эканини доимо ҳис этиб яшайди. Лекин бугунги глобаллашув жараёни миллий тарбияга ҳам салбий таъсир ўтказа бошлади. Бугун маънавий ҳаётимизга ёт урф-одат ва анъаналар, ахлоқсизлик тахдид солмоқда. Албатта, биз ўзимиз учун мақбул бўлган одат ва анъаналарни қабул қилишимиз мумкин. Аммо уларни кўр-кўрона қабул қилиш жаҳолат аломатидир.
Масалан, асрлар оша қон-қонимизга сингиб кетган ота-онани улуғлаш, оилани муқаддас сақлаш, фарзанднинг бур­чи, каттага ҳурмат, кичикка иззат, ўзаро мехр-оқибат, иффат, ор-номус, ҳаё каби фазилатлар, устоз ва шогирдлик одоби каби эзгу қадриятларга содиқ қолиш миллий тарбиямизда муҳим аҳамиятга эга. Аммо бугун Оврупога хос индиви­дуализм, ота-онанинг ҳолидан хабар ол­маслик, ҳатто улар вафот этганда охирги манзилга кузатишга ярамаслик, ака-ука, опа-сингиллар ўртасидаги яқинликнинг йўклиги сингари менталитетимизга ёт бўлган қатор хусусиятлар глобал­лашув туфайли миллатимиз ҳаётига кириб келмоқда.
Шу муносабат билан глобаллашувнинг бугунги миллий ҳаётимизга таъсиридан ҳимояланишда миллий истиқлол ғояси асосий тушунча ва тамойилларини кенг тарғиб этиш, таълим тизимида бу борада яратилган дарслик ва ўқув кўлланмаларини ўқитиш сифатига эътибор бериш зарур, деб ўйлайман.
Хуллас, дунё миқёсида глобаллашув жараёни авж олаётган бугунги кунда мил­лий маънавий иммунитетимизни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган барча имконият ва воситалардан самарали фойда­ланиш миллий ўзлигимизни сақлаб қолиш, уни ҳар қандай ташқи таъсирлардан химоя қилишда катта амалий аҳамиятга эга бўлиб қолаверади.
«Бугунги кунда аксарият ривожланган давлатларнинг мафкураси умуминсонии қадриятлар ва демократик тамойилларга асосланади. Уларда тинчлик ва таракқиёт, инсон хак-хукуклари ва эркинлиги, миллий ва диний тотувлик ғоялари устувордир». Бу тамойилларга асосланган эзгу ғоялар умуминсоний манфаатлар башариятнинг асрий орзуси бўлган ёруғ келажак учун хизмат қилади.
Лекин, минг афсуски, ҳозирги вақтда дунёнинг мафкуравий манзарасида турли воситалар орқали ўз таъсир доирасини кенгайтиришга интилаётган тажовузкор миллатчилик, шови­низм, неофашизм, ирқчилик, диний экстремизм каби сиёсий кучлар ва оқимлар хам бор. Бундай ғайриинсоний, бузғунчи ғоялар халклар бошига сўнгсиз кулфатлар келтириб, инсониятнинг тинчлиги, осойишталигини бузиб, одамлар бошига турли балолар ёғдирмоқда. Бугунги кунда нафақат инсон онгини, балки қалбини ҳам эгаллаш мафкуравий курашнинг бош мақсадидир. Шунинг учун ҳам ер юзининг турли минтақалари халқларининг онги ва қалби турли ғояларни синаш майдонига, мафкуравий поли­гонга айлантирилмокда.
Ана шундай шароитда халқнинг барча қатламларига берилаётган билимлар обектив, воқеликни тўлиқ ва тўғри акс эттириши, жамият тараққиётига, Ватан ва халқ манфаатларига, қадриятларни саклашга хизмат қилиши лозим.

Download 69,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish